Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги навоий вилояти юридик техникуми


Омонати сақлаш шартномасининг тарафларлари кимлар? Уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бирма-бир санаб беринг



Download 344,68 Kb.
bet83/132
Sana24.02.2022
Hajmi344,68 Kb.
#252247
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   132
Bog'liq
ФҲ ва ФПҲ фанларидан ЯДА саволлари НАВОИЙ (2) (Восстановлен)

114.Омонати сақлаш шартномасининг тарафларлари кимлар? Уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бирма-бир санаб беринг.
2. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Банкнинг мажбуриятлари: 2.1.1. белгиланган тартибда Банкка ҳисобварақ очиш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим қилинган кундан бошлаб _____иш куни ичида Мижозга _______________________-сонли ҳисобварақ очиш; 2.1.2. ушбу ҳисобвараққа келиб тушаётган пул маблағларини қабул қилиш ва киритиб қўйиш; 401 2.1.3. Мижознинг ҳисобварақдан тегишли суммаларини ўтказиш ва тўлаш ҳамда ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш хақидаги фармойишларини бажариш; 2.1.4. Мижоздан ҳисобвараққа киритиш учун нақд пул қабул қилиш, Мижозга ёки унинг топшириғи бўйича бошқа шахсларга ҳисобварақдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ўтказиш тўғрисидаги амалдаги қоидаларга қатьий риоя қилган ҳолда нақд пул бериш; 2.1.5. Мижозга қонун ҳужжатлари, Мижознинг топшириғи ва банк амалиётида қўлланиладиган иш муомаласи одатларига мувофиқ ҳисоб-китоб ва касса хизматини кўрсатиш бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш; 2.1.6. Мижозга амалиёт куни (вақти) доирасида у учун қулай бўлган вақтда ўзаро келишиб тузилган жадвалга асосан банк хизматини кўрсатиш; 2.1.7. Мижоз ҳисобварағида маблағлар мавжуд бўлмаган ёки етарли бўлмаган ҳолда Банк тўланиши керак бўлган суммани 2 - картотекага кирим қилиш; 2.1.8. қонун ҳужжатларида махсус белгиланган ҳолларда Банк томонидан Мижознинг розилигисиз унинг ҳисобварағидаги пул маблағларини кўчириш; 2.1.9. ҳисоб-китоб ва касса ҳужжатлари, чек дафтарчалари, нақд пулни топшириш бўйича ҳужжатлар ва бошқа банк ҳужжатлари билан белгиланган тарифлар бўйича тўлов эавазига Мижозни таъминлаш; 2.1.10. Мижознинг ишончли вакилига ҳисобварағидан кўчирмаларни керакли ҳужжатларни илова қилган ҳолда бериш; 2.1.11. Мижоз топшириғига биноан, унинг ҳисобварағига келиб тушмаган пул маблағларини қидиришни тўлов асосида амалга ошириш; 2.1.12.Мижознинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатганда, унинг ҳисобварағига пул маблағлари келиб тушганлиги тўғрисида ҳисобварақдан кўчирма бериш орқали хабардор қилиш. 2.2. Мижознинг мажбуриятлари: 2.2.1. Банкка ҳисобварақни очиш ва уни юритиш учун барча зарур ҳужжатларни тақдим этиш; 402 2.2.2. кўрсатилган ҳисоб-китоб ва касса хизматлари учун Банкка мазкур шартноманинг тўртинчи бўлимида кўрсатилган тартибда ва муддатларда ҳақ тўлаш; 2.2.3. Банк билан ўзаро келишилган хизмат кўрсатиш жадвалида белгиланган кунда (вақтда) тўлов ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштириш ва Банкка тақдим этиш; 2.2.4. нақд пулга бўлган эҳтиёжини аниқлаш учун чорак бошланишидан 60 кун олдин ҳар чоракда Банкка белгиланган шаклда касса буюртмасини топшириш; 2.2.5. ҳар янги молия йили бошланишидан 10 кун олдин кассасидаги нақд пул қолдиғи лимитининг ҳисоб-китобини ва келгуси йилда нақд пул тушумларини топширишнинг тартиби ва муддатини Банкка тақдим этиш; 2.2.6. Банк кассасидан нақд пул олиш учун чекларни Банкка тақдим этиш; 2.2.7. манзили, телефон рақами ўзгарганда ва бошқа шунга ўхшаш ўзгаришлар бўлганда, 10 иш куни мобайнида Банкка бу ҳақда ёзма равишда маълум қилиш; 2.2.8. номи ўзгарган ҳолда бу ҳақда Банкка рўйхатга олувчи орган томонидан тасдиқланган ҳужжатнинг нусхасини тақдим этиш; 2.2.9. нақд пул тушумларини тўлиқ ҳажмда ва ҳар куни инкассация хизмати орқали йўналиш бўйича ёки мустақил тарзда Банкка ёки бошқа тегишли банкка топшириш, берилмаган иш хақини уч иш куни мобайнида депонент қилиш, сафар хизматлари учун олинган нақд пулларининг ишлатилмаган қисмини белгиланган муддатларда банкка топшириш; 2.2.10. иккиламчи ҳисобварақларни очаётганда асосий ҳисобварағи очилган банкни хабардор қилиш.

Download 344,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish