Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-мавзу. НУТҚ МАДАНИЯТИ АДАБИЙ ТИЛ МЕЪЁРЛАРИ



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/73
Sana24.02.2022
Hajmi1 Mb.
#225597
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   73
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati

 
3-мавзу. НУТҚ МАДАНИЯТИ АДАБИЙ ТИЛ МЕЪЁРЛАРИ 
АСПЕКТИДА 
 
Р Е Ж А: 
1. Нутқнинг коммуникатив тавсифи. 
2. Нутқнинг тўғрилиги. 
3. Нутқнинг аниқлиги. 
4. Нутқнинг мантиқийлиги. 
5. Нутқнинг тозалиги. 
6. Нутқнинг таъсирчанлиги. 
7. Адабий тил. Адабий тил меъёрлари тушунчаси. Адабий тил 
меъёрлари нутқ маданияти мезони. 
8. Сўз ва термин қўллаш меъёрлари. 
9. Юрист 
фаолияти 
ва 
имловий 
меъёрPP
лар. 
10.Юридик тил ва грамматик меъёр. 
 
 
Таянч сўз ва иборалар: нутқ – лингвистик ҳодиса, нутқ – руҳий ҳодиса,
нутқ – нафосат, нутқнинг коммуникатив сифати, варваризмлар, 
жаргон ва арголар, канцеляризмлар, вульгаризмлар, паразит сўзлар; 
адабий тил, адабий тил меъёрлари. 
 
Нутқ фақатгина лингвистик ҳодиса бўлмасдан, балки руҳий (психологик), 
нафосат (эстетик) ҳодисаси ҳамдир. Шу боис юқори даражадаги нутқ 
дейилганда, айтилмоқчи бўлган фикрнинг тингловчига тўлақонли етиб бориши, 
уларга маълум таъсирини ўтказиши назарда тутилади.
Нутқнинг коммуникатив (алоқавий) сифати қуйидаги лингвистик ва 
экстралингвистик мезонларга бевосита боғлиқдир: нутқнинг тўғрилиги, 
нутқнинг аниқлиги, нутқнинг мантиқийлиги, нутқнинг тозалиги, нутқнинг 
таъсирчанлиги (образлилиги). 
Нутқнинг тўғрилиги. Нутқнинг бош коммуникатив сифати нутқнинг 
тўғри бўлишидир. Адабий тилнинг фонетик, орфоэпик, лексик ва грамматик 
меъёрлари талабларига тўла мос келадиган нутқ тўғри нутқ саналади. Тил 
бирликларини тўғри, ифодали талаффуз қилиш, яъни сўз ва мантиқий урғу, 
оҳанг, паузага асосий эътибор қилиш орқали нутқ тўғрилиги юзага келади. 
Нутқнинг тўғри бўлиши, асосан, сўз ва мантиқий урғунинг тўғри қўйилишига 
ҳам боғлиқ. Рус тилида урғу эркин бўлса, ўзбек тилида урғу, асосан, сўзнинг 
охирги бўғинига тушади. Агар сўзнинг ўзагига қўшимчалар қўшилса, урғу ўз 
ўрнини ўзгартириб, охирги бўғинга кўчади: жиноя׳т, жиноятчи׳, 
жиноятчила׳р. Бу ҳолат адабий меъёр ҳисобланади. Лекин ўзбек тилида ҳам 
баъзи ўринларда урғу олдинги бўғинларга (ле׳кин, афсу׳ски, алба׳тта) тушиши 
ва ҳатто сўзнинг маъносини ўзгартириб юбориши мумкин: янги׳ китоб, я׳нги 


27 
келди; Яхши׳ бола я׳хши ўқийди. Бундай сўзлар ўзбек тилида анчагина: тугма׳-
ту׳гма, сузма׳-су׳зма, олма׳-о׳лма, қайнатма׳-қайна׳тма. Уларнинг маънолари 
фақат урғу ёрдамида ойдинлашади. 
Гап таркибидаги бўлаклардан бирининг таъкидлаб айтилиши мантиқий 
урғу бўлиб, мантиқий урғу олган бўлак алоҳида оҳанг билан талаффуз этилади 
ва мазмунни ўзгартиришга хизмат қилади. Масалан: Жиноятчи бугун қишлоқда 
қўлга олинди гапи мантиқий урғусига кўра тўрт хил фикрни англатади. Бунда 
қайси маънога алоҳида эътибор берилса, шу маънони ифода этаётган сўз 
алоҳида урғу билан талаффуз этилади: Жиноятчи бугун қишлоқда қўлга олинди 
(Бошқа ерда эмас, қишлоқда). Бугун қишлоқда жиноятчи қўлга олинди. 
(гумонланувчи эмас, айнан жиноятчи). Жиноятчи қишлоқда бугун қўлга олинди 
(кеча эмас, яъни бугун). Жиноятчи бугун қишлоқда қўлга олинди (қўлга 
олинмаган эди). 
Баъзан мантиқий урғу нотўғри қўйилса, фикр мавҳум бўлиб қолади ва 
тингловчига етиб бормайди. Масалан, Онасиз бола ўйнамас гапида онаси ёнида 
бўлмаган бола ўйнамайди дейиляптими, ёки онаси бўлмаган бола ўйнамайди 
деган фикр англашиляптими, буни фақат урғу олган бўлак орқали аниқлаш 
мумкин. Агар урғу онасиз сўзига тушса биринчи маъно, бола сўзига тушса 
иккинчи маъно англашилади. 
Демак, нутқнинг тўғрилигини таъминлаш учун сўз (лексик) ва мантиқий 
(логик) урғуни тўғри қўллаш мақсадга мувофиқдир, акс ҳолда юқоридагидек 
мавҳум ҳолатлар юзага келиши мумкин. 
Оҳанг (интонация) туфайли сўзлар ва гаплар мазмуни турлича 
жилоланади. Масалан, кўринмайсиз сўзи турли оҳанг орқали соғинганлик
самимият, кесатиқ ва норозилик каби кўплаб маъноларни ҳосил қилиши 
мумкин. Тўғри нутқ тузишда пауза (тўхтам) ҳам алоҳида ўрин тутади. Нутқда 
паузани нотўғри қўл-лаш туфайли айтилаётган фикр мазмуни ўзгариб кетади. 
Масалан, Акбар, ўқиди. Бу гап мазмунидан Акбарга кимнингдир ўқиганлиги 
маъноси англашилмоқда (Акбар - ундалма вазифасида). Агар бу гапда пауза 
бўлмаса Акбар ўқиди, яъни Акбарнинг ўзи ҳақида гап кетаётганлиги 
англашилади. 
Бундан ташқари, нутқнинг тўғрилигига эришиш учун фикрни ҳар 
жиҳатдан мазмунли, ифодали қилувчи сўз ва терминларни, бирикмаларни топа 
олиш ва уларни ўз ўрнида қўллай олиш санъатини эгаллаш лозим. Яъни 
бамисоли уммон бўлган тилимизда мавжуд бўлган лексик қатламдан 
сўзларнинг ўз ва кўчма маънолари; синоним, омоним, антоним, пароним, 
терминларнинг маъно қирраларини тўла англаб улардан ўринли фойдалана 
олиш нутқнинг тўғрилигини таъминловчи воситалардир. Бундай луғавий 
бирликларни ўз ўрнида қўллай олмаслик эса нутқнинг тўғрилигига путур 
етказади, натижада сўзловчининг мақсади тўлиқ амалга ошмай қолади. 
Юристларимиз ҳам ўз фаолиятларида бунга амал қилишлари зарур. Бир сўзни 
нотўғри қўллаш бутун бир гапнинг мазмунини ўзгартириб юборади. Масалан, 
босқинчилик ва талончилик, товламачилик ва фирибгарлик каби юридик 
тушунчаларни билдирувчи терминлар умумий маъноси бир хил, лекин маъно 
қирралари жиҳатидан бир-биридан фарқ қиладиган сўзлардир. Уларнинг 


28 
ўрнини алмаштириб қўллаш қонун тилида услубий хатоларни келтириб 
чиқаради. Юқорида келтирилган синонимларнинг ҳар бири Жиноят Кодексида 
термин сифатида бир маъноли бўлиб, ҳар қайсиси алоҳида-алоҳида жиноятнинг 
номини билдиради. Қонунда Босқинчилик – ўзганинг мулкини талон-тарож 
қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик 
ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этилган 
жиноятдир (ЖК, 146- модда). 
Талончилик - ўзгалар мулкини очиқдан-очиқ талон-тарож қилишдир (ЖК, 
166-модда). 
Товламачилик - жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган 
маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб мулкни ёки мулкий ҳуқуқни 
топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар 
содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган 
ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш. (ЖК, 165-модда). 
Фирибгарлик - алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан 
ўзганинг мулкини ёки мулкий ҳуқуқини қўлга киритиш (ЖК, 168-модда). 
Келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, синонимларнинг маъно 
қирраларини тўғри англамаслик, нафақат нутқнинг тўғрилигига путур етказади, 
балки жазо белгилашда ҳам нотўғри ҳолатларни келтириб чиқаради. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish