Ўзбекистон мусулмонлари идораси Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти махсус сиртқи бўлим битирувчиси Абдуллаев Номоз Саидмурод ўғлининг “Муҳаммад Али Собуний ва унинг тавсир илмида тутган ўрни” мавзусидаги битирув-малакавий ишига
билдирилган
Тақриз
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти махсус сиртқи бўлим битирувчиси Абдуллаев Номоз Саидмурод ўғлининг “Муҳаммад Али Собуний ва унинг тавсир илмида тутган ўрни” мавзусидаги битирув-малакавий ишининг аҳамияти ортган. Негаки, мамлакатимизда юртбошимиз томонидан муқаддас динимиз ва ундаги илмий мерос борасида изланишлар олиб боришга тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Ҳозирги даврда ислом динининг асл инсонпарварлик, бағрикенглик ғояларини очиб беришда, уларни халқимизга соф ҳолда етказишда диниимиз асосларини очиб берадиган асарлар исломшунослик соҳасининг хозирги кундаги долзарб масалаларига айланган. Мазкур тадқиқот иши эса бизга юртимиз ва дунёнинг бир қанча мамлакатларидаги Усмоний мусхафлар борасида мукаммалроқ тавсиф беради.
Ушбу битирув малакавий иши кириш, икки боб, тўрт банд, хулоса, фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати ҳамда иловадан иборат.
Шуни таъкидлаш жоизки, тафсир илми ва Муфассирларни ўрганишга катта аҳамият берилмоқда. Тафсир илмига оид китоблар, дарсликлар чоп этилмоқда. Шунинг учун ҳам бу асарларни ўқиб ўрганишга ва ўз навбатида халқимизга ҳам таълим беришга ҳар доим эҳтиёж бўлган.
Талаба Абдуллаев Намознинг битирув ишининг биринчи бобида Алий Собуний таржимаи холлари, илмий фаолияти ҳамда тафсир илмига қўшган ҳиссаси ҳақида маълумот берган.
Иккинчи бобида эса, Али Собунийнинг тафсир илмида қўллаган услублари, ва тафсирларида ибодат ва муомалат масалаларининг ёритишда узларига хос тутган услубларини баён килган.
Ислом динига таҳдид солаётган энг катта бидъатлардан бири мазҳабсизлик муаммоси ҳали-ҳанузгача давом этмоқда. Бу тортишувларга карши қониқарли жавоблар топиб, мазҳаб ҳақидаги фикрларни тўғри асосда ривожлантиришга эҳтиёж сезилмоқда. Айниқса, ҳозиргидек замон тез ривож топаётган бир пайтда, нотўғри ғоялар гирдобига тушиб қолмаслик, халқни асл қадрияти, ота-боболаримиз динидан пароқанда қилмаслик, бирдамлик ва якдилликни қўлдан бермаслик муҳимдир. Бунинг учун юртимизда етишиб чиққан уламолар билан бир қаторда дин-диёнатимиз ривожига ҳисса қўшган алломалар ҳаёти, илмий фаолиятини тадқиқ қилиш, тафсир, фиқҳ илмининг тарихий силсилаларини ҳисобга олиб, илмий тартиб-интизом асосидаги ишлар ва янги услублар орқали диний матнларни тушунишга ҳаракат қилиш бугунги кун ва ҳар бир даврнинг долзарб муаммоларидан бўлиб келмоқда.
- битирув диплом иши илмий аппаратини шакллантиришда камчиликлар мавжуд;
Хулоса қилиб айтганда, ушбу битирув иши қўйилган талабларга жавоб беради ва уни ҳимояга тавсия этиш мумкин.
“Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси: И. Аҳмадқулов
Do'stlaringiz bilan baham: |