18
Фанда зардуштийликнинг илк ватани қадимги Хоразм деган қарашлар
мавжуд. Бироқ, Хоразмнинг бронза даври ѐдгорликларида Жарқўтон
ибодатхонаси каби монументал иншоотлар ва ундаги археологик ашѐвий
далиллар учрамайди. Ҳатто, қадимги Хоразмнинг сўнгги бронза ва илк темир
даври туб жой аҳолиси яратган Амиробод маданияти ѐдгорликларида ҳам бу
белгиларга ишора кузатилмаган
50
. Бу жиҳатлар зардуштийлик динининг илк
илдизлари, мавжуд тасаввурларга зидли ўлароқ, қадимги Хоразмда эмас,
балки Қадимги Бақтрия ҳудудларида шаклланганлигини кўрсатади. Сўнгги
бронза давридан бошлаб, Қадимги Бақтрияда илк куртак отаѐтган ушбу дин,
мил. авв. VI аср охирларида қадимги Хоразм ҳудудида юксак даражага
кўтарилган бўлиши тарихий ҳақиқатдир.
Жаҳон авестошунослик илмида Заратуштра тарихий шахс сифатида тан
олинади. Унинг яшаган даври эса мил.авв. VII асрнинг иккинчи ярми-VI
асрнинг биринчи ярми билан белгиланади. Инглиз авестошунос олими
профессор Мэри Бойс
51
Заратуштранинг яшаган даври масаласида ўзгача
фикрда бўлиб, унинг назарий қарашларида, Заратуштра мил. авв. XV-XIII
асрлар оралиғида яшаган. Мэри Бойс қарашларининг асосли эканлигини
тасдиқловчи материаллар Бақтрия ва Марғиѐна ҳудудлари бронза даври
ѐдгорликларида кенг кўламда учратилди. Сополлитепа қабридан топилган
муҳрда бир томонида одам, иккинчи томонида икки ўркачли туя тасвири
ишланган. Икки ўркачли туя билан инсон шахсининг бир муҳрда акс этиши
Авесто ривоятларида тилга олинган пайғамбар Зардушт ҳақидаги
тасаввурларнинг рамзий сиймоси бўлиши мумкин.
Учинчи
бобнинг
иккинчи
банди
“Давлатчилик
асосларини
шаклланишида диний эътиқоднинг тутган ўрни” деб номланган.
Бирламчи жаҳон цивилизациялар тарихидан маълумки, давлатчилик
пайдо бўлиб тараққий эта борган сари, диний эътиқодлар ҳам
мураккаблашиб, марказлашиб, давлат дини даражасига кўтарилади. Диний
рамзлар, эътиқодлар кичик ва содда кўринишдан, йирик, маҳобатли
ибодатхоналар миқѐсига кўтарилади. Якка худолилик эътиқодига ўтиши
билан инсоннинг ахлоқий нормалари биринчи ўринга чиқади.
Жарқўтон ибодатхонаси нафақат диний марказ, балки жамиятнинг
бошқарув маркази ҳам бўлган. Буни илк подшолик, яъни “Қадимги Бақтрия
подшолиги” давридаги кави (шоҳ)нинг қўл остида диний, дунѐвий ва ҳарбий
ҳокимиятнинг жамланиши билан қиѐслаш мумкин. Сўнгги йилларда
ибодатхона жойлашган тепаликда Ўзбек-Олмон экспедицияси қазишма
ишларини олиб бориб, ибодатхона қурилишига қадар бу тепаликда
маҳобатли иншоот бўлганлигини аниқладилар. 6 – тепаликнинг энг қуйи
қатламидан тўғри тўртбурчак шаклида 0,90 метр қалинликдаги девор билан
ўралган. Томонлари 7 метрдан иборат квадрат шаклидаги зал, атрофида эса
йўлаксимон хоналардан иборат бўлган мажмуа очилган. Мажмуа деворлари
ва поллари гипс билан сувалган ва бевосита бронза даври шохона саройи,
50
Do'stlaringiz bilan baham: