Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/94
Sana28.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#513624
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   94
Bog'liq
kriminologiya 2

жиноятчилик – муа-
йян макон, минтақада маълум давр ичида содир этилган 
барча жиноятлар мажмуи кўринишидаги тарихан ўзга-
рувчан, салбий, объектив ва ижтимоий ҳодисадир.
2.2. Жиноятчилик кўсаткичлари 
Жиноятчиликнинг ҳолати. 
Жиноятчилик уч асосий кўрсат-
кич ҳолати (даражаси), таркиби ва динамикаси билан ўлчанади. 
Бундан ташқари, жиноятчиликнинг етказилган зарар ҳажми ѐки 
миқдори ва хусусияти каби қўшимча кўрсаткичлари ҳам фарқ-
ланади. Баъзан жиноятчиликка қарши кураш харажатлари ҳам 
жиноятчилик кўрсаткичлари қаторига киритилади.
Жиноятчиликнинг ҳолати тушунчасига икки: тор ва кенг 
нуқтаи назардан ѐндашиш мумкин.
Кенг маънодаги жиноятчиликнинг ҳолати тушунчаси нафа-
қат унинг даражасини, балки таркиби ва динамикасини ҳам 
қамраб олади.
Тор маънодаги жиноятчиликнинг ҳолати тушунчаси муайян 
даврда, тарихий босқичда жиноятчилик даражасини акс эттира-
ди. Хўш, жиноятчиликнинг ҳолатига нима киради? Жиноятлар 
мажмуими ѐки барча жиноятчилар мажмуими? 
И.И.Карпец: «Жиноятчиликнинг ҳолати – содир этилган жи-
ноятлар ва уларни содир этган шахслар миқдоридир»
1
, деб ѐз-
ган эди. Жиноятчиликнинг ҳолати тушунчасига умумий таъриф 
берилган ҳолда ушбу ѐндашувга қўшилиш мумкин. Лекин ада-
биѐтларда жиноятчиликнинг ҳолати тушунчасини муайянлаш-
тиришга уринишлар (шу жумладан жиноятчилик даражасини 
аниқлаш йўли билан) кузатилади. 
Профессор Г.А.Аванесов шундай деб ѐзади: «Жиноятчилик 
даражаси муайян ҳудудда содир этилган жиноятлар миқдори-
дан келиб чиқиб, шу ҳудудда яшайдиган аҳоли сонига нисбатан 
ҳисобланади». Даража кўрсаткичлари фақат нисбий рақамларда 
ифодаланади. Жиноятчилик даражасини янада аниқроқ аниқ-
лаш учун бутун аҳолини эмас, балки вакиллари амалдаги жи-
ноят қонунчилигига мувофиқ жиноят учун жавобгарликка тор-
1
Карпец И.И. Проблема преступности. – М., 1969. – 109-б.


23 
тилиши мумкин бўлган ѐш гуруҳларинигина ҳисобга олиш 
зарур
1

Айрим муаллифлар жиноятчиликнинг ҳолати ва даражасини 
аниқлашда муайян ҳудудда маълум вақт давомида содир этил-
ган жиноятлар ва уларни содир этган шахслар тўғрисида сўз 
юритадилар.
Жиноятчиликнинг ҳолатини аниқлашда муайян давр ичида 
(фалон йилнинг фалон ойидан фалон йилнинг фалон ойигача) 
содир этилган жиноятлар эмас, балки муайян санага (даврга) 
қадар содир этилган жиноятлар кўрсаткичи олинса, ўринлироқ 
бўлади деб ўйлаймиз. Бу нафақат жиноятчиликнинг муайян 
санага қадар бўлган ҳолати тўғрисидаги масалани ечиш, балки 
жиноятчиликнинг муайян санага қадар бўлган ҳолатини жи-
ноятчиликнинг муайян даврдаги динамикасидан фарқлаш учун 
ҳам зарурдир. 
Жиноятчиликнинг ҳолати содир этилган барча жиноятлар ва 
уларни содир этишда айбдор шахслар миқдори билан белгила-
нади. Жиноятчиликнинг ҳолатини мутлақ миқдорда ҳам, коэф-
фициент миқдорида ҳам аниқлаш мумкин. 
Жиноятлар миқдорини аниқлашда қуйидагилар ҳисобга 
олинади: 
а) суд ҳукми билан юритиш тугалланган жиноятлар; 
б) айбдор шахслар жиноий жавобгарликдан ѐки жазодан озод 
қилинган (амнистия бўйича ѐки жиноий жазо тарбиявий йўсин-
даги мажбурлов чоралари ѐки тарбиявий йўсиндаги чоралар 
ѐхуд маъмурий таъсир чоралари билан алмаштирилиши муно-
сабати билан) жиноятлар; 
в) очилмаган, лекин мавжуд маълумотларга кўра содир этил-
ган жиноятлар. 
Жиноятчиларнинг умумий миқдорини аниқлашда қуйидаги-
лар ҳисобга олинади: 
а) маҳкумлар ҳақидаги маълумотлар; 
б) жиноий жавобгарликдан ѐки жазодан озод қилинган шах-
слар ҳақидаги маълумотлар.
Йиғма тушунча бўлган жиноятчиликнинг ҳолати нафақат 
миқдорий белгилар, балки сифат белгилари, чунончи: таркибий 
хусусиятлари, жиноятлардан кўрилган зарар, иқтисодий, уюш-
ган, такрорий ѐки бошқа жиноятчилик даражаси билан ҳам -
1
Қаранг: Криминология и социальная профилактика. – 60-б.


24 
тавсифланиши мумкинки, бу жиноятчилик таркибини таҳлил 
қилишда муфассалроқ ўрганилади.
Жиноятчиликнинг даражаси бир қанча коэффициентлар би-
лан аниқланади. Коэффициентлар ҳар хил бўлиши мумкин, ле-
кин улар орасида жиноятчилик, аниқроғи – жиноятлар коэффи-
циенти ва аҳолининг криминоген зарарланганлик (криминоген-
лик) коэффициенти муҳим ўрин эгаллайди. 
Жиноятчилик коэффициенти ҳисобга олинган барча жиноят-
лар умумий миқдори ва танланган минтақа аҳолисининг муайян 
масса (миқѐс)га бўлинган умумий миқдори нисбати сифатида 
аниқланади. 
Масса ѐки миқѐс – коэффициент ҳисобланаѐтган аҳолининг 
асосий миқдори. Одатда жаҳон криминология амалиѐтида у 100 
минг кишига тенг деб олинади. Аммо масса (миқѐс) ҳаракатчан 
категория бўлиб, муайян маъмурий ѐки бошқа ҳудуд (муайян 
контингент, минтақа, республика, ўлка, вилоят, туман, шаҳар)да 
яшовчи аҳолининг умумий миқдорига қараб ўзгариши мумкин. 
Масалан, Т. шаҳрида 1999 йилда мингта жиноят рўйхатга 
олинган. Шаҳар аҳолиси 3 миллион кишидан иборат. Жиноят-
чилик коэффициенти (ҳар 100 минг аҳолига) тахминан 333 ни 
ташкил этади. 
Жиноятчилик коэффициентини ҳисоблаш формуласи: 
Жиноятлар миқдори 

100 минг (масса)
К
ж


Бутун аҳоли миқдори 
Аҳолининг криминоген жиҳатдан зарарланганлик (кримино-
генлик) коэффициенти жиноятчилар (муайян даврда жиноят со-
дир этган шахслар) умумий миқдори ва танланган масса 
(миқѐс)га бўлинган ушбу ҳудудда яшовчи жиноий жавобгарлик 
ѐшига (Ўзбекистон Республикаси ЖК бўйича – 14 ѐшга) тўлган 
барча шахсларнинг нисбати сифатида аниқланади. 
Масалан, ўша Т. шаҳрида 1999 йилда 900 жиноятчи – жиноят 
содир этган шахслар рўйхатга олинган. Шаҳар аҳолиси, 14 ѐшга 
тўлмаган шахслардан ташқари, 200 кишидан иборат. Бунда аҳо-
лининг криминогенлик коэффициенти ҳар 100 минг кишига 
нисбатан 450 га тенг бўлади. 


25 
Аҳолининг криминоген жиҳатдан зарарланганлик коэффи-
циентини ҳисоблаш формуласи:
Жиноятлар миқдори 

100 минг (масса)
К
кз


14 ѐшдан катта бўлган аҳоли миқдори 
В.В.Лунеев «ХХ аср жиноятчилиги» китобида 1994 йил жа-
ҳоннинг турли мамлакатларида рўйхатга олинган жиноятчилик 
коэффициентлари (ҳар 100 минг аҳолига нисбатан) ҳақида қу-
йидаги маълумотларни келтиради: 
Финляндия

14798 
Швеция 

12620 
Дания

10524 
Канада

10351 
Германия

8037 
Франция 

6782 
Венгрия 

3789 
Болгария 

2522 
Польша 

2351 
Россия

1778 
Япония 

1490 
Португалия

988 
Хитой

127 
АҚШда энг оғир 8 жиноят бўйича жиноятчилик коэффици-
енти 53714 ни ташкил этади. 
Ироқлик олим М.Раишаҳрий келтирган маълумотларига 
кўра, бир йилда (1989) Ер юзида рўйхатга олинган жиноятлар-
нинг умумий миқдори 500 миллионга етган. Агар шу суръат 
сақланиб қолса, XXI асрнинг биринчи ярмида бу рақам милли-
арддан ошиб кетиши мумкин.
1
В.Лунеев маълумотларига кўра, 
охирги 25 йил ичида жаҳонда жиноятчилик ҳар 100 минг аҳоли-
га нисбатан 4 баравар кўпайган.
Ниҳоят, «латент», яъни «яширин» жиноятчиликсиз жиноят-
чиликнинг ҳолати умумий тушунчасининг тавсифи тўлиқ бўл-
майди, деб ўйлаймиз. 
Латент жиноятчилик умуман олганда 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish