5-ВАЗИЯТ
Талаба ўқитувчига шундай дейди: «Сизнинг яқин икки дарсингизга мен кира олмайман. Чунки шу вақт мобайнида Ёшлар гуруҳи концерти томошасига бормоқчиман».
Унга қандай жавоб бериш керак?
1. «Бориб кўрчи!»
2. «Кейин ота-онаг билан келишингга тўғри келади».
3. «Бу сенинг ишинг, ахир назоратларни мен топширмайманку. Қолдирган дарсларингни қайта ўзлаштиришга тўғри келади, кейин мен сендан албатта сўрайман».
4. «Менимча, сен дарсларга жуда масъулиятсизлик билан қарайсан».
5. «Балки сен яхшиси умуман академ таътил оларсан?»
6. «Хўш, кейин нима қилмоқчисан?»
7. «Айт-чи, нега сен учун концертга бориш дарсдан кўра муҳимроқ бўлиб қолдийкан? Мен буни билишига жуда қизиқяпман».
6-ВАЗИЯТ
Талаба аудиторияга кираётган ўқитувчини кўриб, унга шундай деди: «Сиз жуда чарчаган ва толиққан кўринасиз». Ўқитувчининг муносабати қандай бўлиши керак?
1. «Сен томoндан Менга бундай танбеҳ бериш одабдан эмас деб ўйлайман».
2. «Ҳа, мен ўзимни ёмон ҳис қиляпман».
3. «Мендан хавотир олма, сен яхшиси ўзингга қара».
4. «Ишим кўп бўлгани учун бу кеча яхши ухлай олмадим».
5. «Хавотирланма, бу бизнинг дарсимизга халақит бермайди».
6. «Сен жуда эътиборли экансан, меҳрибончилигинг учун раҳмат!»
7-ВАЗИЯТ
«Сиз олиб бораётган машғулотлар менга ёрдам бермаслигини ҳис қиляпман — деди талаба ўқитувчига ва яна қўшиб қўйди, — мен умуман, бу машғулотга кирмасаммикан, деб ўйлаяпман».
Ўқитувчи қандай муносабат билдириши керак?
1. «Ахмоқона гапларни йиғиштир!»
2. «Ўйлаб топган гапини қаранглара!»
3. «Балки сен бошқа ўқитувчи топарсан?»
4. «Мен батафсил билишни истардим, нима учун сенда бундай хоҳиш пайдо бўлди?»
5. «Сендаги бу муаммони биргаликда ҳал қилишга ҳаракат қилсак-чи, бунга нима дейсан?»
6. «Балки сениг муаммоингни қандайдир бошқачароқ ҳал этиш мумкиндир?»
8-ВАЗИЯТ
Талаба ўзига ортиқ даражада ишончини намоён этиб, ўқитувчига шундай деди: «Агар хоҳласам, мен қила олмайдиган бирор иш йўқ. Шу қатори сиз ўқитаётган фанни ҳам ўзлаштириш мен учун ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди».
Ўқитувчининг жавоб репликаси қандай бўлиши керак?
1. «Сен ўзинг ҳақингда ортиқ даражада яхши фикрда экансан».
2. «Сендаги лаёқатлар биланми? Бунга шубҳам бор!»
3. «Бу гапингдан, демак Сен ўзингга жуда ишонасан, шекилли».
4. «Бунга шубҳам йўқ, чунки ишонаманки, агар сен хоҳласанг ва ҳаракат қилсанг, буни уддасидан чиқа оласан».
5. «Бу балки сендан жуда катта ғайрат-шижоатни талаб этса керак-а».
6. «Ортиқ даражада ўзига ишонганлик ишга халақит бериши мумкин».
Do'stlaringiz bilan baham: |