209. 4840 “Олинадиган дивидендлар” счётида қимматли қоғозлар бўйича
дивидендларни ҳисоблаш бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.
210. 4850 “Олинадиган роялти” счётида роялтини ҳисоблаш ва уларнинг олиниши
ҳисобга олинади.
211. 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар” счётининг дебетида даъволар
бўйича ҳисоб-китоблар, жумладан:
а) мол етказиб берувчиларга, пудратчиларга ва транспорт ташкилотларига уларнинг
счётлари текширилганда шартномада келишилган ва прейскурантда назарда тутилган
баҳо ва тарифларнинг бир-бирига мувофиқ келмаслиги, шунингдек арифметик хатолар
аниқланганда - мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тақдим этилган счётлардаги
баҳоларнинг ошиб кетиши ёки арифметик хатолар товар-моддий қийматликлар ёки
харажатларни ҳисобга олувчи счётларда ёзувлар амалга оширилганидан сўнг
аниқланганда мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар ёки ишлаб
чиқариш захиралари, товарлар ва тегишли харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан
боғланган ҳолда;
б) мол етказиб берувчиларга, транспорт ва бошқа ташкилотларга юкнинг камомади
бўйича мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар билан боғланган
ҳолда;
в) мол етказиб берувчилар ёки пудратчиларга уларнинг айби билан юзага келган,
яроқсиз маҳсулотлар ва бўш туриб қолишлар бўйича харажатларни ҳисобга олувчи
счётлар билан боғланган ҳолда;
г) корхонанинг счётларидан нотўғри ҳисобдан чиқарилган (ўтказилган) суммалар
бўйича банк муассасаларига, пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган
ҳолда;
д) шартнома мажбуриятларига риоя этмаганлиги учун мол етказиб берувчилар,
пудратчилар ва бошқалардан, тўловчилар томонидан тан олинган ёки хўжалик суди
томонидан белгиланган миқдорда олинадиган жарималар, пенялар, неустойкалар бўйича
(тўловчилар томонидан тан олинмаган, билдирилган даъволар суммаси ҳисобда акс
эттирилмайди), 9390 “Бошқа операцион даромадлар” счёти билан боғланган ҳолда акс
эттирилади.
212. 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар” счёти пул маблағларини ҳисобга
олувчи счётлар билан боғланган ҳолда келиб тушган тўловлар суммасига кредитланади.
Кейинчалик аниқланган ва олиниши керак бўлмаган суммалар, қоидага мувофиқ, ҳисобга
олишга қабул қилинган шу счётларга 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар”
счётининг кредити бўйича олиб борилади.
4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб даъволар
бўйича алоҳида юритилади.
213. 4890 “Бошқа дебиторлар қарзлари” счётида юқоридаги счётларда кўрсатилмаган
ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.
Аналитик ҳисоб ҳар бир дебитор бўйича алоҳида юритилади.
214. Турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи счётлар (4800)нинг боғланиши:
Do'stlaringiz bilan baham: