Ўзбекистон републикаси


Захираларни ҳисоблаш учун маъданли таналарни контурлаш



Download 9,62 Mb.
bet96/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

11.4.Захираларни ҳисоблаш учун маъданли таналарни контурлаш
Маъданли конларни геологик-иқтисодий жиҳатдан баҳолашнинг энг муҳим ва ҳал қилувчи элементларидан бири ҳисобланади. Аввал нул, саноат балансидаги (ишчи) ва балансдан ташқаридаги чегаралар ажратилади. Сўнгра ҳар бир захира гуруҳларида тоифалар бўйича захира чегаралари ва ниҳоят, уларнинг ҳар бири чегарасида-ҳисобланадиган блок чегаралари ажратилади. Одатда маъданли таналарнинг фақат балансдаги ва балансорти чегаралари ўтказилади.
Ҳар қандай контурлашнинг энг ишончли усули бу таянч нуқталар бўйича контурлаш усулидир яъни тўғридан-тўғри кузатув нуқталари ва геологик-саноат параметрлари бўйича ўлчашдир. Геологик кузатувларнинг дискретлилигини унча ишончли бўлмаган контурлаш-икки кузатув нуқтаси орасидаги интерполяция ва кузатув пункти ташқарисидаги экстраполяция усулларидан фойдаланиш имкониятларини беради.
Табиийки, интерполяция ва экстраполяцияда маъданли тананинг понасимон суқилиб кириш ҳарактери, фойдали компонентларнинг тарқалиш қонуниятлари, тектоника ва бошқалар бўйича мавжуд барча геофизик ва геологик маълумотлар имкониятларидан тўла фойдаланиш лозим. Чегаралаш масаласига шунчаки ёндашишга йўл қўйилмайди. Ҳар доим шуни ёдда тутиш лозимки, геологлар томонидан тузилган чегаралаш (контурлаш) ишлари рудникни лойиҳалаш ва қуриш, у ерда чуқур тоғ лаҳимлари ўтиш, қазиб олишни режалаштиришга асос бўлиб хизмат қилади. Саноат чегараларининг таянч нуқталарини аниқлашда разведкалаш маълумотларининг қуйидаги икки хусусий холатлари ҳисобга олинади:
а) кондицион ва нокондицион лаҳимлар ёки намуналар орасидаги интерполяция;
б) кондицион ва маъдансиз (нул) лаҳимлар ва намуналар орасидаги интерполяция.
Биринчи холатда балансдаги маъданларнинг контурдаги ўрнини қуйидаги чизма орқали ифодалаш ва формула ёрдамида аниқлаш мумкин:







53-расм. Кондицион ва нокондицион лаҳимлар орасидаги интерполяциялар ишчи контурининг Д таянч нуқтасини аниқлаш.
Д таянч нуқта – қалинлик, миқдор, метрофоиз, ёпиб турувчи жинслар коэффиценти ва бошқа бир қатор кондицион белгилар мажмуаси бўйича аниқланади. Интерполяция ҳар қандай кондицион белгилар чизиқли ўзгаришга эга бўлади деган назариядан келиб чиқиб амалга оширилади. Бунга йўл қўйиш ва интерполяция усулидан фойдаланиш фақат маълум даражада бир ҳил бўлган конлар ва тавсилий разведка қилинган блоклар учун асосланган. Ўта ва кескин ўзгарувчан конлар учун бундай интерполяцияга аниқ даражада чегараланганда йўл қўйилади (бир неча метрлар учун). Барча ҳолларда кўриб чиқилган усуллар бўйича чегаралари аниқланган блок захиралари паст тоифали резведкага киради.
Табиийки, Д нуқтадаги интерполяция холатини аниқлаш, кўриб чиқилаётган схемада а2 = 0 ёки В нуқтада ётқизиқларни тўла понасимон суқилиб кириш холатидаги каби амалга оширилади. Аммо, кондицион нуқта А ва маъдансиз нуқта В орасидаги таянч нуқта Д нинг ишчи контури интерполяцияси холатини амалда аниқлашда нул контур ҳолатини номаълумлиги мураккаблаштиради (53 - расм ). Нул контурнинг АВ қисми ҳар қандай ҳолатни эгаллаши мумкин. Бундай ҳолларда янада формал ва кам асосланган қоидалардан фойдаланилади.
1. В нуқтани нул нуқта чегараси деб қабул қилиш ва юқорида айтиб ўтилган қоидалар бўйича А ва В нуқталар орасидаги нуқта Д ни интерполяциялаш билан аниқлаш (54а-расм).
2. А ва В нуқталар орасидаги масофа ўртасига нул контур (О нуқта) тўғри келади деб қабул қилинади ва А ва О нуқталар орасини интерполяциялаш билан Д нуқта аниқланади (54б-расм).
3. Д нуқта А ва В нуқталар орасидаги масофанинг ярмида (ёки тўртдан бир қисмида) ётади деб қабул қилинади.

54-расм. Икки вариант бўйича кондицион ва маъдансиз қудуқлар орасидаги ишчи контурнинг Д таянч нуқтасини аниқлаш.
Табиийки, бу қоидалардан ҳар қандай кам асосланган ва олинадиган чегаралаш кондицион ва нокондицион разведкалаш нуқталари орасида ўтказилган чегараларга нисбатан ҳали кам ишончли ҳисобланади.
Баъзан нул контурнинг таянч О нуқтасини топиш учун маъданли тананинг марказдан четга томон понасимон суқилиб кириш қонунияти-понасимон суқулиб кириш бурчагидан фойдаланиш тавсия қилинади (55-расм). Д нуқта ҳам худди шу схема бўйича аниқланади.

55-расм. Понасимон суқилиб кириш бурчаги бўйича ишчи ва нул контурларни интерполяциялаш билан таянч нуқталарни аниқлаш.
Маъданли ётқизиқларнинг босқичма-босқич чизиқли понасимон суқилиб кириш бурчаги бўйича О ва Д нуқталарни аниқлаш озми кўпми ишончли ҳисобланади. Бундай ҳолатлар жуда кам. Одатда ҳатто типик линзасимон таналар нул контурнинг ўзида уни остки зоналардагига нисбатан жуда кескин понасимон суқилишни ташкил қилиди. Шунинг учун понасимон суқилиб кириш бурчагини маъданли тананинг қатта қисми учун доимий деб қабул қилиш мумкин эмас.
Кондицион ва нокондицион ёки маъдансиз нуқталар орасидаги интерполяция зоналарида блоклар бўйича ҳисобланган захиралар рақамлар бўйича нисбатан катта эмас ва С1 ва С2 тоифаларни ташкил қилади, шунинг учун уларни контурлаш ишончли эмаслиги кўриниб турганлиги сабабли катта амалий аҳамиятга эга бўлмайдилар.
Ҳар бири алоҳида олинган холларда ётқизиқларнинг понасимон суқилиб кириш табиатини тушунтиришда, кўриб чиқилаётган нокондицион ёки маъдансиз нуқталар маъданли тананинг ишчи контурида маҳаллий дарча кўринишида эмаслиги катта аҳамиятга эга. Шу нуқтаи назардан маъданли тананинг ишчи контурини кенг экстраполяция зоналари доирасида таҳлил қилиб чиқиш ва коннинг геологик тузилиши ва генезиси, фойдали қазилмаларнинг айрим ётқизиқлари, маъданли майдоннинг, районнинг, хавзанинг структураси бўйича тўпланган маълумотлар билан асослаш лозим.
Бу холатга алоҳида эътибор қаратиш лозим, чунки, қоидага кўра, А.В ва С1 тоифали захиралар учун ҳисоблаш контурларини тузишда ҳар доим жуда жиддий эътибор қаратилади, шу билан бир вақтда С2 тоифали захиралар сифатида кўпинча қабул қилинавермайди. Шунга қарамасдан уларнинг тўла ҳисобга олиш коннинг истиқболлилигини ва унинг халқ хўжалигидаги ҳақиқий аҳамиятини асосли баҳолаш имкониятини беради.
Фойдали қазилмаларни контурлашда “чегара-контур” тушунчаси контурлашга қўйиладиган талаблардан келиб чиқиб турли хил маънога эга бўлади.
1. Тўла тугалланишни ҳарактерловчи контурни, масалан, маъданли тананинг пона каби кириб бориб тугаган жойини нол деб қабул қилинади. Бу контур қалинлик ёки миқдор қийматлари нолга тенг бўлган айрим нуқталар бўйича ўтказилган чизиқларни бирлаштириш йўли билан тузилади.
2. Саноат аҳамиятига эга бўлган участкаларни саноат аҳамиятига эга бўлмаган участкалардан ажратиб турувчи контур, у “минимал саноат қалинлиги ва миқдори” тушунчаси билан белгиланади. Бу контур энг кам саноат аҳамиятига эга бўлган кўрсатгичларни ҳарактерловчи нуқталар орқали яъни минимал қалинликка, минимал саноат миқдорига ёки бўлмаса минимал метро-процент қийматга эга бўлган нуқталардан ўтказилади. Метро-процент деб қалинлик бўйича тўпланган (м) саноат компоненти миқдорига (%) айтилади.
3.Саноат аҳамиятига эга деб ҳисобланган контурнинг ичида маъданларнинг турли навларини ажратиб турувчи контурлар “навлар контури” деб аталади. Улар планда ёки кесмаларда турли навли маъданларнинг тарқалиш чегараларини ҳарактерловчи нуқталар бўйича ўтказилади. Ҳисобланаётган майдон охирида жойлашган разведка ёки эксплуатацион лаҳимлар орқали ўтказилган контурлар “ички контурлар” деб номланади. Айтиб ўтилган майдонлар ташқарида жойлашган лаҳимлар ёки намуналар четидан ўтказилган контурлар “ташқи контурлар” деб аталади.
Ишлаб чиқариш амалиётида контурлаш ишлари икки кетма-кет бажариладиган операцияларни ўз ичига олади: а) табиий очилмалар, тоғ лаҳимлари ва бурғу қудуқлари бўйича контурнинг таянч нуқтасини аниқлаш ва б) таянч нуқталар орқали контур чизиқларини ўтказиш.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish