Фаннинг мақсад ва вазифаларн
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда замонавий ахборот ва дастурлаш технология ва методлари, объектга асосланган дастурлаш, C# дастурлаш тили асослари, оптимал алгоритмлари ҳақида мос билим, кўникма ва малакасини шакллантиришдан иборат.
Фаннинг вазифаси – талабаларга объектга асосланган дастурлаш технологиялари, дастур ишлаб чиқиш амалиёти, оптимал дастурлаш ишлаб чиқиш стратегияси, замонавий дастурлаш технология ва платформалари хамда алгоритмларни назарий ва дастурий асосларини ўргатишдан иборат.
Фан бўйича кўникма ва малакасига кўннладиган талаблар
«Объектга асосланган дастурлаш тиллари» танлов фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида магнстр:
1. Дастурлар яратишнинг янги компьютер технологияларини билиши керак;
2. Алгоритмик фикрлаш кўникмаларига эга бўлиши керак;
3. Маълум платформалар (операцион тизимлар: Win32, UNIX, LINUX ва хоказо) билан ишлаш малакаларига эга эга бўлиши керак.
« Объектга асосланган дастурлаш тиллари » ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр :
математикада дискрет математика ва математик мантиқ фанининг тутган ўрни ва унинг ривожланиш тарихий этаплари, тўпламлар ва улар устида амаллар, муносабатлар, мулоҳазалар, буль функциялари, аксиоматик назария, мулоҳазалар ҳисоби, биринчи тартибли назария, кванторлар, предикатлар мантиқи, предикатлар ҳисоби хакида билиши керак;
тўпламлар устида амаллар бажариш, ростлик жадвалидан фойдаланиш, формулаларни мукаммал нормал шаклга келтириш, назариялар қуриш кўникмаларига эга бўлиши керак;
дастурлашнинг алгоритмик, арифметик, алгебраик, эҳтимолли-статистик аппаратини чуқур ўзлаштириш;
тўпламлар назарияси, мантикий фикрлаш принциплари, формулаларнинг нормал шаклларига келтириш, “исбот”ларни қуриш, тўлиқликни аниқлаш, назариянинг зиддиятсизлигини кўрсатиш малакасига эга бўлиши керак;
стандарт масалалар учун мавжуд алгоритмларни ва муракаблик даражалари ва уларни қиёслашнинг математик асосларини ўзлаштириш ва уларни такомиллаштириш йўлларини билиш;
талабалар ўзлари эгалланган билимлардан ҳуқуқий тажрибада фойдалана олиш;
ўз касбий мажбуриятларига ижодий ёндашув ва мустақил тафаккур кўникмаларига;
ахборотлаштириш шароитида ахборот телекоммуникация очиқ тизимларидаги амалий программалаш бўйича олинган хулосаларни меҳнат самараси учун йўналтира билиш;
замонавий компьютер қурилмалари, замонавий дастурлаш технология ва платформалари, алгоритмлар назарияси элементлари билан ишлай олиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |