Т/р
|
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда
|
9210
|
9310
|
2
|
Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда
|
9220
|
9320
|
3
|
Шартнома мажбуриятларига риоя этмаганлиги учун бошқа корхоналарга тақдим этилган жарима, пеня ва устамалар суммаси
|
4860
|
9330
|
4
|
Ҳисобот даврида аниқланган ўтган йиллар фойдалари
|
4010
|
9340
|
5
|
Оператив ижара шартномаси бўйича ижара тўловлари суммаси
|
4820
|
9350
|
6
|
Даъво муддати ўтиши билан кредиторлик қарзларини ҳисобдан чиқариш
|
6010
|
9360
|
7
|
Кредитор қарзлар ва ҳоказоларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар
|
6910-6990
|
9360
|
8
|
Камомадлар бўйича баҳолардаги фарқлар моддий жавобгар шахс ҳисобига олиб борилди
|
4730
|
9370
|
9
|
Текинга олинган пул маблағлари
|
5110-5530
|
9380
|
10
|
Асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи хўжаликлардаги, умумишлабчиқариш омборларидаги материаллар, тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг ортиқчалари кирим қилинди
|
2010, 2310, 2510, 2710
|
9390
|
11
|
Илгари ҳисобдан чиқарилган дебиторлик қарзларидан олинган даромадлар
|
Олинадиган счетлар
|
9390
|
12
|
Мулк суғуртаси бўйича суғурта ташкилотларидан келиб тушган суғурта тўловлари
|
4510
|
9390
|
13
|
Шубҳали қарзлар бўйича сарфланмаган захира суммасининг ушбу заҳира ташкил қилинган йилдан кейинги йилнинг фойдасига қўшилиши
|
4910
|
9390
|
14
|
Ортиқча маҳсулотлар, товарларнинг кирим қилиниши
|
2810-2890, 2910-2990
|
9390
|
15
|
Тугалланмаган қурилишдаги ортиқчалар
|
0810-0890
|
9390
|
16
|
Харидорлар ва буюртмачилардан олинган талаб қилинмаган бўнак суммаларининг ҳисобдан чиқарилиши
|
6310-6390
|
9390
|
17
|
Ҳисобот даврининг охирида асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши
|
9310-9390
|
9910
|
5-§. Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (9400)
403. Ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлмаган сотиш харажатлари, бошқарув харажатлари, бошқа операцион харажатлар, шунингдек келгусида солиқ солинадиган базадан чегириладиган ҳисобот даври харажатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
9410 “Сотиш харажатлари”;
9420 “Маъмурий харажатлар”;
9430 “Бошқа операцион харажатлар”;
9440 “Келгусида солиқ солинадиган базадан чегириладиган ҳисобот даври харажатлари”.
404. Давр харажатларининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низом билан тартибга солинади (ЎзР. ВМ. ҚТ. 1999 й. 2-сон, 9-модда).
405. 9410 “Сотиш харажатлари” счётида маҳсулотни сотиш бўйича харажатлар, яъни маҳсулотни истеъмолчига етказиб бериш билан боғлиқ, транспорт воситаларига ортиш, маркетинг билан шуғулланувчи ходимлар ва бўлимларнинг харажатлари ва бошқалар акс эттирилдаи. Ҳисобот даврининг охирида 9410 “Сотиш харажатлари” счёти 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти билан боғланган ҳолда ёпилади.
406. 9420 “Маъмурий харажатлар” счётида корхонани бошқариш бўйича харажатлар, бошқарув ходимларининг меҳнат ҳақи харажатлари, умумбошқарув аҳамиятига молик асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари, умумхўжалик аҳамиятидаги биноларнинг ижара тўловлари ва бошқа харажатлар ҳисобга олинади. Ҳисобот даврининг охирида 9420 “Маъмурий харажатлар” счёти 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти билан боғланган ҳолда ёпилади.
407. 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш харажатлари, ахборот, аудиторлик ва маслаҳат хизматлари учун тўлов харажатлари, иш ҳақи ҳисоблашда ҳисобга олинмайдиган компенсациялаш ва рағбатлантириш аҳамиятига молик тўловлар, банк ва депозитария хизматларининг тўловлари, зарарлар, жарималар, пенялар ва бошқа оперцион фаолият жарёнида вужудга келадиган, ишлаб чиқариш жараёни, молиявий фаолият ва фавқулодда харажатлар моддаларининг белгилари бўлмаган бошқа харажатлар акс эттирилади. Ҳисобот даврининг охирида 9430 “Бошқа оперцион харажатлар” счёти 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти билан боғланган ҳолда ёпилади.
408. 9440-"Келгусида солиқ солинадиган базадан чиқариладиган ҳисобот даври харажатлари" счётида Солиқ кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова) 146-моддасига асосан келгусида солиқ солинадиган базадан чеги риладиган ҳисобот даври харажатлари акс эттирилади. Ҳисобот даврининг охирида 9440 “Келгусида солиқ солинадиган базадан чиқариладиган ҳисобот даври харажатлари” счёти 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти билан боғланган ҳолда ёпилади. Ушбу счётда ҳисобот даври давомида йиғилган харажатлар тўғрисидаги ахборот балансдан ташқари 012 “Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар” счётининг дебетига ёзилади. (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги банд), (Олдинги тахририга қаранг)
409. Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (9400)нинг боғланиши
Do'stlaringiz bilan baham: |