Ўзбекистон републикаси


Кон захираларини контурлашнинг геологик-иқтисодий мезонлари



Download 9,62 Mb.
bet95/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

11.3.Кон захираларини контурлашнинг геологик-иқтисодий мезонлари.
Фойдали қазилма захираларини контурлаш асосан разведка босқичларида айрим участкалар, маъданли таналар (тўпламлар) ва алоҳида блоклар контур чизиқлари ичида ўтилган тоғ лаҳимлари, бурғи қудуқлари ҳамда геофизик тадқиқотларнинг натижалари бўйича амалга оширилади. Бунда контурлаш геологик-статистик ва иқтисодий-технологик мезонларга таянади.
Контурлашнинг геологик-статистик мезонлари деганда маъданли тўпламлар, уларнинг геологик ва статистик кўпжинслилиги тушунилади. Геологик кўпжинслилик маъданлашувнинг анизотропияси ва зоналлилиги, статистик кўпжинслилик эса дискертлилик билан ифодаланади.
Геологик кўпжинслилик элементлари намуна ўлчамларидан катта, статистик кўпжинслилиги эса кичик бўлади. Разведка-эксплуатация тўрларининг қуюқлашиб (зичлашиб) бориши билан бурғи қудуқлари ва қисман тоғ лаҳимлари элементларининг статистик кўпжинслилиги геологик кўпжинслиликка ўтиб боради.
Анизотропия ва зоналлик тушунчалари билан тасодифий бўлмаган ўзгарувчанлик тушунчаси ўзаро боғлиқ. Анизотропия маъданли структуралар ва уларга ёндош жинсларда фазонинг турли йўналишларида бир ёки кўп сонли белгиларнинг (ҳоссаларнинг) қонуниятли ўзгарувчанлигида намоён бўлиш мумкин. Анизотропиянинг ўлчов бирлиги қилиб, ўртача сонли кўпжинсли маъданларнинг айрим қисмини кесиб ўтувчи чизиқлар узунлиги қабул қилинади. Кўпчилик конларда маъданли таналар анизотропияси ўлчамининг пасайиб бориши уч йўналишда: қалинлиги, ётиши ва йўналиши бўйича кетма-кет амалга оширилади. Улар билан кўпинча маъданлашув зоналарининг асосий йўналишлари мос тушади.
Маъданлашув дискертлилигининг намоён бўлиш ҳарактери ва даражасига қараб ўзгарувчанлик, фойдали қазилмаларнинг деярли барча даражаларида ҳосил бўлган табиий ҳосилалар-маҳаллий ажратмалардан тортиб минераллашган зоналаргача таққосланади. Аммо дискертлиликни ўрганиш фойдали қазилма таналарининг ҳосил бўлиш жараёнлари билан, таналар дискертлилиги минераллашган участкаларнинг тўйиниш даражаси билан ҳарактерланганда энг катта амалий аҳамиятга эга бўлади.
Иқтисодий-технологик мезонлар геологик-статистик фарқлаш белгилари, кондиция талаблари, геологик захираларни ер қаъридан қазиб олиш ва маҳсулотга айлантириш босқичлари ҳамда кондициянинг сифат кўрсаткичлари бўйича олинган маълумотларни оптималлаш усулларига асосланади.
Геологик разведка ишларининг барча босқичларида фойдали компонентларнинг минимал саноат ва чегара миқдорлари, маъданли таналар кесмаси ва маъданларнинг балансдан ташқари минимал миқдорлари асосий баҳолаш кўрсаткичлари бўлиб ҳизмат қилади. Шунингдек, маъданларни контурлашда кондиция кўрсаткичлари, фойдали қазилма таналарининг минимал (ишчи) қалинлиги, тоғ жинсларининг максимал қалинлиги ва бошқалармуҳим рол ўйнайди.
Геологик-статистик мезонлар бўйича таянч нуқталар орқали табиий контур чизиқлари ўтказилади. Иқтисодий мезонлардан фойдаланиш олдиндан муайян сифат ва технологик параметрларга эга бўлган захираларни контурлаш имконини беради. Аммо кондицияларни асослаш масалалари кон захираларини ҳисоблаш усули билан танишилгандан сўнг кўриб чиқилади. Бу кондициялар геологик табиий чегараларда таҳминан ҳисобланган захиралар асосида белгиланади ва бунда кондиция кўрсаткичларининг турли вариантларидан бир вақтда фойдаланиш мумкин деган маънони англатади.
Захираларни контурлаш уч йўналиш бўйича: маъданли ётқизиқларнинг қалинлиги, йўналиши ва ётиши бўйича амалга оширилади.
Маъданли таналарнинг қалинлиги бўйича контурлаш учун дастлабки манбаа бўлиб геологик ҳужжатлаштириш маълумотлари, разведка бурғи қудуқлари ва тоғ лаҳимларидан олинган намуналар хизмат қилади. Қалинлик бўйича контурлаш маъданли майдоннинг чегараси бўйича олинган рақамлардан фойдаланиб ёки геологик чегаралар бўйича амалга оширилади. Маъданли таналарни йўналиши ва ётиши бўйича контурлаш узлуксиз кузатиб бориш йўли билан ёки интерполяция ва эктраполяция усулларини қўллаган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Интерполяцияда иккита ёндош разведка кесими орасидаги нуқталардан олинган маълумотлар ички контурни ўтказиш имкониятини беради. Экстраполяцияда захиралар контури разведка кесмасидан ташқарида ўтказилади ва ташқи контур дейилади.
Ички ва ташқи контурлар орасидаги майдон контурлараро қамбар дейилади. Экстраполяция чегараланган бўлади. Агар таянч нуқталар бирлаштирилганда улар орасидаги кондицион (фойдали компонентнинг минимал саноат миқдори) ва маъдансиз (разведка лаҳимлари ўзаро кесишганда чегараланган, агар чекка кесмалар маъдансиз бўлса унда чегараланмаган) ҳисобланади.
Чегараланган экстраполяцияда таянч нуқталар разведка кесмалари орасидаги масофанинг ярми, учдан ёки тўртдан бир қисмини ташкил қилиши ёки фойдали қазилма таналарининг табиий тугаган жойи бўйича аниқланиши ҳам мумкин.
Олдин кўндаланг кесмаларда захираларнинг контури ажратилади, кейинчалик улар кўндаланг текисликда ўзаро боғланади. Бунинг учун горизонтал планлар ва вертикал текисликдаги проекциялар тузилади. Планлар, кўндаланг ва бўйлама кесмалар ёрдамида контурлаш коннинг геологик-структуравий, литологик-фациал хусусиятларини, таналар морфологиясини, уларнинг ётиш элеметларидаги ўзгаришларни, маъдандан кейинги тектоник дислокацияларни ҳисобга олган ҳолда бажарилиши лозим. Разведка кесмаларининг сони кескин камайган ҳолларда чуқурликдаги маъданли таналарни контурлаш айниқса маъсулиятли иш ҳисобланади. Бундай ҳолларда маъдан назоратловчи омиллардан - минимал саноат қийматигача зоналлик градиенти ёки маъданлашувнинг ўзгарувчанлик градиентидан фойдаланилади.
Ташқи контурда ҳам, ички контурда ҳам захиралар блокировка қилиниши мумкин. Ажратилган блоклар маъданли таналарнинг (ётқизиқларнинг) морфологияси, ички тузилиши, моддий таркиби, ётиш шароитлари, разведка қилиниш даражаси ва бошқа табиий ва технологик хусусиятлари бўйича фарқланиши мумкин.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish