7.6. Синхронизаторлар.
РЛСни асосий қисмлар харакатини координацияловчи (бошқарувчи) қурилмага, синхронизатор дейилади. Синхронизатор қурилмаси қуйидаги қурилмаларни ишга тушириши учун импульсларини шакллантиради:
-узаткични;
-индикатор қурилмасини;
-қабул қилгични ;
-импульслар генераторини ;
- масофани белги импульслари ва ёритиш импульслари
Синхронизатор икки асосий турга бўлинади:
а) ўзи синхронизацияланувчи, унда РЛ узатгич модулятори ёрдамида, ишга тушириш импульслари хосил қилинади.
б) ташқи генераторлар ёрдамидаги синхронизаторлар, бунда- узаткич, развёртка ва РЛСнинг қолган бошқа қисмлари ташқи генераторлар ёрдамида ишга туширилади.
Ишга тушириш импульсларини шакллантирувчи. Ишга тушириш импульсларини шакллантирувчи генератор сифатида, мультивибратор, блокинг –генератор ва юқори стабил синусоидал тебраниш генераторлари ишлатилади.
Ўзисинхронизацияланувчи, синхронизаторларни абзаллиги қуйидагилардан иборат: узатилган импульсларни қайтарилиш частотасини ностабиллигига объектларни координаталарини аниқ ўлчашда таъсири йўқлигидир. Аммо ушбу турдаги синхронизация, развёрткани ишга тушириши учун, юқори стабил бўлиши шарт.
Ташқи генератор иштирогидаги синхронизатор қирилмасини ишлаш тартибини кўриб чиқамиз. (7.10. расмда) ташқи генератор иштирокидаги синхронизаторни структуравий схемаси келтирилган. Схемадаги, ташқи генератор сифатида кварц стабилизациясига эга синусоидал генератор ишлатилади.
Узатилган импульсларни қайтарилиш частотасига тенг, частотали синусоидал тебранишларни кварц генератори (КГ) генерациялайди. Ушбу тебранишлар кучайтиргичда кучайтирилиб -чекловчи (КЧ) қурилмага узатилади ва унинг чиқишига керакли сатх амплитудаси бўйича чекланган манфий тўғри бурчакни импульслар ҳосил бўлади. Ушбу шаклланган импульслар развёртка генераторини ва масофа белги қурилмаларини ишга тушириш учун қўлланади. Схемадаги фазаинвертор ёрдамида қабул қилинган импульсни қутби ўзгартирилади. Ушбу қутиби ўзгартирилган импульслар ЭНТни ёритиш учун хизмат қилади.
7.10. Расм. Синхронизаторнинг структуравий схемаси.
Фазаинверторни чикишидаги импульслар диффренциал каскадга хам берилади. Дифференциал каскад, импульсларни кенглигини камайтиради ва характеристиканинг қиялигини оширади. Дифференцияловчи каскадлар чиқишидаги импульслар катод қайтаргичига (КҚ) узатилади .
Катод қайтаргичидаги импульслар кабель орқали узатгични модуляторига берилади. Катод кайтаргичи дифференциал каскадни катта чикиш каршилиги билан кабелни кичик кириш каршилигини мослаштириш учун хизмат килади.
Биринчи ДК чикишидаги манфий уткир учли импульс кечиктирув занжирига (КЗ) узатилади. Кз даги импульс, объект томон узатилган импульсни узатиш вактига тенг вакт оралиги буйича кечиктирилади. Кечиктирилган импульс ёрдамида кутувчи мультивибратор (КМ) ишга туширилади. Мултивибраторнинг чикишида, қабул килгични маълум бир вакт буйича ёпиш учун ишлатиладиган импульслар шаклланади.
Ушбу синхронизаторнинг асосий ютуги- масофани юкори аникликда улчашидир, камчилиги эса - схемани мураккаблигидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |