2-Мавзу: Таълим тизимининг қонуности ҳужжатлари ва уларнинг мазмуни Таълим соҳасига оид қонун ҳужжатлари ва уларнинг мазмуни. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга киритиш тартиби.Коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий асослари ва унинг олдини олиш омиллари. Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари. Таълим муассасаларида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашишнинг ҳуқуқий ва маънавий-маърифий асослари.
Қонуности ҳужжатлари тушунчаси ва уларнинг турлари. Ўзбекистон Республикаси Президентининг таълим тизимига оид қабул қилган фармонлари, қарорлари ва фармойишлари. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим тизимига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари. Ўқув режалар ва фан дастурлари ва уларга қўйиладиган талаблар. Ўқув режалари ва ўқув фанлари дастурларини такомиллаштириш тамойиллари. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 25 январдаги ва 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 28 майдаги «Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта- махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ- 1761-сон Қарори ва Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 10 августдаги «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги 242-сонли Қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда малака ошириш курсининг намунавий ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуни. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 28 майдаги «Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1761-сон қарори. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 августдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 242-сонли қарори. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2752-сонли Қарори. ”Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги «Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 3290-сонли, 2020 йил 3 декабрдаги “Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори.