Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова


Оиладаги жиноятларнинг олдини олиш



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/94
Sana28.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#513624
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   94
Bog'liq
kriminologiya 2

13.4. Оиладаги жиноятларнинг олдини олиш 
Оилада, оилага қарши содир этиладиган жиноятларнинг на-
зарий негизини оила криминологияси ишлаб чиқадиган оилани 
криминологик тузатиш концепцияси ташкил этади. У жиноий 
хулқ-атвор сабабларига қарши оила имкониятларидан фойдала-
ниш чора-тадбирлари тизимини назарда тутади
1

Оилавий муносабатларга криминологик тузатиш киритиш 
умумий (профилактик) чоралар тизимидан иборат, чунки оилага 
таъсир кўрсатиш йўли билан нафақат оиладаги жиноятларнинг, 
балки бошқа барча жиноий қилмишларнинг ҳам олдини олиш 
мумкин.
Шахснинг жиноий мойилликлариикўпинча оилада шаклла-
нади. Шу боис оиладаги жиноятларнинг олдини олиш бораси-
даги махсус чоралар ҳақида гапиришдан олдин қуйидаги чора-
тадбирларни амалга ошириш зарурлигини қайд этиш лозим: 
- оила аъзоларига оиланинг салбий таъсирига барҳам бериш 
учун шарт-шароит яратиш; 
- муайян низоларни ҳал қилиш; 
- оиланинг ижобий имкониятларидан фойдаланиш; 
- оила институтидаги қарама-қаршиликларга чек қўйиш. 
Бу чора-тадбирлар жиноятчиликнинг умумий даражаси па-
сайишига имконият яратади.
1
Криминология. Учебник под ред. В.Н.Бурлакова, В.П.Сальникова. – СПб., 1998. –203-204-б. 


189 
Оиладаги жиноятларнинг олдини олиш чораларини бир неча 
гуруҳга ажратиш мумкин: 
1) Оиладаги криминоген таъсир ўчоқларини аниқлаш чора-
лари. 
Бу гуруҳга беқарор оилаларни, илгари судланганлар ҳамда 
ҳуқуқбузарлар яшайдиган оилаларни, оилалардаги салбий таъ-
сир манбаларини, жанжал чиққан оилаларни, болаларнинг на-
зоратсизлик ҳолатларини аниқлаш чоралари киради.
Бу чоралар оилавий барқарорлик, илгари судланганларнинг 
оилавий ҳолати, мактабда дарсларга қатнамаѐтган болалар 
ҳақидаги маълумотлар йиғиш ва умумлаштириш йўли билан 
амалга оширилиши мумкин.
2) Беқарор оилаларни ҳисобга олиш ва уларни сурункали 
назорат қилишни таъминловчи чоралар. Бундай оилалар ҳар 
бир туманда ягона органда тўпланиши, ушбу ахборот беқарор 
оилаларга ѐрдам кўрсатишга қодир органларга юборилиши, за-
рур чоралар кўрилиши устидан назорат олиб бориш лозим.
3) Оилани қўллаб-қувватлаш чоралари. Оилавий ҳаѐтни рағ-
батлантириш, оилаларга моддий ва турар жой муаммоларини 
ечишда кўмаклашиш, оилали шахсларни иш билан таъминлаш 
масалаларини ҳал қилиш керак. Бу мақсадга эришиш учун 
соғлом оила турмуш тарзини тарғиб қилиш, болали муҳтож ои-
лаларга нафақалар тайинлаш лозим.
Президент Ислом Каримов аҳолининг кам таъминланган та-
бақаларини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш борасида 
кучли чора-тадбирлар ўтказишни ислоҳотларнинг илк босқичи-
да фаол ижтимоий сиѐсатни амалга оширишнинг муҳим йўна-
лишларидан бири сифатида қайд этганлиги бежиз эмас
1
. Бунда 
Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳимоя аниқ мақсадли ва 
аҳолининг аниқ табақаларини қамраб оладиган бўлиши керак-
лиги таъкидланди
2
. Ижтимоий мавжудликнинг янги тизимидан 
асосан болалар ва кам таъминланган оилалар фойдаланади. 
1994 йилнинг октябридан давлат кам даромадли оилаларга фаол 
ѐрдам бера бошлади – фармонга биноан айни мана шундай ои-
лаларга моддий ѐрдам жорий этилди
3

1
Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. –Т., 1995. – 
118-б. 
2
Ўша ерда. – 122-б. 
3
Ўша ерда. – 124-б. 


190 
Бола боқувчи оналарга нафақа тўланади. Бунда тўланаѐтган 
нафақанинг миқдори кўпайтирилишидан ташқари, унинг муд-
дати ҳам узайтирилди. Мазкур нафақа илгари бир ярим йилгача 
тўланган бўлса, энди бу муддат икки йилгача узайтирилди. Иш-
ловчи оналар ҳам, ишламайдиган оналар ҳам бу нафақадан баҳ-
раманд бўлмоқдалар. Оналарга нисбатан ижтимоий адолат тик-
ланди ва бу нарса кўпгина оилалар учун муҳим мадад бўлди. Ўн 
олти ѐшгача болалари бўлган оилаларга ягона нафақа жорий 
этилиб, болаларга илгари бериб келинган ҳамма нафақа ва им-
тиѐзлар бекор қилинди. Болаларга бериладиган тўловлар тизи-
ми такомиллаштирилди
1

Ёшларни ижтимоий ҳимоялашнинг бошқа шакллари – овқат
нархининг бир қисмини қоплайдиган қўшимча тўловлар, мактаб 
ошхоналари ва тамадди хоналари қўшимча харажатларининг 
бир қисмини бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаш, хусусий 
хонадонларда яшаѐтганлар учун қўшимча тўловлар, жамоат 
транспортида арзон ҳақ тўлаб юриш ва бошқа енгилликлар жо-
рий этилди. Миллий анъаналарни назарда тутиб, биринчи бор 
никоҳдан ўтаѐтган келин-куѐвлар учун мебель ва гилам маҳсу-
лотлари сотиб олишнинг имтиѐзли тартиби белгиланди. 
Шундай қилиб, бундай чоралар оилани қўллаб-қувватлаш 
мақсадида кўрилиши лозим. Бу оилада зиддиятларни юмша-
тишга ѐрдам беради ва натижада мазкур соҳада жиноятлар сони 
камайишига имконият яратилади.
4) Болалар назоратсизлигининг олдини олиш чора-тадбир-
лари. Оилада болалар тарбиясига кўпроқ эътибор бериш, улар 
нима билан шуғулланаѐтганлигини назорат қилиш, ота-она ва 
болалар ўртасида яқин алоқалар ўрнатиш лозим.
5) Оилавий дам олиш жабҳасини ривожлантириш чоралари. 
Оилавий дам олишни ташкил этишнинг ҳар хил шаклларини 
ривожлантириш: дам олиш уйлари, маданият саройлари, спорт 
мактаблари, маданият ва истироҳат боғлари ишини тиклаш ке-
рак.
6) Оиладаги муносабатларга психологик тузатиш киритиш 
чоралари.
Оиладаги муносабатларни соғломлаштиришга, оила аъзола-
ри ўртасидаги муаммоларни бартараф этишга кўмаклашувчи 
махсус хизматлар ташкил этиш лозим.
1
Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида.–Т., 1995.124-б. 


191 
7) Оилага криминологик таъсир кўрсатиш чораларини мут-
тасил такомиллаштириш чоралари – республика ва маҳаллий 
даражаларда оилани муҳофаза қилиш ва барқарорлаштириш, 
унга ҳар хил мадад кўрсатишни таъминлаш юзасидан тавсиялар 
беришдан иборат. Бунинг учун оилага ижобий таъсир кўрсатиш 
юзасидан таклифларни умумлаштириш, таҳлил қилиш ва ти-
зимга солиш, ҳар бир туманда оилага ва ѐш авлодга таъсир 
кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун мутахассис-
ларнинг кенг доираси (психологлар, педагоглар ва ҳ.к.)дан таш-
кил топган махсус маслаҳат комиссиялари тузиш лозим.
Кўрсатиб ўтилган чора-тадбирларни амалга ошириш турли 
органлар: ички ишлар бошқарма ва бўлимлари, ижтимоий таъ-
минот бўлимлари, аҳолини иш билан таъминлаш органлари, ту-
рар жой-коммунал хизмат муассасалари, Таълим вазирлиги, 
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бўлимлари ва бошқармалари, 
вояга етмаганлар билан ишловчи комиссиялар ва ҳоказолар 
зиммасига юкланиши мумкин.
Негизини маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари ташкил 
этувчи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳам оила 
жабҳасига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.
Оиладаги жиноятларнинг олдини олиш мақсадида давлат 
миқѐсида «Оилани режалаштириш», «Оналик ва болаликни 
муҳофаза қилиш», «Тарбияси оғир ўсмир», «Оталар ва болалар» 
каби мақсадли дастурлар қабул қилиш мумкин. Бу дастурларга 
оила сиѐсатининг устувор йўналишларини акс эттирувчи энг 
муҳим қоидалар, чунончи:
- оилани қадрият сифатида барқарор этиш; 
- оила ҳаѐт фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш; 
- оилаларга махсус ѐрдам кўрсатиш тизимларини ташкил 
этиш; 
- оилани режалаштириш дастурларини амалга ошириш; 
- оналик ва болаликни ижтимоий ва тиббий ҳимоя қилиш; 
- оила аъзолари ўртасида яхши алоқалар ўрнатилишига 
кўмаклашиш; 
- оилада зўрлик ишлатилишининг олдини олиш киритилиши 
лозим. 
Турмуш шарт-шароитларини ҳисобга олиб, оила тўғрисидаги 
қонун ҳужжатларини ривожлантириш керак.


192 
Ниҳоят, оиладаги жиноятларнинг олдини олиш мақсадида 
болаларга боғча ѐшидан бошлаб оилада зўрлик ишлатишга 
қарши психологик иммунитетни сингдириш, каттаю кичикка 
ҳурмат руҳида тарбиялаш, стрессли вазиятларда ўз эмоцияла-
рини назорат қилишни ўргатиш лозим.


193 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish