Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги навоий вилояти юридик техникуми


Суғурта шартномаси тушунчасини изоҳлаб беринг



Download 344,68 Kb.
bet90/132
Sana24.02.2022
Hajmi344,68 Kb.
#252247
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   132
Bog'liq
ФҲ ва ФПҲ фанларидан ЯДА саволлари НАВОИЙ (2) (Восстановлен)

121.Суғурта шартномаси тушунчасини изоҳлаб беринг.
915-модда. Мулкий суғурта шартномаси
Мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади.
.
Мулкий суғурта шартномаси бўйича қуйидагилар суғурталаниши мумкин:
муайян мол-мулкнинг йўқотилиши (нобуд бўлиши), кам чиқиши ёки шикастланиши хавфи;
фуқаролик жавобгарлиги хавфи — бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказилиши оқибатида юзага келадиган мажбуриятлар бўйича жавобгарлик, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, шунингдек шартномалар бўйича жавобгарлик хавфи;
тадбиркорлик хавфи — тадбиркорнинг контрагентлари ўз мажбуриятларини бузиши ёки тадбиркорга боғлиқ бўлмаган вазиятларга кўра бу фаолият шарт-шароитларининг ўзгариши туфайли тадбиркорлик фаолиятидан кутилган даромадларни ололмаслик хавфи.
914-модда. Ихтиёрий ва мажбурий суғурта
Суғурта фуқаро ёки юридик шахс (суғурта қилдирувчи) суғурта ташкилоти (суғурталовчи) билан тузадиган мулкий ёки шахсий суғурта шартномалари асосида амалга оширилади.


122.Суғурта шартномасининг тарафларлари кимлар? Уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бирма-бир санаб беринг.
3. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. Суғурта қилдирувчи: 3.1.1. мазкур шартнома 2.1 ва 2.2-бандларида белгиланган тартиб ва муддатларда суғурта мукофотини Суғурталовчи ҳисоб рақамига ўтказиши; 3.1.2. шартнома тузилаётганда ўзига маълум бўлиб, суғурта ҳодисаси юз бериши эҳтимолини ва унинг юз бериши туфайли кутилажак зарар миқдори (суғурта хавфи)ни аниқлаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни Суғурталовчига хабар қилиши; 3.1.3. суғурта қилинган мулкни сақлаш учун барча чораларни кўриши; 476 3.1.4. мазкур шартнома амал қилиш даврида шартнома тузилаётганда Суғурталовчига маълум қилинган ҳолатларда юз берган, ўзига маълум бўлган муҳим ўзгаришлар тўғрисида, агар бу ўзгаришлар суғурта хавфи ортишига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, Суғурталовчига дарҳол хабар қилиши; 3.1.5. Шартнома бўйича cуғурта ҳодисаси юз бергани ўзига маълум бўлганидан кейин _____ cоат ичида бу ҳақда Суғурталовчини ёки унинг вакилини _______________________хабардор қилиши; (ёзма, телефон, факс орқали) 3.1.6. шартномада назарда тутилган cуғурта ҳодисаси юз берганида, эҳтимол тутилган зарарни камайтириш учун оқилона ва мумкин бўлган чораларни кўриши ҳамда агар ўзига маълум қилинган бўлса, бу борада Суғурталовчининг кўрсатмаларига амал қилиши шарт. 3.2. Суғурталовчи: 3.2.1.Суғурта қилдирувчига суғурта товонини ундан cуғурта ҳодисаси юз берганлиги тўғрисида хабар олган кундан бошлаб _____________кун ичида тўлаши; 3.2.2. суғурта товонини тўлаш билан биргаликда Суғурта қилдирувчи томонидан cуғурта ҳодисаси юз берганда зарарни камайтириш мақсадида қилинган харажатларни ҳам тўлаши шарт. 3.2.3. Суғурталовчи Суғурта қилдирувчининг мулкий аҳволи тўғрисидаги ўз касб фаолияти натижасида ўзи олган маълумотларни (суғурта сирини) ошкор қилишга ҳақли эмас. 3.3. Суғурталовчи: 3.3.1. агар шартнома тузилганидан кейин Суғурта қилдирувчи ўзига маълум бўлиб, суғурта ҳодисаси юз бериши эҳтимолини ва унинг юз бериши туфайли кутилажак зарар миқдори (суғурта хавфи)ни аниқлаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисида унга била туриб ёлғон маълумот берганлиги аниқланса, шартномани ҳақиқий эмас деб топишни ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 123-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган оқибатлар қўлланилишини талаб қилишга; 3.3.2. шартнома тузилаётганида суғурта қилинаётган мол-мулкни кўздан кечиришга, зарурият бўлган тақдирда унинг ҳақиқий қийматини белгилаш мақсадида экспертиза тайинлашга; 3.3.3. агар Суғурта ҳодисаси тўлаш муддати ўтказиб юборилган навбатдаги суғурта бадали тўланишидан олдин юз берган бўлса, шартнома бўйича тўланиши лозим бўлган суғурта товонини суғурта 477 мукофотининг ўзига тўланган қисмига мутаносиб суммада чеклашга ва муддати ўтказиб юборилган суғурта бадали суммасини ҳисобга олишга; 3.3.4. суғурта хавфи ортишига сабаб бўладиган ҳолатлар тўғрисида хабардор қилинганда шартноманинг шартларини ўзгартиришни ёки хавф ортишига мутаносиб равишда Суғурта қилдирувчидан қўшимча суғурта мукофоти тўлашни талаб қилишга; 3.3.5. агар Суғурта қилдирувчи шартноманинг шартлари ўзгартирилишига ёки суғурта мукофотига қўшимча тўлашга эътироз билдирса, шартномани бекор қилишни талаб қилишга; 3.3.6. Суғурта қилдирувчи шартноманинг 3.1.4-бандида назарда тутилган мажбуриятини бажармаган тақдирда, шартномани бекор қилишни ва шартномани бекор қилиш туфайли етказилган зарар қопланишини талаб қилишга; 3.3.7. Суғурта қилдирувчи шартноманинг 3.1.5-бандида назарда тутилган мажбуриятини бажармаган тақдирда, агар у суғурта ҳодисаси юз берганини ўз вақтида билганлиги, ёхуд бу ҳақда суғурталовчида маълумотлар йўқлиги унинг суғурта товонини тўлаш мажбуриятига таъсир этмаслиги исботланмаса, суғурта товонини тўлашни рад этишга ҳақли.

Download 344,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish