Штольнялар-тоғ ёнбағирларида горизонтал ёки кичик қияликга эга бўлган ертўла шаклидаги тоғ лаҳими бўлиб, туб тоғ жинсларида қидирув ва разведка ишларини олиб бориш мақсадларида ўтказилади. Штольнялар кўндаланг кесими 3х4 м, узунлиги 200-300 м ва ундан ҳам ортиқ бўлиши мумкин.
Штольняларни ҳужжатлаш учун уларнинг ҳар тўрт девори махсус журналлардан фойдаланилади. Штольнялар ёрдамида унинг ички қисмидаги тоғ жинсларнинг таркиби, геологик структуралари ва фойдали қазилмалари ўрганилади.
Йўналиш чизиғи бўйлаб мўлжалланган штрек ва штолньяларда забой ўтиш даражаси бўйича(ҳар 2–3м) ҳужжатлаштирилади. Бунда жинсларнинг ясси ва горизонтал ётганда ҳар икки девори ёки тик холатда бир девори, забой қисми ва шифти ҳужжатлаштирилади. Йўналиш чизиғига перпендикуляр йўналтирилган қияликга эга бўлган лаҳимларда бир девори ва ўтиш даражаси бўйича забой қисми(ҳар 3–5м) ҳужжатлаштирилади. Кўриб чиқилган лаҳимларнинг ҳужжатлаш тартиби ва мазмуни ҳам ортларни ҳужжатлаш тартиби ва мазмуни билан бир ҳилда амалга ошрилади.
Шахталар шурфлар каби тик қазилган тоғ лаҳими ҳисобланиб, одатда уларнинг чуқурлиги 50-400 м бўлади. Улар туб тоғ жинсларида қидирув ва разведка ишларини ўтказиш ҳамда фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш мақсадида қазилади.
Шахталарни ҳужжатлаш ҳам шурфларникига ўхшаш бўлади. Шахталар ёрдамида жойнинг ички геологик тузилиши, тоғ жинсларининг таркибий ўзгаришлари, фойдали қазилма ётқизиқлари хусусиятларини ўрганиш мумкин.
Бурғулаш қудуқлари. Бурғулаш қудуқлари бурғилаш ёрдамида тик ёки қия қазиладиган тоғ лаҳими бўлиб, геологик ҳариталаш, қидирув ва разведка мақсадларида қазилади. Бурғи қудуқларининг кўндаланг кесими доира шаклда, диаметри 3-30 см бўлиши мумкин. Бурғулаш қудуқлари ҳам туб тоғ жинслари бўйича қазилади. Тоғ жинслари юмшоқ бўлса, бурғи қудуғининг деворлари металл қувур (обсадка) туширилиб, мустаҳкамланади. Бурғулаш қудуқларидан цилиндр шаклидаги тоғ жинслари-кернлар чиқариб олинади.
Бурғулаш қудуқлари маҳсус журналларда ҳужжатлаштирилади. Бундай журналлар ҳам қаттиқ муқовали, миллиметровкали варақли бўлиб, унда тоғ жинсларининг стратиграфик устуни кўрсатилади ва оралиқлар бўйича тоғ жинсларининг таърифи берилади.
Ҳариталаш ва қидирув мақсадида қазилган барча тоғ лаҳимларидан махсус йўриқномалар талабига асосан турли лаборатория таҳлиллари учун тоғ жинсларидан намуналар олинади.
Геологик ҳужжатлаш разведка ишларининг барча турларида бажарилади. У объектларни разведка қилишда ўрганилган геологик параметрларни ва хоссаларни асосий қайд қилиш шакли бўлиб хизмат қилади. Разведка тоғ лаҳимлари ва бурғи қудуқлари, намуналар олиш ва уларни қайта ишлашнинг бирламчи (дала) ҳужжатлаш ва дастлабки бирламчи материалларни камерал қайта ишлаш жараёнида тузилган иккиламчи ҳужжатлаш ажратилади.
43а-расм. Канава юзасининг чизмаси.
Тоғ лаҳимларини ҳужжатлаш махсус пикетаж дафтарларида акс эттирилади. Уларда шартли белгилар асосида 1:100 миқёсда чизмалар чизилади ва уларнинг геологик таърифи берилади. Маҳсулдор тўпламлар йўналишига кўндаланг қазилган лаҳимларда: канаваларда – туби ва деворларидан бирининг чизмаси берилади (43, а-расм); квершлаг, рассечка ва ортларда – девори ва шифтининг чизмаси акс эттирилади. Маъданли таналарнинг йўналиши бўйича қазилган тоғ лаҳимларида: траншеяларда - туби (43,б-расм), штрекларда эса ётувчи таналар – шифти ва намуналанган забойи тасвирланади.
43б-расм. Траншея юзасининг чизмаси
1- гранодиаритлар; 3- эпидот-пироксенли скарн; 4-магнетит-молибденитли -скарн; 5- тектоник бузилиш; 6- жўякли намуналаш; 7- ётиш элементлари: а-ётиш бурчаги, б-йўналиш азимути.
Тик холда учровчи маъданли таналарни тасвирлашда улар йўналишига кўндаланг ўтган тор деворларидан бири чизилади (44-расм).
Чизмаларда намуналар олинган жойлар топогеодезик ёки маркшейдерлик нуқталарига боғлаб маъданлар ва тоғ жинсларининг таркиби, контактбўйи ўзгариш ҳарактери, ётиш элеметлари, контактларнинг ётиш элементлари ва тектоник узилмалар қайд этилади.
Намуналар олишдаги ҳужжатлаш геологик ҳужжатлашнинг таркибий қисм ҳисобланади. Ҳар бир намуна учун унинг тартиб рақами, олинган жойи, таркибининг қисқачи таърифи, аналитик аниқланиши лозим бўлган компонентларининг рўйхати кўрсатилган этикетка ёзилиши лозим. Бу маълумотлар ва таҳлил натижалари намуналаш журналига ёзиб қўйилади. Намуналарни қайта ишлаш жараёни махсус журналда қайд этилади.
|
44-расм. Тик холда учровчи маъданли тана деворининг чизмаси. Шартли белгилар 43-расмда берилган.
|
Биламчи дастлабки ҳужжатлаш, топогеодезик ва маркшейдерик планлар асосида йирик миқёсли геологик планлар, кесмалар ва маъданли таналар проекциялари, намуналаш планлари ва бошқа материаллар тузилади. Масалан, тоғ лаҳимларининг чизмалари маълумотлари бўйича (44-расм) блок геологик паспортининг фрагменти тузилган (45-расм).
Геологик объектларни фотоҳужжатлаш учун рақамли фотоаппаратлар ва видеокамералар қўлланилади. Объектлар фотосуратга туширишдан олдин яхшилаб ювилади. Ювилгандан сўнг намуна сув томчиларидан артилади. Ерости лаҳимлари яхшилаб шамоллатилади, чунки ҳавода газ ёки чанг зарраларининг мавжудлиги фотосуратларнинг сифатига салбий таъсир этади.
45-расм. Геологик блок паспортининг фрагменти.
Объектга миқёсли рейка қўйилади, узун объектларни фотоҳужжатлашда рулеткдан фойдаланилади. Рулетка ёки ўлчов тасмасидан ташқари объект манзили кўрсатилган ёрлиқ ёпиштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |