2.4.ЎзбекистонРеспубликасиКонституцияси таълимватарбия жараёнларининг асосий қонунхужжати сифатида. Ўзбекистон Республикаси демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш учун харакат қилар экан, ҳар томонлама ривожланган, эркин шахсни шакллантиришни ўзининг асосий вазифаларидан бири деб билади. Таълим соҳасида мақсадга йўналтирилган давлат сиёсатини олиб бориш бу вазифани ечишда асосий воситалардан биридир.
Таълим олиш ҳуқуқи шахснинг асосий ҳуқуқларидан биридир. Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари умумжахон декларациясига (1948 йил) асосланиб берилган ҳуқуқни амалга оширишнинг фаолият кўрсатаётган механизмини яратди.
Таълим олиш ҳуқуқига тегишли ҳалқаро ҳужжатлар (1960 йил 14 декабрдаги Таълим сохасидаги камситишларга қарши кураш тўғрисидаги Конвенция) шуни эътироф этадики, «таълим» ибораси ўқитишнинг барча турларини ва босқичларини қамраб олади, ҳамда таълим олиш имконига эга бўлиш, таълимнинг даражаси ва сифати, шунингдек, таълим бериш шароитларини ўз ичига олади.
Халқаро ҳуқуқ нормалари бошланғич таълимни мажбурий ва бепул қилишни, ўрта таълимни унинг барча турларида умум эришадиган қилишни ва ундан ҳамманинг фойдаланишини таъминлашни, олий таълимни тўла тенглик асосида ва ҳар бир кишининг қобилиятидан келиб чиқиб барча эриша оладиган қилишни, қонунда белгиланган ўқишнинг мажбурийлигини таъминлашни тавсия этади.
Ўзбекистон Республикаси ўзи олган мажбуриятларга амал қилиб узлуксиз таълимнинг барқарор тизимини яратди, шахснинг таълим олиш ҳуқуқини амалга ошириш механизмини мустахкамлаб қўйди.
Таълим олиш ҳуқуқининг мазмуни шундан иборатки, у Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси учун таълим ва тарбиянинг барча шаклларидан тенг фойдаланиш имкониятини беради.
Таълим олиш ҳуқуқини амалга ошириш қуйидагилар орқали таъминланади:
таълим олиш учун зарур ижтимоий-иқтисодий шароитларни яратиш;
давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг тармоғинияратиш; давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг барча учун имконияти борлиги;
давлат таълим муассасаларидагитаълимнинг бепуллиги; таянч маълумоти олишнинг мажбурийлиги;
таълимнинг турлишакллариниқўллаш; таълим муассасаларининг сиёсий партиялар ва ижтимоий-сиёсий харакатларга қарам эмаслиги.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасида «Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир», деб кўрсатилган.
Давлат фақат таълим олиш ҳуқуқини амалга ошириш учун шароитлар яратибгина қолмай, мамлакатдаги мактаб ишларини назорат ҳам қилиб туради.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда ҳар бир кишининг эҳтиёжига кўра таълим олиш ҳуқуқини таъминлашнинг ишчан механизми шаклланган бўлиб, у тегишли моддий - техник шарт - шароитлар билан мустаҳкамланган. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мухофаза қилишга бағишланган барча қонунлар ва ҳуқуқий ҳужжатлар негизида Конституцияда назарда тутилган демократик рух билан суғорилган асосий ғоя ва қоидалар ётади. Конституция асосида ишлаб чиқилган ва қабул қилинган барча қонунлар Конституциявий тамойилларни ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида жорий этилиши учун муҳим восита вазифасини бажаради.