Тушунчалар
|
Мазмуни
|
Қонун
|
|
Қонун ости ҳужжатлари
|
|
Компетенция
|
|
Фармон
|
|
Қарор
|
|
Ҳуқуқ
|
|
«ФСМУ» методи
Методнинг мақсади: Мазкур метод иштирокчилардаги умумий фикрлардан
хусусий хулосалар чиқариш, таққослаш, қиёслаш орқали ахборотни ўзлаштириш, хулосалаш, шунингдек, мустақил ижодий фикрлаш кўникмаларини
шакллантиришга хизмат қилади. Мазкур методдан маъруза машғулотларида, мустаҳкамлашда, ўтилган мавзуни сўрашда фойдаланиш тавсия этилади.
Методни амалга ошириш тартиби:
қатнашчиларга мавзуга оид бўлган якуний хулоса ёки ғоя таклиф этилади;
ҳар бир иштирокчига ФСМУ методининг босқичлари ёзилган қоғозлар тарқатилади:
иштирокчиларнинг муносабатлари якка ёки гуруҳий тартибда тақдимот қилинади.
ФСМУ таҳлили қатнашчиларда касбий-назарий билимларни амалий машқлар ва мавжуд тажрибалар асосида тезроқ ва муваффақиятли ўзлаштирилишига асос бўлади.
Б/Б/Б методи
Биламан
|
Билмоқчиман
|
Билиб олдим
|
|
|
|
Машғулот мавзуси ва режа эълон қилингач, тингловчилар дафтарига жадвални чизади ҳамда 1-устунга мавзу бўйича нимани билишларини ёзади. 2- устунга эса машғулот давомида нимани билишни ҳоҳлашларини ёзиб қўядилар.
3- устун эса машғулот якунида тўлдирилади ва мавзу умумлаштирилади.
18
НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТ
МАТЕРИАЛЛАРИ
НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ
1-Мавзу: Ўрта махсус (академик лицей) таълим тизимини тартибга солувчи қонунлар.
Режа:
1.1.Норматив-ҳуқуқий хужжатлари тушунчаси
1.2.Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунчаси ва турлари.
1.3. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ги Қонуни .
“Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти
Таянч иборалар: Норматив-ҳуқуқий хужжат, Қонун, қонуности ҳужжатлари, фармон, фармойиш, қарор, буйруқ, меъёрий ҳужжат, Олий Мажлис, Миллий дастур, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, таълим-тарбия.
1.1. Норматив-ҳуқуқий хужжатлари тушунчаси.
Норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг турлари. Норматив - ҳуқуқий хужжатларнинг ишлаб чиқиш ва амалга киритиш тартиби. Ўрта махсус (академик лицей) таълимнинг норматив -ҳуқуқий асослари тушунчаси. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрда тасдиқланган “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. Таълим соҳасида давлат сиёсатининг асосий принциплари. Таълим муасасаларининг ҳуқуқий мақоми. Таълим тизими ва таълимнинг турлари. Таълим жараёни иштирокчиларининг ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари. Ўрта махсус таълимни бошқаришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг ваколатлари. Махсус ваколатли давлат органларининг ваколатлари. Махаллий давлат хокимияти органларининг ваколатлари. Таълим тўғрисидаги қонун хужжатларини бузганлик учун жавобгарликЎзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида"ги Қонуни. Ёшларнинг таълим соҳасидаги ҳуқуқлари. Ўзбекистон Республикасида истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашда давлатнинг тутган ўрни.
Do'stlaringiz bilan baham: |