Ўзбекистон републикаси


Камерал қайта ишлаш босқичи



Download 9,62 Mb.
bet60/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

Камерал қайта ишлаш босқичи. Юқорида жорий камерал қайта ишлаш, разведка ишлари олиб борилаётган жойда у билан бир вақтда ташкил этилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган эди. Аммо, иш охирида назарий жиҳатдан юқори даражада ўтказилган, разведка давомида олинган катта материаллар тўпламини ўз ичига олувчи, материалларни умумлаштирувчи камерал қайта ишлаш босқичини ўтказиш лозим. Бундай йиғма маълумотлар бўйича маълум бир ҳулосалар қилиш одатда юқори малакали муҳандис-геологлар иштирокини талаб қилади.
Материалларни чуқурлаштирилган, илмий-тадқиқот камерал қайта ишлаш тури кўп сонли, етарли даражада қимматли маълумотларни тўпланиб бориш меъёри бўйича даврий равишда ўтказилиши лозим. Камерал қайта ишлашнинг бу тури, қоидага кўра, конни разведка қилиш геологик хизматида фаолият олиб борувчи асосий кучлар томонидан ташкиллаштирилиши керак.
Умумлаштирувчи камерал қайта ишлаш натижалари қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:
а) коннинг геологик тузилишини ўзида акс эттирувчи чизма-графикларини, кесмаларини ва йиғма ҳариталарини тузиш ва фойдали қазилманинг тарқалиш қонуниятларини аниқлаш;
б) фойдали қазилма сифатини тавсилий тавсилоти;
в) фойдали қазилма конининг даврий ҳисоблаб борилган захирасига тўлақонли тушунтирув ёзуви тузиш;
г) конда кейинги разведка ишларини олиб бориш ва ўрганиш учун тавсия қилинадиган йўналишларни ва уларнинг ҳажмини белгилаш.
8.4. Разведка усуллари
Конларнинг разведкаси - иқтисодий ёндошувга эга бўлган мураккаб ва кўп қиррали илмий-ишлаб чиқариш жараёни бўлиб, бунда қидирув ишлари босқичидаги каби усуллардан фойдаланилади, аммо бу ишлар юқори даражада тафсилий, сифатли ва мукаммал технологик даражаларда бажарилади. Шунинг учун разведканинг асосий усуллари бўлиб қуйидагилар саналади:

  • тафсилий геологик ҳариталаш;

  • бурғи қудуқлари ва тоғ лаҳимлари тизими ёрдамида фойдали қазилма таналарини қирқиб ўтиш;

  • тоғ лаҳимлари ва бурғи қудуқларида геофизик тадқиқотлар ўтказиш;

  • геокимёвий ва минералогик тадқиқотлар олиб бориш.

Геологик разведка ишларида тадқиқотларнинг алоҳида турларини разведканинг қўшимча усуллари қаторига киритиш мумкин. Масалан, разведка лаҳимлари ва бурғи қудуқларини намуналаш, разведка қирқим чизиқлари бўйлаб график моделлаш деб аталувчи кесамалар ва горизонтларнинг планларини тузиш ҳамда геологик разведка маълумотларни таққослашни баҳолаш.
Тафсилий геологик ҳариталаш ишлари 1:10 000 дан 1:500 гача миқёсдаги топографик планлар юзасида ҳамда 1:1000 ва 1:500 миқёслардаги маркшейдерлик горизонтлар планларида инструментал график асосида бажарилади. Очилмалар, разведка бурғи қудуқлари ва лаҳимларни боғлаш ер юзасида теодолит йўли ва геометрик нивелирлаш ёрдамида амалга оширилади, ерости тоғ лаҳимларида кузатув нуқталари теодолитли ва вертикал съемканинг маркшейдерик нуқталарига боғланади. Кўрсатилган миқёсдаги график асосга мос келувчи тафсилий геологик ҳариталар тузиш асосан дастлабки разведка босқичига тўғри келади.
Геологик ҳариталарга таянч горизонтлар ва маъданли шакллар, маъданли таналар контури, тектоник дислокация элементлари, жинсларининг гидротермал метасоматик ўзгариш зоналари туширилади. Ҳариталарнинг ишчи варианти дастлабки разведканинг бошланғич босқичида тузилиши ва кейинчалик унга қўшимча ва аниқликлар киритилиши лозим.
Разведканинг навбатдаги босқичларида маркшейдерлик планлари базасида тафсилий геологик ҳариталаш амалга оширилади ва горизонтлар бўйича геологик планлар тузилади.
Фойдали қазилма таналарини чизиқли қирқимлари амалга оширади. Бу ишлар бурғи қудуқлари разведка тизимлари ёки тоғ-разведка лаҳимлари тизими ёхуд тоғ-бурғилаш тизими комбинациялари орқали амалга оширилади. Разведка лаҳимлари ва бурғи қудуқлари қазиш жараёнида олинган геологик ва бошқа ахборотлар разведка учун қимматли ҳисобланади ҳамда улар муайян техник аҳамиятга эга бўлади. Лозим бўлган чизиқли қирқимларнинг сони маъдан таналари ўлчамлари ва заҳираларни ҳисоблашда фойдаланиладиган асосий параметрларининг ўзгарувчанлиги бўйича аниқланади. У ҳар бир босқич вазифаларининг бажарилишини таъминловчи оптимал бўлиши ва разведка тамойилларига мос келиши лозим.
Геофизик тадқиқотлар бурғи қудуқлари ва тоғ лаҳимларида бажариладиган вазифалар мажмуаси бўлиб, барча разведка босқичларида қўлланиладиган юқори самарали универсал усул ҳисобланади. Улардан геологик нобиржинслиликларни таққослашда, шу жумладан, маъданли қирқимлар орасидаги разведка лаҳимлари ва бурғи қудуқлари орасидаги маҳсулдор тўпламлар заҳираларини ҳисоблашда, фойдали қазилма сифати ва бошқа параметрларини аниқлаш ва башорат ресурсларини баҳолашда фойдаланилади.
Одатда бурғи қудуқларининг техник ҳолатини назорат қилиш билан биргаликда кечадиган каротаждан иборат геофизик тадқиқотлар кенг тарқалган ва муҳим аҳамиятга эга. Каротаж маҳаллий, табиий ва сунъий яратилган физик майдонларнинг бурғи қудуқлари ичида махсус зондга таъсир кўрсатиб, датчикларида сигналлар пайдо қилувчи ер юзасидаги қайд этувчи ва қайта ишловчи ускуналарга каротаж кабели орқали узатишга асосланган. Маҳаллий табиий физик майдонлар тоғ жинслари ва маъданларининг петрофизик хоссалари, таналар шакли ва структуралари хусусиятларининг ҳосиласи ҳисобланади. Ушбу майдонларнинг табиати турлича бўлади. 26-расмда кўриниб турибдики, электрик майдон параметрларини қайд қилиш учун ўз-ўзидан қутубланиш (ПС) ва туюлма қаршилик (КС) усулларидан фойдаланилади. Бурғи қудуқлари кесмасидаги радиоактив жинслар гамма-каротаж (ГК) ёрдамида қайд қилинади, магнит майдони вертикал ташкил этувчисининг ўзгариши магнит каротажи (МК) ёрдамида ўлчанади, иссиқлик режими термик каротаж бўйича аниқланади.

26-расм.Бурғу қудуқлари бўйича ўтказиладиган геофизик тадқиқотлар (каратаж диаграммалари). 1 -қумтошлар; 2 - оҳактошлар; 3 – алевролитлар ва аргиллитлар; 4 кўмирли жинслар; 5 –тошкўмир.
Сунъий ўйғотилган физик майдонда лойиҳа кесмаси тоғ жинсларининг таркиби ва бажариладиган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда сифати жихатдан моделлаштирилади. Улар бурғи қудуқлари кесмаси бўйича берилган миқдорий ўзгаришларни қайд қилиш учун қўлланилади. Ядро-физик жараёнларни моделлаш зичлик гамма-гамма-каротаж (ГГК-П), нейтрон каротаж турлари: нейтрон гамма-каротаж (НГК), нейтрон-нейтрон каротаж (ННК) ва бошқа усулларга асосланган. Электрик потенциаллар модели тоғ жинсларининг чақирилган қутубланиш (ВП) усулига асосланган.
Геологик тавсифнинг тўлиқлилиги ва ишончлилигини аниқлаш (тоғ жинслари ва маъданларнинг таркиби, хоссалари, қалинлиги ва чоклари кўриниши, структуравий хусусиятлари) каротажнинг турли усуллари ва турлари мажмуасини қўллаш орқали таъминланади.
Маъданли бурғи қудуқларида магнит, электр ва ядро-физик каротаж усуллари универсал ҳисобланади. Каротажнинг магнит ва электр усулларидан мажмуавий фойдаланиш ликвацион сульфидли мис-никелли, пегматит слюдали, пьезооптик кварцли, скарнли магнетитли, мис ва полиметалли, метаморфоген темирмаъданли ва кўплаб бошқа конларни разведка қилишда самарали ҳисобланади. Электр ва ядро-физик каротаж усулларидан мажмуавий фойдаланиш эса ҳосил бўлиш шароитлари турлича бўлган легирловчи, рангли, асл, нодир ва радиоактив металл конларини ва уларнинг саноат турларини шунингдек, кўмир конларини разведка қилишда айниқса катта самара беради.
Кўмир учун қазилган бурғи қудуқларининг электр каротажи уларнинг кесмаларини таққослаш, кўмир қатламларини топиш ва уларнинг қалинлигини баҳолашга имкон беради. Улар кернда қайд этилмаслиги мумкинлиги туфайли ҳам жуда муҳимдир. ГГК-С дан кўмир таркибидаги кул миқдорини баҳолашда фойдаланилади.
Термик каротаж бурғи қудуқлари кесмасида криологик шароитларни ўрганишга ёрдам беради. КС ва ПС, НГК ва ННК ёрдамида тоғ жинслари ғоваклиги, киритувчанлиги ва сувга тўйинганлиги бўйича табақаланади.

27-расм. Бирламчи сочилиш ореалларининг геокимёвий зоналлик модели. 1-гранодиоритлар; 2-маъданли тана; 3-бирламчи сочилиш ореолллари: маъдан усти - Pb, Ag; маъданости – W, Sn, Mo, Co, Bi, Cu; 4-маданли тана ўқига мос тушувчи тектоник майдаланиш зонаси; 5-зона ташқарисидаги мъданли тана; 6-палеорельф чизиғи.
Бурғи қудуқларининг техник ҳолатини нозорат қилувчи геофизик тадқиқотларга инклинометрия ва кавернометрия киради. Инклинометрия бурғи қудуқларининг зенит ва азимут бурчакларини ўлчаш учун хизмат қилади. Берилган бурчакдан четлашиши мос равишда зенит ва азимутал оғишиш дейилади. Кавернометрия бурғи қудуқлари кесмаси бўйлаб унинг ҳақиқий диаметрини қайд этади.
Геофизик тадқиқотлар асосан тоғ лаҳимларида радиометрик усуллар ёрдамида ўтказилади. Уран, шеелит, олмос ва битумли ҳосилаларнинг конларини разведка қилишда люминесцент усули қўлланилади. Маъданли конлар разведкасининг турли босқичларида тоғ лаҳимлари орасида ётувчи маъданли таналарни топишда улар ҳосил қилган радиотўлқинли соя берувчи радиотўлқинли шуълаланишдан фойдаланилади. Тоғ лаҳимларидаги босим пьезооптик датчиклар ёрдамида ўрганилади.
Конларни разведка қилиш фойдаланиладиган геокимёвий тадқиқотлар эрозион кесманинг эҳтимолий чуқурлигини аниқлаш, қўшни разведка кесмаси чизиқларидаги маъданли маҳсулдор зоналарни боғлаш, улардан ташқаридаги маъданлашувни экстрополяциялаш, чуқур горизонтларнинг маъдандорлигини баҳолаш мақсадида ўтказилади. Бу ишлар разведка тоғ лаҳимларида ва бурғи қудуқлари керни бўйича геокимёвий намуналарни тизимли қилиб олиш, кейинчалик уларни қайта ишлаш ва яримсифатий спектрал таҳлил ўтказиш, таҳлил натижалари бўйича бирламчи сочилиш ореолларини аниқлаш йўли орқали амалга оширилади.
Бирламчи сочилиш ореоли маъдан яқинидаги тоғ жинсларининг маъдан ҳосил бўлиш жараёнида маъданлашувнинг индикаторлари ва йўлдош элементлари билан бойиган жойлар саналади. Эндоген конлар билан биргаликда вужудга келувчи бирламчи геокимёвий ореоллар эндоген геокимёвий ореоллар дейилади. Улар учун уч йўналишда: бўйлама (йўналиши бўйича), кўндаланг (қалинлиги бўйича) ва кенглиги (ётиши бўйича) ифодаланган ҳажмий зоналлик ҳарактерли. Катта бурчакда ётувчи йўналишдаги зоналлик вертикал ёки ўқ зоналлик дейилади. Вертикал зоналликнинг моҳияти кондаги муайян горизонтларда элементларнинг танланиб тарқалишидан иборат.
Масалан, маъданли конларнинг устки қисмларида барий, кумуш ва қўрғошин, маъданусти сочилиш ореолларини ҳосил қилиб тўпланади. Қуйи горизонтларида маъданости элементлари - мис, висмут, кобальт, молибден, қалай ва вольфрам (27-расм) тўпланади.
Сочилиш ореолларининг минерал ва кимёвий таркиби, ўлчамлари ва зонал тузилиши хусусиятларининг таҳлили разведканинг турли босқичларида юқорида кўрсатилган вазифаларни ечишга имкон беради.
Минералогик тадқиқотлар қуйидаги вазифаларни ечишга қаратилган:
- маъданлар ва маъдан атрофдаги метасоматитларнинг тўлиқ минерал таркибини, минераллар шаклини, асосий ва йўлдош фойдали компонентларини, фойдали ва зарарли элемент-қўшимчаларининг фазовий жойлашишини аниқлашга;
- маъданларни минерал таркиби, текстура ва структура хусусиятлари бўйича табиий турларга ажратишга;
- геокимёвий тадқиқотларга қўшимча тарзда минералогик зоналликни ўрганишга.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish