215-модда. Муниципал мулк [СПиТ: 1.Мулк ҳуқуқи. Ашёвий ҳуқуқлар / Муниципал мулк]
Давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг мол-мулки, маҳаллий бюджет маблағлари, муниципал уй-жой фонди ва коммунал хўжалик, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, халқ таълими, маданият, соғлиқни сақлаш муассасалари, шунингдек бошқа мол-мулк муниципал мулк бўлади.
Муниципал мулк бўлган мол-мулкни, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари ёки улар вакил қилган органлар тасарруф этадилар.
Муниципал мулк бўлган мол-мулк юридик шахсларга хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бириктириб қўйилиши мумкин.
Муниципал мулк маҳаллий бюджетга тушадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобидан, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларга мувофиқ бошқа тушумлар ҳисобидан ташкил этилади.
Муниципал мулк объектлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартлар асосида хусусий мулк қилиб берилиши мумкин.
21.Мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш (виндикацион даъво) ҳамда мулкдорнинг ҳуқуқларини эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган ҳуқуқбузарликлардан ҳимоя қилиш (негатор даъво)ни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида муҳокама қилинг. 228-модда. Мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш (виндикация) [СПиТ: 1.Мулк ҳуқуқи. Ашёвий ҳуқуқлар / Виндикация]
Мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация).
572
1. шарҳланаётган модда мулк эгалиги ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг муҳим ашёвий-ҳуқуқий усулларидан бири мулкдорнинг ўз молмулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш
имконияти (виндикация) га бағишланган.
мол-мулкни ҳимоя қилишнинг ЎзР ФКнинг XIX бобида баён
этилган доирада ҳимоя қилинишини мулкдорнинг манфаатларини
кенг маънода ҳимоя қилишдан фарқлаш лозим. мулкдор манфаати
турлича фуқаролик-ҳуқуқий усулларда амалга оширилиши мумкин:
– давлат органининг ёки маҳаллий ўзини ўзи бошқариш
органининг мулкдорнинг манфаатларини бузувчи ҳужжатини
ҳақиқий эмаслигини эътироф этиш орқали;
– мулкдорнинг манфаатларини бузувчи битимларни ҳақиқий
эмаслигини эътироф этиш орқали;
– мулкдорга етказилган зарарни қоплаш орқали.
мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг
муҳим ашёвий-ҳуқуқий усулларидан бири низоли мол-мулкка
нисбатан мулк ҳуқуқини (хўжалик юритиш ҳуқуқи, оператив
бошқариш ҳуқуқи ва б.) эътироф этиш тўғрисидаги даъво ҳисобланади.
2. шарҳланаётган моддада ўз мол-мулки ўз эгалигидан чиқиб
кетган мулкдорнинг мулкдор бўлмаган эгалик қилувчидан муайян
мол-мулкни ноқонуний эгалик қилишидан талаб қилиб олиш
виндикацияси белгилаб берилган. мазкур иш юзасидан даъвогар мулк
унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли эканлигини исботлаши шарт.
Виндикация даъвоси бўйича жавобгар бўлиб қонунсиз эгалик
қилувчи шахс ҳисобланади. қонунсиз эгалик қилиш – тегишли
ҳуқуқий асосларсиз мол-мулкни эгаллаб олишдир. Фақатгина ўзбошимчалик билан мулкни ўзлаштириб олган (ўғирлаган, топилмани,
қаровсиз чорвани ўзлаштириб олган) шахсгина қонунсиз деб
ҳисобланмасдан, балки мол-мулкни тасарруф этиш ваколатига эга
бўлмаган шахсдан сотиб олувчини ҳам қонунсиз эгалловчи деб
ҳисобланади. Бунда, қонунсиз эгалик қилувчининг ҳаракатлари
албатта айбли бўлиши шарт эмас. мулкка нисбатан эгалик объектив
жиҳатдан қонунсиз эканлиги муҳимдир