Ўзбекистон републикаси


Геологик ҳужжатлашнинг мазмуни ва шакллари



Download 9,62 Mb.
bet74/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

9.3. Геологик ҳужжатлашнинг мазмуни ва шакллари
Геологик ҳужжатлашнинг мазмуни ёзув матнларида, чизма тасвирларда, фотосуръатлар ва тош материалларида ўз ифодасини топади.
Ёзув матнларига очилмалар таърифланган дала китобчалари, тоғ–разведка лаҳимларини(шурфлар, канавалар ва бошқа тоғ лахимларини) таърифлаш журналлари, бурғулаш журналлари, намуналаш журналлари киради. Бундай ҳужжатлаш турларига ҳар хил жадваллар, реестрлар, лаҳимларни очиш ва бартараф этиш далолатномаларини ҳам киритиш мумкин. Шунингдек, чизма тасвирлар-геологик–разведка лаҳимлари бўйича бажарилган қоралама расмлар, литологик устунлар, геологик қиёсий кесмалар, геология–разведка лаҳимларининг жойлашиш чизмалари, горизонтлар бўйича маркшейдерлик режалари, маъданли таналарнинг проекциялари, намуналар олиш режалари ва захираларни ҳисоблашнинг блок–диаграммалари кабилар, фотосуратларга мухрланган ландшафтларнинг ҳарактери ва ҳусусиятлари, жинсларнинг ётиш шароитлари, уларнинг тузилиши ва ётиш(текстура, кливаж) ҳусусиятлари, табиий ва сунъий очилмалар, турли тоғ жинсларидан тайёрланган шлиф ва аншлифлар ва уларнинг микрофотосуратлари, каръерларнинг ва бутун коннинг аэрофотографияси шулар жумласидандир.
Кейинги вақтларда фотосуратлар ёрдамида геологик ҳужжатлаш усули амалиётга кенг кириб бормоқда, разведкалаш лаҳимларини ҳужжатлашда ушбу усулдан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Тош материалларни геологик ҳужжатлаш ишлари тоғ жинслари, маъданлар, минераллар, бурғулаш кернлари, шламлар, қуйқалар ва турли туман мақсадли намуналарни олиш ва таърифлаш йўли билан амалга оширилади.
Геология–разведка лаҳимларини геологик ҳужжатлашнинг мақсади, лаҳимларда учрайдиган жинслар ва фойдали қазилма таналарининг ётиш шароитлари, шакллари ва ички тузилишининг геологик табиатини акс эттиришдан, хамроҳ геологик ходисаларни, намуна олиш натижаларини, гидрогеологик, геофизик ва бошқа кузатувлар натижасида ҳисобга олинган маълумотларни тўплашдан иборат.
Ҳужжатлашда жинс номини ва уни бошқа жинслар орасида тутган ўрнини, улар орасидаги чокларнинг мавжудлиги ва ҳарактерини кўрсатиш, қалинлигини, ётиш элементларини, гранулометрик ва минералогик таркибини, рангини, тузилишини, органик қолдиқларини, физик ҳоссаларини(қаттиқлиги, зичлиги, нураш даражаси, синиш ҳарактери ва б.) кливажларни, дарзликларни, жинсларни кесиб ўтувчи томирлар ва майда томирчаларни, уларнинг жойдаги холатини, жинслардаги иккиламчи ўзгаришларни, иккиламчи минералларни, уларнинг генерацияси ва чокларини ҳисобга олиш зарур.
Пачкаларга бирлаштирилган қатлам серияларини ҳужжатлашда қатламлар сонини, уларнинг ҳар бирини моддий таркиби ва қалинлигини, улар ўртасидаги ўтиш ҳарактерини(кескин, босқичли, текис, тўлқинсимон) эътиборга олиш лозим. Фойдали қазилмаларни геологик таърифлашда уларга умумий тавсиф бериш билан бирга имкон қадар турларини, навларини, маркаларини ажратиш лозим. Маъданли тана тузилишини, унинг минералогик ва петрографик таркибини ва маъданлашиш турини, текстураси ва структурасини, маъданли хол–холлик(вкрапленност) ҳарактерини, физик ва тоғ–техник ҳусусиятларини таърифлаш жуда муҳим ҳисобланади.
Фойдали қазилма танасини ҳужжатлаш жараёнида унинг тузилиши, маъдансиз қичик қатламчалари, чоклар ҳарактери ва фойдали қазилма турлари орасидаги ва фойдали қазилмалар билан ёнбош жинслар ўртасидаги ўтишлар, ёнбош жинсларнинг минерал таркиби ва маданлашишга хамрохлик қилган геологик ходисалар обдон ўрганилади ва таърифланади.
Ёндош жинслар ва фойдали қазилмалар бир ҳилда ҳар томонлама ҳужжатлаштирилади, чунки кўпинча визуал кузатувлар вақтида бўш жинсларни фойдали қазилмалардан ажратишнинг имконияти бўлмайди.
Матннинг мазмуни таърифланаётган геология–разведка лаҳимларининг турига, кузатилаётган геологик ходисанинг ҳарактерига боғлиқ.
Журналларга ва дала китобчаларига биринчи навбатда лаҳимлар билан очилган жинслар ва маъданлар кесмаси, уларнинг тузилиши, ҳоссалари, ўзаро муносабатлари(қалинлиги, ётиш элементлари, чоклари) ёзилади, тузиладиган чизма–графикларга(қоралама расмларга, фотосуръатларга ва б.) тушунтирув ёзувлари келтирилади. Реестрларга ўтилган геология–разведка лаҳимлари бўйича ҳужжатлаштирилган журналлар ва дала китобчаларидан олинган фақат айрим танлаб олинган маълумотлар, умумий геологик параметрлар(ўлчаш, синаш, таҳлил, физик ҳоссаларни ўрганиш натижалари ва б.) ёзилади.
Далолатнома геология–разведка лаҳимларини белгилаш, ўтиш ва ёпишга асос бўлиб хизмат қилади, улар фойдали қазилмалар кесиб ўтилганлиги, намуналар олинганлиги кабиларга гувохлик беради.
Хисоблаш жадваллари асосан бирламчи геологик ҳужжатлаш натижаларини қайта ишлаш бочқичларида тузилади.
Намуналар олиш, уларни таърифлаш ва чизиш билан бир вақтда амалга оширилади. Таърифлашда намуна олинган жой ва олишдан кўзланган мақсад кўрсатилади. Чизмада ҳам намуна олинган жойни кўрсатиш лозим ва кўп холларда унинг жойдаги холатини (мўлжалланган намуналар бўйича) аниқлаш учун чизмага қўшимча тавсилотлар киритилади.
Ҳар қандай геологик ҳужжатлаш турларида ҳам маълумотларни умумий ҳисобга олиш ишлари олиб борилади. Умумий ҳисобга олиш маълумотларига разведка лаҳимларининг тартиб рақамлари, уларнинг координаталари, қазилган нуқталар йўналиши(азимути ва қиялиги), геология–разведка ишларини ўтказаётган ташкилотнинг, партиянинг номи, кон ва иш участкаси номини кўрсатиш кабилар киради. Бундан ташқари, лаҳим қазиш ишларини бошлаш ва тугатиш вақтлари, уларнинг ўлчамлари(қирқими, чуқурлиги, узунлиги ва х.к.) ҳисобга олинади. Сўнгра геологик ҳужжатлаш ишларини олиб борувчи шахснинг фамилияси, исми, шарифи, лавозими ёзилади, сана ва имзо қўйилади.
Чизма–графикли ҳужжатларда юқорида айтиб ўтилганлардан ташқари тасвирлаш миқёслари(чизиқли ва рақамли), план–режаларнинг, ҳариталарнинг, кесмаларнинг, разведка лаҳимилари чизмаларининг дунё томонларига нисбатан мўлжали кўрсатилади ҳамда шартли белгилари туширилади. График тасвирлар уларнинг турларига қараб турли миқёсларда тузилади. Оддий чизмалар (қораламалар) 1:20 – 1:50, баъзан 1:100 – 500, литологик–стратиграфик устунлар 1:200–1:1000 баъзан 1:2000 миқёсда бажарилади.
Геологик кесмалар геологик ҳариталар ва геология–разведка ишлари режаларига мувофиқ келувчи ёки нисбатан тавсилий миқёсларда тузилади. Имкон қадар вертикал миқёсни горизонтал миқёсга нисбатини 1:1 сақлаш лозим, акс ҳолда жинсларнинг ётишини тасвирлашда ҳатоликлар келиб чиқиши мумкин. Бундай ҳатоликларга йўл қўймаслик учун баъзан узуқли профиллар тузилади.
Геологик ҳариталар одатда геология–разведка ишлари олиб борилаётган объектнинг мураккаблиги ва ўлчамларига боғлиқ равишда 1:500 дан 1:10000 миқёсларда тузилади. Геологик ҳариталар, режалар ва бошқа график материалларнинг миқёсларини танлашда асосан тадқиқ этилаётган объектнинг талаб қилинаётган тавсилий тасвирлаш даражасидан келиб чиқилади. Графикда ўлчамларни максимал аниқлиги ўртача 0,2 мм дан ошиб кетмаслиги лозим. Берилган миқёсда тасвирлашнинг имкони бўлмаган баъзи бир геологик объектлар(чоклар, қатламлар, свиталар ва б.) шартли равишда кўрсатилиши мумкин.
Ҳисобга олинувчи кузатувларнинг кўп ҳиллилигига қараб, шартли белгилар ва геологик ҳужжатлаш шакллари ҳам ҳар ҳил бўлади. Бир объект доирасида айнан шу объект учун стандарт ҳисобланган шакллар ва шартли белгилардан фойдаланиш лозим. Албатта, геологик ҳужжатлаш ишларини олиб боришда, Ўзгеолқўм томонидан ишлаб чиқилган стандарт шартли белгилардан четга чиқмаслик мақсадга мувофиқ.
Шартли белгилар учун қуйидагилар қатъий белгилаб қўйилган. Жумладан, жинсларнинг кузатилган чегаралари қуюқ чизиқлар билан, кузатилиши режалаштирилаётганлари узуқли чизиқлар билан кўрсатилади. Ҳар қандай геологик ҳужжатлардаги топографик элементлар тополегендаларда тасвирланади.
Геологик ҳужжатларда чўкинди жинслар метаморфик ва вулқоник жинсларга нисбатан очроқ рангларда тасвирланади. Жинсларнинг литологик ва фациал турларини рангларда белгилаш учун асосий бўлинмалар штрихларга олинади. Жинсларнинг шартли белгиларини шундай жойлаштириш лозимки, уларнинг ўзаро жойлашувидан, имкон қадар жинслар ётишининг структура–тектоник ҳусусиятларини билиб олиш мумкин бўлсин.
Барча ўтилган лаҳим турлари кетма–кет тартибда рақамланади. Лойиҳаланган лаҳимлар ўтилмагунга қадар уларни ўтиш катта аҳамият касб этмаса рақамлаш қабул қилинмайди. Аксинча, лойиҳали лаҳимларга тартиб рақамлари, конда (участкада) охирги ўтилган лаҳим рақамидан бошлаб берилади.
Агар геология–разведка ишлари олиб борилаётган худуд бир нечта участкаларга бўлинган бўлса, у холда уларнинг чегаралари режада аниқ ҳисобга олинади. Партиянинг барча худудида ўтилган бир хил лаҳимларнинг бирир бир рақами такрорланмаслиги учун, ҳар бир участкага алоҳида рақам сериялари берилади. Масалан, 1-участка учун 1 дан 20 гача, 2-участка учун 21 дан 40 гача ва х.к. рақамлар берилади. Бу тартибдан четга чиқишга фақат разведка чизиқларини ташкил қилувчи лаҳимларни рақамлаш учун руҳсат берилади. Бу ерда ҳар бир разведка чизиғининг рақами 1 рақами билан бошланиши мумкин. Разведка чизиқлари рақамини кўрсатишда, масалан, 4-чизиқдаги шурфлар қуйидагича рақамланади: Ш1/4, Ш2/4 ва х.к.
Намуналарни, шлифларни ёки чизма деталларни рақамлашда уларнинг тартиб рақамларидан ташқари, улар олинган лаҳимларнинг рақамлари ҳам кўрсатилади.
Геологик ҳужжатлашга қуйидаги умумий талаблар қўйилади:
1) кузатиладиган фактларнинг объективлиги;
2) ахборотнинг тўлиқ баён этилиши;
3) ягона шартли белгилардан фойдаланиш;
4) матнли таърифнинг лўндалиги;
5) ижронинг тафсиллиги ва тартиблиги.
Геологик ҳужжатлаш бирламчи (дала), охорли (камерал), тематик (махсус) ва жамлама (умумлаштирувчи) бўлиши мумкин.
Бирламчи ҳужжатлаш —табиий ёки сунъий очилмаларда тадқиқ этилаётган объектнинг барча геологик тафсилотларини аниқ ва объектив равишда қайд этишдир. Бирламчи ҳужжатлаш ишлари чизмалар, фотосуратлар ва очилмалар, тоғ лаҳимларининг забойи, деворлари ҳамда зиналари ҳамда бурғи қудуқлари керни чизмалари бўйича тузилган устун шаклида бажарилади. Бирламчи ҳужжатлаш 1:20-1:200 миқёсдаги пикетажка дафтарларида 1:1-1:10 миқёсдаги қизиқарли участкаларнинг расмлари, намуна олинган жойлар ва маркшейдерлик нуқталари ўрни кўрсатилган ҳолда бажарилади.
Охорли(камерал) ҳужжатлаш бирламчи ҳужжатлаш маълумотлари бўйича намуналаш ва намуналарни минерало-петрографик ўрганишда олинган натижаларини ҳисобга олган ҳолда бажарилади. Охорли ҳужжатлаш натижалари альбомларда, журналларда ва картотекаларда тўпланади.
Тематик ҳужжатлаш махсус тадқиқотларда (минералогик, геофизик, геокимёвий) ҳамда маъданлашувнинг ўзгарувчанлиги ва тақсимланиши қонуниятини ўрганиш учун ўтказилади. Тематик тадқиқотлар натижалари махсус ҳариталарда, планларда ва графикларда 1:1 (1:20) дан 1:1000 (1:10000) гача миқёларда акс эттирилади.
Жамлама ҳужжатлаш ўрганилаётган объектнинг геологик тузилиши, маъданлашув ва ундаги компонентларнинг тақсимланиш қонуниятлари, ўрганилаётган участкалар ва коннинг асосий кўрсаткичлари (параметрлари) ҳақида тушунча олиш учун барча ҳужжатлаш турларини умумлаштиришдан иборат бўлади. Жамлама ҳужжатлаш материаллари—қидирув, разведка ва эксплуатацион ишларни режалаштириш, лойиҳалаш ва бажариш учун асос бўлади(6-расм).
Геологик ҳужжатлаш материалларининг қуйидаги: график, фотографик, жадвалли, рақамли, тош материалли ва матнли турлари ажратилади.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish