Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги навоий вилояти юридик техникуми


Савол: Мазкур вазиятда томонлар ўртасидаги низо қай тартибда ҳал қилинади? Б.Олимовнинг ҳаракатлари тўғрими?Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг



Download 344,68 Kb.
bet126/132
Sana24.02.2022
Hajmi344,68 Kb.
#252247
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   132
Bog'liq
ФҲ ва ФПҲ фанларидан ЯДА саволлари НАВОИЙ (2) (Восстановлен)

Савол: Мазкур вазиятда томонлар ўртасидаги низо қай тартибда ҳал қилинади? Б.Олимовнинг ҳаракатлари тўғрими?Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


4) Фуқаро Асадовга ер участкасига сервитут белгиланиши унинг участкага эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларидан маҳрум этишлигини таъкидлаб, қўшниси фуқаро Шариповнинг илтимосини рад қилди.
Фуқаро Шарипов қўшнисининг ер участкасига сервитут белгилашни рад этиш тўғрисидаги қарорига норози бўлган ҳолда фуқаролик ишлари бўйича туман судига сервитут ҳуқуқини белгилаб бериш тўғрисида даъво ариза билан мурожаат қилди.
Суд жараёнида умумий мулк ҳисобланган ер участкасидан фойдаланишда, умумий мол-мулк бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашда, шунингдек мол-мулкни сақлаш ва асраш чиқимларида қўшниси иштирок этмаган. Фуқаро Шарипов ушбу ҳаражатларни тўғри тақсимланишини талаб қилди.
Савол: Фуқаро Асадовнинг ҳаракатлари тўғрими? Умумий мулкни сақлаш ҳаражатларида мулкдорларнинг улушига қараладими? Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


5) Фуқаро А. Судга мурожаат қилиб, фуқаро Б.га тегишли бўлган уй-жой (кўчмас мулк)га мулк ҳуқуқини эътироф этишни сўради. Бунга асос қилиб, у 30 йил давомида уй-жойга ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилиб келганлиги, Б.нинг вафот этганлиги, унинг меросхўрлари йўқлигини маълум қилди. Аммо суд фуқаролик қонунчилиги орқага қайтиш кучига эга эмаслигини билдириб, рад жавобини берди. Фуқаро А.нинг талаби ўринлими? Масала қандай ҳал қилиниши керак?


6) Миллий банкнинг Олмазор филиали ва “Севинч” МЧЖ ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан, банк жамиятга йиллик 14 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан уч йил муддатга замонавий асбоб-ускуна сотиб олиш учун кредит маблағи ажратди.Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартларига мувофиқ, мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида, банк томонидан мижозга агарда шартнома шартлари лозим даражада бажарилмайдиган бўлса, яъни кредит қарзи ва унга ҳисобланган фоизлар белгиланган жадвалдан кечиктирилган ҳолда тўланадиган бўлса, ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,9 фоиз миқдорида, аммо қарз суммасининг 70 фоизидан ошиқ бўлмаган миқдорда пеня ҳамда мажбуриятнинг бажарилмаган қисмининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлаши тўғрисида шарт қўйилди. Кредит шартномаси бажарилишини таъминлаш мақсадида “Севинч” МЧЖ раҳбарининг яқин ўртоғи “Уголок” хусусий корхонаси гаровга ўзининг 200 кв.м. майдонга эга бўлган биносини гаровга қўйишга розилик берди гаров шартномаси тузилди. Мазкур гаров шартномасига тарафлар имзоларини ва юридик шахсга тегишли муҳрни қўйишди. Қарз олувчи томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли банк судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жамиятдан кредит қарзи, унга ҳисобланган фоиз ва қарз суммасининг 80 фоизи миқдорида пеня ва 30 фоиз миқдорида жарима ундиришни сўради.
Савол: Банкнинг пеня ва жарима ундиришни талаб қилиши тўғрими? Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


7) “Тошкент электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ва “Аъном” фермер хўжалиги ўртасида энергия таъминоти шартномаси тузилди. Шартнома шартларига кўра, “Тошкент электр тармоқлари” акциядорлик жамияти туташтирилган тармоқ орқали электр энергия етказиб бериш, “Аъном” фермер хўжалиги эса унинг учун ҳақ тўлаши назарда тутилди. Истеъмол қилинадиган электр энергиядан фойдаланиш ҳажми назарда тутилди. Фермер хўжалиги ишлаб чиқариш қуввати ортганлиги сабабли кўпроқ электр энергия истеъмол қилишига тўғри келди ва шартномада белгиланган энергия истеъмол қилиш ҳажмидан ортиқ истеъмол қилди.
Томонлар ўртасида тузилган энергия таъминоти шартномасининг 6.4-бандига асосан истеъмолчи ҳисобот даврида шартномада кўрсатилган миқдорга нисбатан 5 фоиздан ортиқ электр энергиси истеъмол қилганда, ҳисоб-китоб даври учун шартномада кўрсатилганидан ортиқ истеъмол қилинган жами ҳажм учун белгиланган тарифнинг 50 фоизи миқдорида даъвогар фойдасига жарима тўлаши белгиланган.
Энергия билан таъминловчи ташкилот хўжалик судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Аъном” фермер хўжалигидан 264 516 сўм асосий қарз, лимитдан ортиқча фойдаланганлик учун 113 696 сўм жарима ва 30 013 сўм пеня жами 408 225 сўм ундириб беришни сўради.


Савол: Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


8) 2014 йил 19 сентябрда Бобоев Маткаримовадан Коммонавтлар кўчаси 10 уйни 35 000 000 сўмга сотиб олади. Шартнома тузаётган вақтда Маткаримов уй жой фуқаро Болтаевга тегишли бўлган ва унинг томонидан ўзига (уч йил муддатга) берилган ишончномани кўрсатади. Шартнома тузилганлиги асоси сифатида Маткаримов уй жойга нисбатан ҳуқуқий ҳужжатларни тақдим қилади. Бироқ, 2014 йил 20 сентябрда фуқаро Болтаев вафот этади. Шартнома тузилган бўлсада, Бобоев ушбу хонадонда яшамади чунки ушбу хонадонда фуқаро Самиевлар оиласи истиқомат қилар эди. Ушбу ҳолат уй-жой олди-сотди шартномасида кўрсатилмаган.Уй-жойни олди-сотди шартномаси нотариал идорада тасдиқланмаган ва кадастр хизматида рўйхатдан ўтказилмаган. Шартнома шартларига кўра Маткаримов уй жойни 10 кун ичида бўшатиб бериш, Бобоев эса, бунинг учун белгиланган ҳақни тўлаши лозим эди. Бобоев ўз вақтида ҳақни тўлайди.
Савол: Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


9) Фуқаро Рустамов олди-сотди шартномасига асосан сотиб олган умумий мулк ҳисобланган уй-жойи учун қўшни кўчмас мулк (ер участкаси, бошқа кўчмас мулк) эгаси қўшниси фуқаро Асадовга ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда, яъни ўзи уйига электр узатгич, алоқа ва қувур линияларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш, сув билан таъминлаш учун фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини беришни сўради.Фуқаро Асадовга ер участкасига сервитут белгиланиши унинг участкага эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларидан маҳрум этишлигини таъкидлаб, қўшниси фуқаро Рустамовнинг илтимосини рад қилди.Фуқаро Рустамов қўшнисининг ер участкасига сервитут белгилашни рад этиш тўғрисидаги қарорига норози бўлган ҳолда фуқаролик ишлари бўйича туман судига сервитут ҳуқуқини белгилаб бериш тўғрисида даъво ариза билан мурожаат қилди.Суд жараёнида умумий мулк ҳисобланган ер участкасидан фойдаланишда, умумий мол-мулк бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашда, шунингдек мол-мулкни сақлаш ва асраш чиқимларида қўшниси иштирок этмаган. Фуқаро Рустамов ушбу ҳаражатларни тўғри тақсимланишини талаб қилди.
Савол: Фуқаро Асадовнинг ҳаракатлари тўғрими? Умумий мулкни сақлаш ҳаражатларида мулкдорларнинг улушига қараладими? Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


10) 2014 йил 19 сентябрда Бобоев Маткаримовадан Космонавтлар кўчаси 10 уйни 35 000 000 сўмга сотиб олади. Уй-жойни олди-сотди шартномаси нотариал идорада тасдиқланмаган ва кадастр хизматида рўйхатдан ўтказилмаган. Шартнома шартларига кўра Маткаримов уй жойни 10 кун ичида бўшатиб бериш, Бобоев эса, бунинг учун белгиланган ҳақни тўлаши лозим эди. Бобоев ўз вақтида ҳақни тўлайди. Лекин Маткаримов уйни бўшатиб бермади.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


11) Навоий шаҳри, И.Каримов кўчасида яшовчи фуқаро А. ўзига қарашли уй-жойни сотиш мақсадида интернет орқали эълон берди. Эълондан хабар топган унинг қўшниси В. ушбу уй-жойни сотиб олиш нияти борлиги айтиб, А. га 500 АҚШ долларини закалат сифатида берди ва бу ҳақида ёзма шаклда келишув тузди ҳамда А. билан уй-жой баҳосининг қолган қисмини бир ҳафта ичида тўлаб беришни ва шундан сўнг давлат нотариал идорасида олди-сотди шартномасини расмийлаштиришларини келишиб олди.
Орадан ўн кун ўтгач, В. қолган суммани йиғиб келди ва А. ни шартномани расмийлаштириш учун нотариал идорага таклиф қилди. Аммо А. бир ҳафта ичида В. келмаганлиги учун шартномани расмийлаштиришдан бош торди ва уй-жойни бошқа шахсга сотганлигини айтди.
Фуқаро В. уй-жой олди сотди шартномаси расмийлаштириш учун судга мурожаат қилди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


12)Электр энергиядан истемол учун фойдаланувчи фуқаро В. энергия ўлчовчи ускунани ноқонуний тарзда ўчириб қонунга хилоф равишда фойдаланиб келар эди. Ушбу ҳолатдан хабардор бўлган энергия назоратчиси келиб, фуқаро В.нинг хонадонидаги барча электр истеъмол қиладиган ускуналар, ёритгичларни ҳисобини олиб, энг юқорида даражада ҳисоб-китоб қилиб, абонентни электр энергиядан узиб тегишли далолатнома расмийлаштириб кетади.Ушбу ҳолат юз берганидан сўнг, фуқаро В.нинг хонадонида ижарада яшовчи фуқаролар ҳам электр энергиясиз бу ерда яшай олмасликларини маълум қилиб, ижара шартномасини муддатидан илгари бекор қилишни талаб қилди. Шундан сўнг фуқаро В. Электр энергияси ташкилотига нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, ижара шартномаси қонунийлиги сабабли, ушбу ижара шартномасини бузилишига сабаб бўлган энергия назоратчисидан етказилган зарарни ундиришни талаб қилди.
Савол: Ушбу ҳолатда энергия назоратчисининг ҳаракатлари қонунийми? Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


13) Асака шаҳрида жойлашган “Тадбиркор” хусусий кичик корхонаси ўз молиявий аҳволидан келиб чиқиб, шаҳарда жойлашган ногиронлар уйига 200.000 сўм миқдорда хайр-эҳсон қилди. Яна ўзига бириктириб қўйилган болалар боғчасига янги йил олдидан 300.000 сўм миқдорида совғалар учун хайр-эҳсон сифатида пул ўтказди. Агар ногиронлар уйининг раиси хайр-эҳсон қилинган пулни ўз манфаати йўлида ишлатиб юборса, шартнома бекор қилинишига асос бўладими? Ҳадяни хайр-эҳсондан фарқи?


14) Фуқаро Абдуллаев туман Ер тузиш ва кўчмас мулк давлат кадастри хизмати бўлимига мурожаат қилиб, фуқаро Ботировга тегишли бўлган уй-жой (кўчмас мулк)га нисбатан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳномани расмийлаштириб беришни сўради. Бунга асос қилиб, у 30 йил давомида уй-жойга ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилиб келганлиги, Ботировнинг вафот этганлиги, унинг меросхўрлари йўқлигини маълум қилди.
Туман Ер тузиш ва кўчмас мулк давлат кадастри хизмати бўлими ўзининг жавоб хатида Фуқаро Абдуллаевга уй-жой (кўчмас мулк)га нисбатан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома томонлар ўртасидаги олди-сотди шартномаси, ҳадя шартномаси, суднинг ҳал қилув қарори ва бошқа мулк ҳуқуқини бериувчи ҳужжатлар асосида расмийлаштирилишини таъкидлаб рад жавобини берди.
Фуқаро Абдуллаев туман Ер тузиш ва кўчмас мулк давлат кадастри хизмати бўлимининг ҳатт-ҳаракати устидан норози бўлиб судга даъво ариза билан мурожаат қилди.
Маълум бўлишича, фуқаро Ботировга тегишли бўлган уй-жой 1980 йилдаги туман ижроия қўмитаси билан фуқаро Ботиров ўртасида уй-жой қуриш тўғрисида шартнома тузилган. Мазкур шартнома туман Ер тузиш ва кўчмас мулк давлат кадастри (илгари БТИ)да рўйхатдан ўтказилган.
Савол: Мазкур вазиятда томонлар ўртасидаги низо қай тартибда ҳал қилинади? Фуқаро Абдуллаевнинг ҳаракатлари тўғрими? 1980 йилдаги туман ижроия қўмитаси билан фуқаро Ботиров ўртасида уй-жой қуриш тўғрисида шартнома кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқ бериши мумкинми? Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


15) Фуқаро Данаев билан фуқаро Толипов транспорт воситасини ижарага бериш шартномасини тузадилар. Данаев Толиповнинг эгалигига ва фойдаланишига «Чевролет» русумли ўзининг автомашинасини топширади. Толипов автомашина учун ҳайдовчи топа олмаслигини айтиб, Данаевдан ҳайдовчи топиб беришини сўрайди. Данаев Толиповга ўзининг қариндоши Собировни тавсия этади ва унинг ҳақини ҳам ўзига тўлаш юзасидан ижарага олувчи билан келишиб оладилар. Собиров ҳайдовчи бўлиб ишлай бошлайди. Хайдовчи Сафаровга ким иш ҳақи тўлаши кераклиги ҳақида қонуний хулоса беринг.


16) Навоий шаҳрида яшовчи ва доимий рўйхатда турувчи фуқаро В. ўзига тегишли бўлган
3-хонали хонадонни ижарага бериши ҳақида интернет орқали эълон берди. Тез орада асли бухоролик ва Навоий шаҳрида ижарага уй қидираётган фуқаро С. шу эълон бўйича В. Га мурожаат қилди. Дастлабки келишувга кўра, В. (ижарага берувчи) ва С. (ижарага олувчи) уй-жой ҳақини 200 АҚШ доллари деб белгилашди. Тарафлар нотариусда 2016 йил 12 январь куни уй-жойни ижарага бериш шартномасини расмийлаштиришди ва шартнома муддати 3 йил этиб белгиланди.
2018 йил август ойида ижарага берувчи ижарага олувчига телефон қилиб, унга катта миқдорда пул зарурлиги сабабли хонадонни зудлик билан сотаётганини ва шу сабабли дарҳол уй-жойни бўшатиб қўйишни, акс ҳолда, суд орқали ижара шартномасини бекор қилиши ҳақида дўқ-пўписа қилди. Ўз навбатида, ижарага олувчи бунга рози бўлмади ва ижара шартномасини суд тартибида бекор қилиш учун ҳеч қандай асос йўқлигини уқтирди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


17) Обидов стомотолигия клиникаси билан автоҳалокатда жабрланган ўғлига тиш протезларини қўйиш тўғрисида шартнома тузди. Клиникага у ўзининг дўсти Ботировнинг тавсяисга кўра мурожаат қилган эди. Чунки Ботироқ унга клиникада профессор Солиев ишлашини ва у жуда сифатли тиш протезлари қўйишини ва яқинда ўзи ҳам шу профессорга тиш протезлари қўйдирганлигини айтганди. Шундан сўнг Обидов клиника билан шартнома тузди ва шартномада протез қўйиш бўйича ишлари Солиев бажариши белгиланди. Бироқ профессор Солиев бошқа буюртмалар билан банд бўлганлиги сабабли Обидовнинг ўғлига тиш протезларини қўйиш ишларини унинг ассистенти Даминов бажарди. Буни эшитиб Обидов клиникага ҳақ тўлашдан бош тортди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


18) Фуқаро Болишевнинг фарзанди ўқишга кириш учун 6 йилдан бери ўқув марказида тайёрланар эди. Лекин шунча тайёрланишга қарамасдан йиғиладиган умумий балнинг 30 фоизидан кам балл тўплаётган эди. Бундан жаҳли чиққан фуқаро Болишув ўқув марказига мурожжат қилиб, 6 йил мобайнида қилган харажатларини қайтаришини талаб қилади. Бунга жавобат ўқув маркази раҳбари Тошканов бу харажатлар қайтарилмаслигини, бу шарт икки ўртада тузилган шартномада кўрсатилганлигини таъкидлайди. Лекин Болишев қарши далил сифатида ўғли билан бирга тайёрланаётган 10 нафар абитуриентдан атига 4 нафари ўқишга кира олганини айтди. Шундан кейин ҳам ўқув маркази пулни қайтаришдан бош тортгач, Болишев судга мурожаат қилди ва сифатсиз таълим берганлигини исботловчи далилларни ҳам келтирди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


19) 2012 йил “Шижоат” аудиторлик фирмаси “Бўканон” ОТАЖ билан жамият фаолиятини тафтиш қилиш тўғрисида ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини тузади. Шартнома шартларига кўра ҳар йили молиявий йил якунидан 1 ой олдин тафтиш ўтказиш, бунинг учун жамият 3 ой олдин пул ўтказиб туриш мажбуриятларини олади. 2014 йили жамият тафтиш учун фирмага пул ўтказгандан сўнг, 1 ой ўтса ҳам аудиторлик тафтиши ўтказиш бошланмайди. “Шижоат” аудиторлик фирмаси бунга важ қилиб, бошқа ташкилотларда олиб борилаётган текшириш ниҳоясига етмагани ва ходимлари кейинроқ боришини билдиради. Масала қандай ҳал этилади?
Савол: Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


20) «Қалқон» ёпиқ турдаги АЖ темир йўл бошқармасига контейнерда келтирилган ва белгиланган ташқи кўринишдан зарарланганлигини кўриниб турган, юкнинг зарарланиши натижасида етказилган зарарни қоплашни талаб қилди.
Даъвогар билдирилган эътирозни рад этиб, темир йўл бошқармаси, барча айб юк жўнатувчининг зиммасида эканлигини, чунки у юкни транспорт баённомасида кўрсатилган, темирда пайвандлашдан қолган тешиклари бўлган носоз контейнерга юкланганлигин айтади.
«Қалқон» ЁТАЖ юкнинг шикастланиши учун фақат темир йўл бошқармаси жавобгар бўлишини, контейнердаги камчиликни юкни ортиш пайтида сезиши мумкин эмаслигини, бу камчиликлар қоронғида фақат сунъий ёритиш орқали кўринишини билдирди.
Савол: Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


21) Дилмурод Зокиров ўз дўсти Илғор Пардаевнинг илтимосига кўра енгил автомашинасида “Зенит” техника магазинидан сотиб олган “Самсунг” рангли телевизорини уйига олиб боришга келишди. Д.Зокиров йўлда кетаётиб, автомашина бошқарувини йўқотди ва автомашина ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи ва йўловчиларга шикаст етмади, лекин автомашинанинг юк хонасидаги “Самсунг” рангли телевизор яроқсиз ҳолга келиб қолди.
И.Пардаев дўсти Д.Зокировдан яроқсиз ҳолга келган рангли телевизорни нархини қоплаб беришни талаб қилди. Лекин Д.Зокиров зарарни қоплашдан бош тортди ва унга дўстлик ёрдами сифатида розилик билдирганини айтди. Д.Зокиров дўсти И.Пардаев ўртасида ҳеч қандай шартнома тузилмаганлигини, ташиб бериш учун ҳақ талаб қилмаганлигини айтиб, улар ўртасида мажбурият юзага келмаслигини таъкидлади. Ушбу вазиятда нафақат И.Пардаев балки Д.Зокиров ҳам жиддий зарар кўрганлигини, мазкур автомашинага етказилган зарар телевизорга етказилган зарардан анча катта эканлигини важ қилди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


22) Ниёзов Шерзод ва Қосимов Анвар ўртасида қарз шартномаси тузилди. Шартномада Қосимов Анвар Ниёзов Шерзоддан олган пулини 2010 йил 5 август куни қайтариб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олди. 2013 йил 25 декабрь куни Қосимов Анвар Ниёзов Шерзод билан оғзаки суҳбатда ва ўша ерда бўлган Бегимов Асрор олдида қарзини қайтаришнинг ҳозирча иложи йўқлигини, бироз муддат ўтгач тўлиқ қайтаришини айтди. Бу ҳолатдан 6 ой ўтгач, Ниёзов ШерзодАнвардан олган қарзини талаб қилди. Анвар эса дўсти Қодиров Ботир олдида қарзини яна бироз ўтгач қайтаришга ваъда берди.
2015 йил 25 февраль куни Ниёзов Шерзод Қосимов Анварга нисбатан қарзини ундириш тўғрисида судга даъво қўзғатди. Судда Анвар даъво муддати ўтиб кетганлиги сабабли қарзини қайтармаслигини айтди ва суддан даъво муддатига оид қоидаларни қўллашни сўради. Бунга эътироз билдириб, Ниёзовқарзини Қосимовдан икки марта қайтаришини сўраганлигини иккаласида хам Қосимов кейинроқ қайтаришга ваъда берганлиги охирги марта сўраганидан кейин бир йилдан сал кўпроқ вақт ўтганлигини, шу сабабли даъво муддати тўлиқ ўтиб кетмаганлигини билдирди. У ўз сўзида давом этиб, Ниёзов қарзини биринчи марта сўраганида Бегимов гувоҳ бўлганлигини, икки марта сўраганида эса Қодиров гувоҳ сифатида иштирок этганлигини айтди. Шунингдек Ниёзовни фикрича, бу холатларда даъво муддати узилиб,муддат янгитдан бошланган ва у ўтиб кетмаган. Шу сабабли Қосимовнинг эътирози ўринсиздир.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


23) Фуқаро Салимов Бахром 2019 йил 13 январь куни дўсти Иномов Бекзоддан бир йил муддатга 10.000$ АҚШ доллари миқдорида пул суммасини фоиз эвазига қарзга беришни сўрайди. Салимов Бахром Иномов Бекзодга таклиф билан мурожаат этади. Яъни Салимов Бахром Иномов Бекзодга хар ой олган суммасидан 10 фоизини беришини айтади. Бу таклиф Иномов Бекзодни қизиқтириб қўяди. Бекзод 20 кун ўтгач Бахромни таклифига рози бўлганини аммо иккаласи ўртасида гувоҳлар билан биргаликда ёзма шаклда тузилишини айтди. Бахром хам бунга рози бўлади. 2019 йил 1 февраль куни Иномов Бекзод билан Салимов Бахромлар ўртасида гувохлар билан биргаликда қарз шартномасини тузишади.
Бахром билан Бекзод ўзларининг ҳатти-харакатларидан бир муддат ҳурсанд бўлиб юришади. Аммо 6 ой ўтгач Салимов Бахромнинг ишлари юришмай, банкротликка учрайди. Шу сабабли Бахром Бекзодга келишилган фоиз суммасини беролмай қолади. Бекзод хар сафар пулни сўраганда Бахром бугун, эрта, индинга бераман деб вақтни чўзиб юради. Бундан жаҳли чиққан Бекзод суддга мурожаат қилади.
Вазиятни муҳокама қилинг.


24) Марказий банк ходими фуқаро Алимов ўзи ишлаган даври мобайнида тижорат банкларининг асосий мижозлари, уларнинг омонатлари, пул ўтказиш юзасидан операциялар ҳақида маълумотга эга бўлади. Орадан уч йил ўтгандан сўнг фуқаро Алимов билан меҳнат шартномаси бекор қилинади.
Тижорат банкларидан бирида мижозларга доир маълумотлар интернетга чиқиб кетади, операциялар ҳақидаги маълумотлар йўқ қилинади, дастурий тизим ишдан чиқади. Ушбу ҳолатдан мижозлар норози бўлиб, судга банкка нисбатан даъво билан чиқиб, банк сирини сақламаганлик учун жавобгарликка тортишни сўрайди.
Тижорат банки эса, ушбу ҳолатга эътироз билдириб, банк сири пухта ҳимоя қилинишини, фақатгина чегараланган доирадаги шахслар ушбу сирлардан хабардор эканлигини, бу борада фақат фуқаро Алимовдан шубҳаси борлигини маълум қилади.
Алимов эса, ўз навбатида ушбу маълумотлар на тижорат сири, на банк сири доирасига кирувчи маълумотлар бўлиб ҳисобланмаслиги, қолаверса банк сири ва тижорат сирини ошкор қилишнинг қонуний асослари мавжудлигини маълум қилди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


25) Жовлиев Нуршод онаси вафот этгандан сўнг отаси билан бирга истиқомат қилар эди. Орадан 5 йил муддат ўтгач Жовлиев Нуршоднинг отаси Жовлиев Миршод оғир касаллик туфайли оламдан ўтади. Жовлиев Миршод вафот этгандан сўнг, Жовлиев Нуршод уйни сотиб, пулини банкка омонатга қўйишни ўйлаб қолади. Орадан бир йил ўтгач Жовлиев Нуршод уйни 70 млн сўмга нархлаб, уйни қўшнисига сотади. Нуршод уйни сотганидан хурсанд бўлиб 30 млн сўмга ўзига кичкина уй сотиб олади ва қолган суммани Ipoteka банкка 1 йил муддатга омонатга қўяди. Орадан 7 ой ўтгач Жовлиев Нуршод иш туфайли Москва шахрига жўнаб кетиши керак бўлиб қолади. Жовлиев Нуршод жияни Асроров Аброрга ёзма равишда ёзиб, паспорт серияларини кўрсатиб ўтади унинг номидан банкдан омонатга қўйилган пул суммасини олиб хар ой унга жўнатиб туришини таъкидлаб ўтади.
Асроров Аброр банкка бориб, Жовлиев Нуршоднинг номига қўйилаган омонат пул суммасини олиб унга жўнатишни айтади. Лекин банк ходимлари қўлда ёзилган хат инобатга олинмаслигини айтиб, бу нотариал тасдиқланиши лозимлигини, бу хат қонуний кучга эга эмаслигини тушунтиришади.
Вазиятни муҳокама қилинг.


26) Фуқаро Хасанов ўзининг 1 млрд сўм нақд пулини “Халқ” банкига 1 йил муддатга, тўланадиган фоизлар миқдорини келишган ҳолда, омонатга қўйди. Орадан бир неча кун ўтгач, Фуқаро Хасанов ўзининг танишидан бу банк иiончсизлиги ҳақидаги ҳабарни эшитиб, банкдан омонатга қўйган пулини дарҳол қайтариб беришларини сўрайди. Банк маъмурияти ҳозирда бунча миқдорда нақд пул йўқлигини ва пластик картага ташлаб берилиши мумкинлигини айтади. Фуқаро Хасанов банкдан пулни чет эл валютасига айлантирилган ҳолда ташлаб берилиши сўрайди. Банк бунга рози бўлади ва 3 кун ичида ушбу пул чет эл валютасига айлантирилган ҳолда ташлаб берилишини айтади. Банкнинг иш фаолияти дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли пул 4 кун ичида ташлаб берилади. Кечиктирилган кунда валюта курси ошганлиги сабабли фуқаро Хасановнинг ҳисоб рақамига янгиланган валюта курсида пул ўтказиб берилади. Бундан норози бўлган фуқаро Хасанов судга мурожаат қилади.
Тарафларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг. Ушбу вазиятда банкнинг ҳаракатлари қонунийми? Сизнингча, суд ушбу вазиятда қандай қарор чиқариши лозим?


27) Юнусобод туманида яшовчи фуқаро Д. шахсий автомобил сотиб олди ва уни ўз ихтиёри билан суғурта қилдирди. Бироз вақт ўтгандан сўнг фуқаро Д. нинг автомобили табиий офат натижасида яроқсиз ҳолатга келиб қолди. У суғурта ташкилотига мурожаат қилди ва ўртадаги суғурта шартномасини рўкач қилиб автомобилга етказилган зарарни тўлиқ қопланишини сўради. Суғурта ташкилоти эса унинг талабини рад этди. Шундан сўнг фуқаро Д. Мирзо Улуғбек туманлараро фуқаролик судига суғурта ташкилотидан ўз автомашинасига етган зарарни ундириб беришни талаб қилиб даъво аризаси беради. Мирзо Улуғбек туманлараро фуқаролик суди эса бу иш унинг ваколатига кирмаслигини, бундай ишлар билан маъмурий судлар шуғулланишини айтиб фуқаро Д. нинг даъво аризасини рад этган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


28) Фуқаро Шокиров олди-сотди шартномасига асосан фуқаро Пўлатовдан уй сотиб олди. Сотиб олинган уй-жой кўп квартирал уй-жойнинг энг юқори қаватида жойлашган бўлиб, қиш мавсумида томдан сув ўтиб кетди ва хонадонни жиддий таъмирлашга тўғри келди. Таъмирлаш ишлари нафақат хонадоннинг ички қисми балки, том қисми, йўлакларда, зиналарда ҳам амалга оширилди.
Таъмирлаш ишлари амалга оширилгандан сўнг фуқаро Шокиров фуқаро Пўлатовдан олди-сотди шартномасини лозим даражада бажармаганлиги, уйнинг носозликлари ҳақида хабардор қилмаганлиги сабабли қилинган ҳаражатларни қоплашни талаб қилди. Бироқ, унинг талаби рад қилинди.
Фуқаро Шокиров ушбу талабни бевосита хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига ҳам қўйди. Бироқ, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ҳам унинг ушбу талабини бажармади.
Орадан бир оз вақт ўтгандан сўнг, қишнинг совуқ кунларида иссиқлик узатиш тизимида ҳам носозлик бўлиб, уйнинг ҳарорати +5 С0 пасайиб кетди ва ушбу ҳолат 15 кун давомида кузатилди. Электр энергияси ҳам 2-3 кун давомида берилмади.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


29) Автокорхона шофёри Гозиев дам олиш куни гараж ҳудудига келиб, қоровулнинг йўқлигидан фойдаланиб ўзбошимчалик билан гараждан машинани олиб чиқиб кетди (гараж бошлиғи билан келишиб калитни ўзида сақлар эди). Туманли йўлда кета туриб, Гозиев олдидаги машинани қувиб ўтаётганида машинани бошқара олмай, қарши чизиққа чиқиб кетиб, қаршисида келаётган Воҳидовнинг машинаси билан тўқнашади. Воҳидовнинг машинасида йўловчи Зарипов бор эди. Тўқнашиш натижасида иккала машина ҳам шикастланди. Воҳидовнинг машинасини тиклаш учун 8 000 000 сўм, автобаза машинасини тиклаш учун 5 000 000 сўм сарф қилинди. Йўловчи Зарипов жароҳат олиши натижасида 60% меҳнат қобилиятини йўқотди ва Воҳидовга ҳамда автокорхонага нисбатан шикоят қилди. Воҳидов Зариповнинг талабларига қарши чиқиб, унинг жароҳат олишига Ғозиев айбдор ва бу иш бўйича жавобгар бўлиши керак деди ва ўз навбатида автокорхона устидан шикоят қилиб, унинг машинасига келтирилган зарарни тўлашни талаб қилди. Автокорхона Воҳидов ва Зариповларнинг шикоятларига қарши чиқиб шундай деди: биринчидан, Гозиев томонидан ўзбошимчалик билан олиб кетилган машина автокорхона қарамоғидан чиқди, шунинг учун Воҳидов ва Зариповга келтирилган зарар учун у жавобгар эмас, иккинчидан, автомашиналар тўқнашуви туман натижасида содир бўлди, шунинг учун нафақат автокорхона, балки Воҳидов ҳам жавобгарликдан озод бўлиши керак.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


30) Фуқаро С. “Тонг” газетасига “Хайр кабутарлар” номли ҳикоя ёзиб юборди. Газета муҳарририятида ишловчи Д. ҳикоя номини “Покланиш” деб ўзгартирди ва ҳикоя охирига асар қаҳрамони кабутарларни бошқа одамга бериб каптарвозлик иллатидан халос бўлиши тарзида бериб, хикояни С.нинг муаллифлиги кўрсатилган ҳолда нашр эттирди.
С. судга даъво ариза билан мурожат қилиб таҳририят ҳикоя ғоясини ўзгартириб юборганини, бунда у “каптарбозлик” иллат деган фикр айтмаганини ва таҳририят “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонунни бузганлигини, асарни бирламчи матни бўйича қайта чоп этишни ва ўзига етказилган маънавий зарарни қоплашни талаб қилди.
Таҳририят вакили таҳририят “Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги” Қонунга мувофиқ ҳикояни таҳрир этиб чоп этганлигини ва муайян худудларда болалар ўртасида каптарбозликка ружу қўйилганлиги ва уни қимор даражасига етиб бораётганлиги сабабли ибрат тариқасида “каптарбозлик” иллат ғоясини қўшганлигини билдирди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


31) Ахмедов лайлак кўринишида шарбат сиқувчи қурилма яратди. Қурилма турли меваларни сиқиб шарбатга айлантириб, лайлак тумшуғидан пиёлаларга қуюларди. Ахмедов ўз қурилмасини қандай объект сифатида ҳуқуқий муҳофазага эга бўлиши мумкин деб бир неча ҳуқуқшуносга мурожат этди. Биринчи ҳуқуқшунос уни ихтиро сифатида расмийлаштиришга маслаҳат берди. Иккинчи ҳуқуқшунос “ихтиро патентини олиш ғоят мураккаб жараён, у бутун дунё бўйича янгиликка эга бўлиши лозим, яхшиси уни фойдали модел сифатида расмийлаштир, бу осонроқ ва мамлакат миқиёсида янги бўлса кифоя қилади” деб маслаҳат берди.
Учинчи ҳуқуқшунос “қурилмани ташқи кўриниши чиройли ва нафис” эканлигини таъкидлаб уни саноат намунаси сифатида расмийлаштиришни тавсия қилди. Тўртинчи ҳуқуқшунос эса, “шарбат тайёрловчи қурилмалар жуда кўп, сиз уни яхшиси муаллифлик ҳуқуқи объекти сифатидаги санъат асари” сифатида тақдим этинг деб маслаҳат берди.
Ушбу маслаҳатлар қай даражада ўринли? Ушбу қурилма қандай объект сифатида ҳуқуқий муҳофазага мос келади?


32) Фуқаро Алланов Тошкент шаҳар Миробод туман давлат нотариал идорасига Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиб ўзининг вафотидан кейин ўзига қарашли бўлган барча мол-мулкни васият қилиш ниятини билдирди. Мулк сифатида Зебо кўчасидаги 7-уйни, Дамас русумли автомашина, шу туманда жойлашган савдо дўконини кичик ўғли С.Мажидовга васият қилиш истагини билдирди. Нотариус фуқаро Аллановга тегишли бўлган мол-мулкларнинг текшириб кўрганида Зебо кўчасидаги 7-уй хусусийлаштирилмаганлигини, шунингдек, Дамас русумли автомашина гаров нарсаси сифатида қўйилганлини аниқлади.
Юқоридаги сабабларга кўра фуқаронинг васиятномасини фақатгина савдо дўкони учун расмийлаштиришини билдирди ҳамда уй-жой ва автотранспорт воситасини васиятномага кирита олмаслигини билдирди. Фуқаро Алланов нотариуснинг мазкур қароридан норози бўлиб нотариусга васиятномани расмийлаштириб берилиши хусусийлаштириш ва гаров шартномалари қоидаларига зид эмаслигини, шунинг учун васиятнома расмийлаштириши лозимлигини талаб қилди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг ва васиятномани расмийлаштириш тартибини тушунтиринг. Гаров нарсаси ва хусусийлаштирилган мулкка нисбатан нотариал ҳаракатлар амалга оширилиш тартибига ҳуқуқий баҳо беринг.


33) Фуқаро Комиловнинг Тошкент шаҳрида ва Сурхондарё вилоятида уй-жойи бор эди. У вафотига қадар Тошкент шаҳрида оила аъзолари билан бирга яшарди.У 2015 йилда вафот этгани муносабати билан мерос очилди. Унинг биринчи никоҳидан туғилган 3 нафар Сурхондарё вилоятида яшайдиган фарзандлари ва Тошкент шаҳрида яшайдиган турмуш ўртоғи ҳамда 2 нафар фарзанди меросхўрлар таркибига киритилди.
Меросни бўлиш юзасидан келишувга эриша олмаганларидан сўнг, меросхўрлар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судига мурожаат қилди. Суд Сурхондарё вилоятидаги уй-жойнинг ½ қисмдан бўлиб, меросхўрлар ўртасида тақсимлади. Тошкент шаҳридаги уйнинг 1/5 қисми Сурхондарё вилоятида яшовчи меросхўрлар ҳиссасига тўғри келди.
Мерос қолдирувчи билан бирга Тошкент шаҳрида яшаган турмуш ўртоғи ҳамда 2 нафар меросхўр фарзандлар Сурхондарё вилоятида уй-жой улушини камайтириб Тошкент шаҳридаги уйдаги меросга нисбатан тўлиқ мулк ҳуқуқи берилишини, улар билан бирга яшамаган меросхўрларнинг улуши арзимаслиги сабабли уларга компенсация берилишини талаб қилди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

  1. Бекобод туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судида даъвогар Ўрмонова К.нинг жавобгар Ўрмонов В.га нисбатан оталик ҳуқуқидан маҳрум қилинган отани уйидан кўчириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан фуқаролик иши кўриб чиқилди.

Суд мажлиси давомида даъвогарнинг яшаш ва турмуш шароитлари, жавобгарни даъвогар ва унинг болалари билан тинч ҳаёт кечиришига имкон бермаётганлик ҳолатлари юзасидан унинг уйида халқ таълими органи вакили, уй-жой бошқармаси ходими текширув ўтказдилар ва текширув натижалари юзасидан суд мажлисида баёнот бердилар.
Судья иш материалларига кўра, даъвогар фойдасига ҳал қилув қарори чиқариб берди. Лекин ишни апелляция инстанциясида қайта кўриш жараёнида давлат бошқарув органларининг ёзма хулосаси илова қилинмаганлиги, уларни суд жараёнида оғзаки кўрсатма берганликлари, ҳал қилув қарори тегишли далиллар билан исботланмаганлиги кўрсатилди.

Download 344,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish