Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги навоий вилояти юридик техникуми


-модда. Ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаганлар томонидан етказилган зарар учун жавобгарлик



Download 344,68 Kb.
bet95/132
Sana24.02.2022
Hajmi344,68 Kb.
#252247
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   132
Bog'liq
ФҲ ва ФПҲ фанларидан ЯДА саволлари НАВОИЙ (2) (Восстановлен)

993-модда. Ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаганлар томонидан етказилган зарар учун жавобгарлик
Ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаган (кичик ёшдаги бола) томонидан етказилган зарар учун унинг ота-онаси (фарзандликка олувчилари) ёки васийлари, агар зарар уларнинг айби билан етказилмаганлигини исботлай олмасалар, жавобгар бўладилар.
Агар васийликка муҳтож кичик ёшдаги бола тегишли тарбиялаш, даволаш муассасасида, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш муассасасида ёки қонунга кўра васийси ҳисобланадиган бошқа шунга ўхшаш муассасада турган бўлса, бу муассаса, агар зарар муассасанинг айби билан етказилмаганлигини исботлай олмаса, кичик ёшдаги бола томонидан етказилган зарарни тўлаши шарт.
Агар кичик ёшдаги бола ўқув юрти, тарбиялаш, даволаш муассасаси ёки унинг устидан назоратни амалга ошириши шарт бўлган бошқа муассасанинг, шунингдек шартнома асосида назоратни амалга оширувчи шахснинг назорати остида турган вақтда зарар етказган бўлса, бу муассасалар ва шахслар, агар зарар уларнинг назоратни амалга оширишдаги айби билан етказилмаганлигини исботлай олмасалар, зарар учун жавобгар бўладилар.
Ота-она (фарзандликка олувчилар), васийлар, ўқув юртлари, тарбиялаш, даволаш муассасалари ва бошқа муассасаларнинг кичик ёшдаги бола томонидан етказилган зарарни тўлаш мажбурияти кичик ёшдаги бола вояга етиши ёки у зарарни тўлаш учун етарлича мол-мулк олиши муносабати билан бекор бўлмайди.
Агар ота-она (фарзандликка олувчилар), васийлар, шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган бошқа шахслар вафот этган бўлсалар ёки улар зарарни тўлаш учун етарли маблағга эга бўлмасалар, тўлиқ муомалага лаёқатли бўлиб қолган зарар етказувчининг ўзи бундай маблағга эга бўлса, суд тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек бошқа ҳолатларни инобатга олиб, зарарни тўлиқ ёки қисман зарар етказувчининг ўз мол-мулки ҳисобидан қоплаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
134.Ошиқча хавф манбаи деганда нимани тушунасиз.
999-модда. Теварак-атрофдагиларга ошиқча хавф туғдирадиган фаолият туфайли етказилган зарар учун жавобгарлик
Фаолияти теварак-атрофдагиларга ошиқча хавф туғдирадиган юридик шахслар ва фуқаролар (транспорт ташкилотлари, саноат корхоналари, қурилишлар, транспорт воситаларининг эгалари ва бошқалар) ошиқча хавф манбаи етказган зарарни, агар зарар бартараф қилиб бўлмайдиган куч ёки жабрланувчининг қасддан қилган ҳаракати оқибатида юзага келганини исботлай олмасалар, тўлашлари шарт.
Зарарни тўлаш мажбурияти ошиқча хавф манбаига мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқарув ҳуқуқи ёхуд бошқа ҳар қандай қонуний асосда (мулкий ижара шартномаси, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берадиган ишончнома, тегишли органнинг унга ортиқча хавф манбаини топшириш тўғрисидаги фармойишига кўра ва ҳоказо) эгалик қилувчи юридик шахс ёки фуқарога юкланади.
Ошиқча хавф манбаларининг эгалари бу манбаларнинг бир бирига таъсири (транспорт воситаларининг тўқнашуви ва ҳоказо) натижасида учинчи шахсларга етказилган зарар учун ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган асослар бўйича солидар жавобгар бўладилар.
Ошиқча хавф манбаларининг ўзаро таъсири натижасида уларнинг эгаларига етказилган зарар умумий асосларда қопланади. Бунда бир тарафнинг айби билан етказилган зарар шу тараф томонидан тўлиқ ҳажмда қопланади, иккала ёки бир нечта тарафларнинг айби билан етказилган зарар эса улардан ҳар бирининг айби даражасига мутаносиб равишда қопланади. Тарафлардан ҳар бирининг айби даражасини аниқлаш имконияти бўлмаганда жавобгарлик улар ўртасида тенг баравар тақсимланади. Зарарнинг етказилишида тарафларнинг айби бўлмаганда улардан ҳеч бири зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас. Бундай ҳолда тарафларнинг ҳар бири ўзи кўрган зарар хавфини зиммасига олади.
Ошиқча хавф манбаининг эгаси шу манба етказган зарар учун, агар манба эгасининг тасарруфидан бошқа шахсларнинг ғайриҳуқуқий ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида чиқиб кетганлигини исботласа, жавобгар бўлмайди. Бундай ҳолларда ошиқча хавф манбаи томонидан етказилган зарар учун жавобгарлик манбани ғайриҳуқуқий эгаллаб олган шахснинг зиммасида бўлади. Бу манбани эгасининг тасарруфидан ғайриҳуқуқий тортиб олишда эгасининг айби бўлган тақдирда, жавобгарлик унинг эгасига ҳам, ошиқча хавф манбаини эгаллаб олган шахсларга ҳам юкланиши мумкин.

Download 344,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish