Ўзбекистон републикаси


Разведка ишларида тоғ лаҳимларини геологик ҳужжатлаш



Download 9,62 Mb.
bet75/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

9.4. Разведка ишларида тоғ лаҳимларини геологик ҳужжатлаш
Аввал геологик кесишмаларнинг энг муҳим тури сифатида ортларни ҳужжатлашни кўриб чиқамиз. Одатда бундай лаҳимларнинг ҳар икки деворлари ва шипи ҳужжатлаштирилади. Ҳар қандай ер ости лаҳимининг таги турли жинс бўлаклари билан ифлосланганлиги, сув босганлиги, йўл ўтказилганлиги ва бошқа сабабларга кўра ҳужжатлаш учун имконият амалда чекланган бўлади. Бу ерда олиб бориладиган ишлар кетма-кетлиги қуйидагича: лаҳим тайёргарлигини кўриб чиқиш, тозалаш, кузатув нуқталарини солиштириш, лаҳим габаритлари ва геологик параметрларини ўлчаш, матнли таъриф, намуналар олиш, орт деворлари ва шипини, намуна олиш жойларини чизиш, фотосуръатларга олиш ва бошқа йўл–йўлакай кузатувларни амалга ошириш.
Лаҳимнинг барча қисмлари аввал дастлабки кўрикдан, сўнгра чуқур кўрикдан ўтказилгандан сўнг, унинг габаритларини тизимли ўлчаш нуқталари ва геологик ҳужжатлашнинг(намуна олинган, чизма тузиш учун тозаланган, намуналар олиш жойлари) таянч нуқталари белгилаб чиқилади. Ҳужжатлаш нуқталарини тозалаш йўли билан олдиндан тайёрлаш ишлари габаритларни ўлчаш ишларига қадар бажарилиш лозим.
Геологик кузатув нуқталари тармоқларини ажратиш ва ўлчаш ишлари шнур–мўлжал бўйича олиб борилади. Шнур–мўлжал маркшейдерлик суръатга олиш репери ёки агар суръатга олиш ишлари ҳали ўтказилмаган бўлса, вақтинчалик геологик репер ўртасидан тортилади. Келажакда бундай геологик реперларни маркшейдерлик суръатга олиш ишларида албатта ҳисобга олиш лозим. Шундай қилиб, лаҳимларнинг геологик ҳужжатлаш ишлари маркшейдерлик асосга боғланади. Кўрсатиб ўтилган амаллар мустахкамланмаган лаҳимларда ёки мустаҳкамлаш ишлари енгил амалга оширилган лаҳимларда олиб борилиши мумкин. Агар мустаҳкамлаш ишлари тўла амалга оширилган ҳолларда бирламчи геологик ҳужжатлаш ишлари(намуналар олиш мақсадида ҳам) мустаҳкамланган жойларни қисман маҳсус бузиш йўли билан амалга оширилади. Олдиндан шнур–мўлжал бўйича намуналар олиш, тозалаш ва ўлчаш нуқталари белгилаб олинади.
Лаҳимларни ҳужжатлаш ва улардан намуналар олиш ишларини уларни мустаҳкамлагунга қадар, ўтиш давомида(ҳар куни ёки интерваллар бўйича ҳар 2 - 5 метрда) амалга оширишга ҳаракат қилиш керак.
Матнли ҳужжатлаш, намуналар олиш, геологик параметрларни ўлчаш ҳамда лаҳимни йўл–йўлакай кузатиш ва реестрга киритиш ишлари оддий усулда олиб борилади.
Рассечка ёки бошқа тоғ–геологик лаҳимлари билан очилган мураккаб геологик тузилишга эга бўлган жинс кесмаларида одатда лаҳим қисмларининг чизма-расмлари ўртасидаги боғлиқликни кўргазмали тарзда акс эттириш зарурияти юзага келади. Бунга чизма–расмларнинг тўғридан-тўғри ёйилмаси деб аталувчи ёйилмани тузиш орқали эришиш мумкин.
Йўналиш чизиғига перпендикуляр мўлжалланган квершлаглар ва штольнялар ҳам кўриб чиқилган орт–кесишмаларини ҳужжатлаш каби амалга оширилади.
К а н а в а л а р н и х у ж ж а т л а ш т и р и ш. Канавалар элювиал ва пролювиал-делювиал жинслар билан қопланиб қолган туб тоғ жинсларини очиш мақсадида қазилган ариқсимон тоғ лаҳими ҳисобланади. Канаваларнинг эни 0,8-1 м, узунлиги қоплама жинсларнинг кенглиги, чуқурлиги эса уларнинг қалинлигига боғлиқ. Одатда уларнинг чуқурлиги 2-3 м.га боради. Канавалар геологик ҳариталаш ва қидириш ишларида кенг қўлланилади.
Канаваларни ҳужжатлаш учун махсус журналлар қўлланилади. Улар қалин муқовали, ўлчами 25х40 см, ҳажми 80-100 варақли китобча шаклида бўлиб, варақлари миллиметровкали варақлардан иборатдир. Бу журналларда, дала дафтарчасидан фарқли ўлароқ, канаванинг чизмаси ўнг бетида, тушинтириш ёзуви эса чап бетида берилади. Канаваларнинг деворларидан бири ва асоси ҳужжатлаштирилади (38-расм). Бунда тоғ жинсларининг таркиби, геологик чегаралари, контактлари, структура ва текстуралари, қатламлар, ер ёриқлари ва уларнинг ётиш элементлари ҳамда бошқалар шартли белгилар ёрдамида чизмада кўрсатилади.
Канаваларни геологик ҳужжатлашда аввал қуйидаги тайёргарлик ишлари бажарилади: канава реперлар билан бир чизиқ бўйлаб белгилаб чиқиш ёки унинг узун ёнбоши бўйлаб шнур-мўлжал тортилади. Агар канава нотўғри кесма юзага эга бўлса, унда шнурни канаванинг таги бўйлаб тортиш ҳам мумкин. Сўнгра унинг ўлчамлари ўлчанади, улар бўйича эса геологик ҳужжатлаш миқёси учун талаб этиладиган канаванинг плани тузилади.
Ҳужжатлаш интервалли ёки қия ётувчи жинслар бўйича қатламма-қатлам амалга оширилади. Қиялик бўйлаб ўтилган канава қуйидан юқорига қараб ҳужжатлаштирилади.

38-расм. Канавани ҳужжатлаш намунаси.
1-делювиал қоплама жинслар, 2-туб жинслар, 3-томирлар, 4-ётиш элементлари, 5-намуна олинган нуқталар, 6-йўналиш азимути.
Канава тайёрлаб бўлгандан кейин бажариладиган ишларнинг кетма-кетлиги қуйидагича:
- канавани таърифлаш;
- намуналар олиш;
- ўлчаш ишларини ўтказиш;
- чизмаларда акс эттириш;
- фотосуръатларга олиш;
- лаҳимни реестрга киритиш.
Канавани таърифлаш деганда канавани қазиш натижасида очилган жинсларнинг (жинсларнинг ётиш шароитлари ва бошқа кузатиладиган геологик ходисалар) геологик кесмасини таърифлаш тушунилади. Канаваларни таърифлаш, қоидага кўра, уларни дастлабки умумий кўриб чиқишдан бошланади. Бунда очилманинг янгилигига, ўрганиш имкониятининг юқорилигига ва канава билан очилган жинсларнинг турғунлигига боғлиқ равишда энг самарали ўрганиш мумкин бўлган жойини танлашга интилиш лозим. Сўнгра канава ёрдамида очилган жинсларни янада аниқроқ ўрганиш ва табақалаш учун канаванинг таги ва деворларида тозалаш ишларини ўтказиш зарур. Буларнинг бари, навбатдаги оғир меҳнат талаб қиладиган кузатувларни ҳисобга олиш ишларни анча енгиллаштиради. Канавада ётган жинслар табақаларга ажратилади ва ундан сўнг улар (фойдали қазилмалар) чиқур таърифланади. Намуналар олинади ва худди юқорида айтиб ўтилган тартибда ҳужжатлаштирилади.
Канава чизмаси, жинслар таърифига мувофиқ келувчи деворлари, забойи ва таги бўйича бўлимларга бўлинган жинслар кесмасининг ёйилган тасвиридир. Чизма - расмларда жинсларнинг чоки, уларнинг кесма юзасидаги йўналиши, кўриниб турувчи қалинлиги, қат–қатлилиги, ётиш элементлари, жинсларнинг текстура ҳусусиятлари, дарзликлари ва х.к. ўз аксини топади. Одатда чизма–расмларда шартли белгилар билан турли ҳил минерал қўшимчалар, органик қолдиқлар кўрсатилади. Намуналар олинган жойлар белгиланади.
Кўпинча канаванинг таги ва жинслар энг яхши очилган узун деворларидан бири бўйича чизмаси чизилади. Иккинчи узун деворларини чизиш ортиқча, чунки бундай ҳолларда ҳар икки деворнинг геологик тузилиши амалда деярли бир ҳил бўлади. Шунга қарамасдан, мураккаб геологик тузилишга эга бўлган жинсларни канава ёрдамида очишда нафақат унинг узун деворлари балки ҳар икки калта деворлари ҳам чизилади(1-расм).
Қиялик бўйлаб ўтилган канавалар учун фақат узун деворлари ва тагининг чизмалари чизилган бўлиши лозим. Канава туби унинг қиялиги бўйича олинган ўлчамларда тасвирланади. Канава тубининг чизмаси унинг узун деворлари чизмаси бўйлаб жойлашади.
Канваларни ҳужжатлашда фотосуръатлардан фойдаланишни кенг кўллаш имкониятлари мавжуд. Канавада жинсларни геологик тузилишини фотосуръатларга олиш учун фотосуръатга олинаётган участкада маҳсус тозалаш ишларини ўтказиш лозим, чунки нотекисликлар фотосуръат самарадорлигини камайтиради.
Канава реестрида канаванинг номенклатураси, ўтилган жойи ва мўлжалидан ташқари, томонларининг ўлчамлари, олинган намуналар миқдори, намуналарнинг синов натижалари ва бошқалар кўрсатилади.
Канаваларни ҳужжатлашда унинг бортлари чети бўйлаб метрли тасма тортилади ва ундан тубига отвес туширилади (39-расм). Баъзи ҳолларда метрли тасма канава тубидан тортилади. Чизма кетма-кетликда бажарилади: олдин очилма элементларининг (деворлари, туби) умумий контури белгиланади, бунда ва ўлчов тасмаси очилма девори бўйлаб сурилиб борилади. Кейин очилма контури геологик маълумотлар билан тўлдирилади. Меъёр бўйича ўлчов тасмаси ёрдамида геологик чегараларгача ва объект геологик тузилишининг элементларигача масофа аниқланади. Чизма оралиқлар бўйича геологик кесмани таърифлаш билан бирга бажарилади, намуна олиш жойлари қайд этилади. Одатда канаваларни ҳужжатлаш унинг девори ва тубининг чизмасидан иборат бўлади, чуқур бўмаган канаваларнинг фақат туби ҳужжатлаштирилади. Канава чизмасининг тўлиқ ёйилиши мураккаб геологик шароитлардагина кўрсатилади (40-расм).

39-расм. Ўлчов тасмаси ва унга осилган ўлчагичдан фойдаланиб канавани ҳужжатлаш намунаси: 1-тупроқ қатлами, 2-суглинка, 3-оҳактошлар, 4-қумтошлар, 5-маъданли зона, 6-ўлчов тасмаси, 7-вертикал ўлчагич.

40-расм. Маъданли зона очилган канаванинг макети:
1 - тупроқ қатлами; 2 - шағалли суглинка; 3 - ғўлакли суглинка; 4 - оҳактошлар; 5 - гранитлар; 6 - маъданли скарнлар; 7 - жўякли намуна.
Ш у р ф л а р н и х у ж ж а т л а ш т и р и ш. Шурфлар кўндаланг кесими квадрат ёки тўртбурчак шаклида, тик қазилган тоғ лаҳимидир. Шурфларнинг эни ва бўйи 1,5-2 м, чуқурлиги одатда 10-40 м бўлади. Шурфлар қалинлиги юқори бўлган аллювиал-пролювиал жинсларда геологик ҳариталаш ва қидирув мақсадларида қазилади. Шурфлар орасидаги масофа 20-40 м ни ташкил этиши мумкин.
Шурфларни ҳужжатлашда ҳам қаттиқ муқовали миллиметровкали журналлардан фойдаланилади. Шурфларнинг икки қўшни девори ҳужжатлаштирилади (41-расм). Шурфларда аллювиал-пролювиал жинсларнинг таркиби, структура, текстураси ва бошқа хусусиятлари, агар улар туб тоғ жинсларида қазилган бўлса, қатламларнинг ёки бошқа геологик объектларнинг ётиш элементлари ҳам ўлчанади.
Умумий ҳолда шурф деворларида очилган жинслар кесмасида қайт этилган фойдали қазилмаларнинг тавсилий таърифлаш билан бирга, улардан намуналар олиш ва уларни ҳужжатлаш, геологик параметрларини ўлчаш, забойлар, деворлар ва уларнинг ёйилмалари чизмасини тузиш, фотосуратларини олиш, шурфни реестрга киритиш каби геологик таърифлаш ишларини амалга оширишдан иборат.

41-расм. Шурфни ҳужжатлаш намунаси.
1-делювиал қоплама жинслар, 2-элювий жинслари, 3-магматик жинслар, 4-ўзгарган зоналар, 5-контакт ўзгариши, 6-намуна олинган жойлар.
Одатда шруфлар фойдали қазилмаларнинг ёки жинсларнинг ётиш йўналишига перпендикуляр мўлжалланган узун деворлари бўйича ҳужжатлаштирилади. Аммо шурфнинг кўпинча бир эмас, икки эмас балки барча тўрт деворлари(эндоген конларда) ҳужжатлаштирилади. Шруфларнинг катта қисми мустаҳкамланганлиги сабабли бир қатор холларда шурфларни фақат интерваллар бўйича яъни унинг чуқурлашиб бориши бўйича ҳужжатлаш ишларини олиб бориш ягона имкониятлардан биридир. Бунда шурф юқоридан пастга шурф деворларидаги глиб жинсларини олдиндан албатта йиқитиш билан танаффусли ўтиш орқали ҳужжатлаштирилади. Майда шруфларни кўпинча уларни тўла ўтиб бўлгандан кейингина ҳужжатлашга тўғри келади.
Тик қияликларда майда шурфларни пастга томон кескин қисқартириб ўтишга тўғри келади. Бундай шароитларда энг тўла кесмани қиялик бўйлаб юқорида жойлашган кенг девор беради. Бундай шурфларда геологик ҳужжатлаш одатда фақат шу деворлар бўйича бажарилади, алоҳида зарурият туғилгандагина қўшимча равишда ётиш йўналиши бўйича шурф деворларидан бири (одатда чап девори) ҳужжатлаштирилади.
Ш урфларнинг геологик ҳужжатлаш кетма-кетлиги, таърифланиши, намуналар олиш, ўлчаш ишлари, девор, забой ва ҳужжатлашнинг бошқа элементлари чизмаларининг мазмуни канваники каби амалга оширилади. 42-расмда шурфнинг деворлари жойлашувининг схемаси ва ёйиш тартиби кўрсатилган. Забой чизмасининг тузилишига эътибор бериш лозим. У баъзан ҳар бир метр чуқурчадан сўнг ҳамда тик ётувчи фойдали қазилмаларнинг тўла қалинлиги очилгандан сўнг ва шурфнинг ўзи доирасидан ташқарига чиққандан сўнг ҳужжатлаштирилади. Ёнбағирликларда ўтилган шурфлар учун тўла ёйилмалар билан бирга шурфнинг қисқа ва узун деворлари чизмасидан ташкил топган ярим ёйилмалар ҳам тузилиди.

42-расм. Сочма олтин қатлами очилган шурфнинг макети.
1-тупроқ қатлами; 2- шағалли тупроқ; 3-ғўлакли қум; 4,5-олтин сақловчи қумлар: 4-саноат аҳамиятига молик горизонт; 6-қумтошлар; 7-алевролит ва сланецлар; 8-жўякли намуналар; 9-кесма контурлари
Шурфларни геологик ҳужжатлаш кетма-кетлиги, усули, чизмаларининг мазмуни канавалардагидек бўлади. Чуқур шурфлар қазиш вақтидаги танаффусли оралиқлар бўйлаб, чуқур бўлмаганлари бўйича эса қазилганидан кейин ҳужжатлаштирилади. Кесими айлана шаклда бўлган шурфларни (дудкалар) ҳужжатлашда тўрт девор шароитини ҳосил қилувчи тўртта шнур-отвес туширилади ва улар ҳам тўғри бурчакли кесимга эга шурфларни ҳужжатлашдагидек ҳужжатлаштирилади.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish