Ўзбекистон Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. Тошқуловга



Download 16,2 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi16,2 Kb.
#273087
Bog'liq
Oliy va o'rta ta'lim vazirligiga murojaat


Ўзбекистон Республика Олий ва ўрта
махсус таълим вазири А.Тошқуловга
Фарғона вилояти Қўштепа тумани
Сармазор Ф/Й Шижоаткор кўча 15-
уйда яшовчи Эргашева
Мамлакатхон Мухторовнадан
АРИЗА
Мен Эргашева Мамлакатхон Мухторовна 1980 йил 26 сентябрда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида туғилганман. 3 нафар фарзандим бор. Ҳозирги кунда Марғилон 1-ДИУМ да тарих фанидан дарс бераман (20 йиллик педагогик стажга эгаман).
Мен 2004 йилда Фарғона давлат Университети тарих факультетини тамомлаганман. Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 365-сонли қарорини ўқиб, магистратурада ўқимасдан ҳам, бакалавр дипломи билан, 5 йил стажга эга бўлса, илмий иш қилиш мумкинлиги билдим.
Шунинг учун Фарғона давлат Университетига мурожаат қилдим. Натижада 2015 йил 23 октябр куни, ФДУ да ўтказилган талабгорларни илмий педагогик фаолият лаёқатини аниқлаш тестидан мувафаққият билан ўтдим. Бу орада ОАК Бюллетень журналининг 2016 йил 4-сонида “Совет ҳокимияти даврида Ўзбекистон давлат архивлари ҳужжатларини жамлаш тарихи“ номли мавзуим тасдиқланди. Илмий раҳбарим этиб, Андижон давлат Университети профессори тарих фанлари доктори И.А. Алимов тайинланди. 2016 йилда Алимов вафот этгач, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Тарих институти катта илмий ходими Тарих фанлари доктори Мухайё Исакова илмий раҳбарим этиб тайинланди. Шунинг учун яна ОАК Бюллетень журналининг 2019 йил 1 сонида мавзуйим тасдиқланди. Шундай қилиб 2015 йил 22 декабр куни Андижон давлат Университетининг №04-12/8 сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон қарори асосида, 2016 йил 1 январдан, 2019 йил 1 январгача мустақил изланувчиликка қабул қилиндим.
2017 йил 29 декабр куни АДУ да ўтказилган Чет тили (инглиз тили) фанидан, 2018 йил 21 ноябр куни эса, Ўзбекистон Миллий Университетида “Ўзбекистон тарихи” фанидан ўтказилган малакавий имтиҳонлардан муваффақиятли ўтдим. 2021 йил 15 январ куни Республика “Ўзбекистон тарихи” каналида диссертация тақдимотим бўлиб ўтди.
Мен бу илмий ишимни жуда ҳам қийинчилик билан ёздим. Чунки аёл кишиман. Соғлиғим ҳам яхши эмас. (3-гурух ногирониман. Ташхис: якка буйрак) Тошкентда ҳафталаб туриб Миллий архивда шунингдек, Фарғона, Андижон, Наманган давлат архивларида ишлаб маълумотлар тўпладим. Менинг бу мавзуим бўйича ҳозирги кунга қадар илмий тадқиқот ишлари олиб борилмаган. Тадқиқотларим натижасида илмий тадқиқотчилар архивларда ўзларига керакли бўлган фондларни топишда фойланишса бўлади. Шу билан бир қаторда “Архившунослик” факультетларида ҳозирги кунда дарслик сифатида фойдаланса бўлади. Чунки архившуносликка оид дарсликлар кам.
2021 йил март ойида диссертациям тайёр бўлди. Лекин 2017 йилдаги низомда магистратурада ўқимаса ҳимояга рухсат йўқ экан. Шунинг учун Фарғона давлат Университети тарих йўналиши магистратурага ҳужжат топширдим. Мутахассислик ва инглиз тилидан имтиҳон топширдим.(диплом 77.91 мутахассислик 50, инглиз тили 13.33). Ҳозирги кунда жами балим 141.24 ташкил этмоқда. Сизга ариза ёзишдан мақсадим қўшимча квоталар асосида магистратурага ўқишга киришга амалий ёрдам беринг. Магистратурада ўқиб илмий ишимни якунига етказай. Сиз илм машшақатларини яхши биласиз ва тушунасиз. Илмий ишим тайёрлигини, ёшимни, аёллигимни хисобга олиб, ўқишга киришга ёрдам беринг.
Ариза ёзувчи: Эргашева Мамлакатхон.
Тел:905800732
Download 16,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish