Збекистон миллий университети


§1.5. Берилганларнинг ЭҲМ хотирасидаги кўриниши



Download 1,98 Mb.
bet9/56
Sana23.06.2022
Hajmi1,98 Mb.
#694633
TuriПрограмма
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   56
Bog'liq
inf va dast-oquv-qollanma

§1.5. Берилганларнинг ЭҲМ хотирасидаги кўриниши.

ЭҲМ хотирасидаги барча бошланғич берилганлар кодлаштирилган ҳолда 0 ва 1 кўринишида бўлади. Хотирадаги ҳамма ишчи программалар ва буйруқлар хотирада бир нечта байтларда жойлаштирилган бўлади. Ҳар бир буйруқ - кўрсатма, махсус кодга эга бўлиб, компьютерга у ёки бу амални бажариш кераклигини билдиради. Буйруқлар сифатида – икки сон устида бирор арифметик амал, дискдан маълумотни ўқиш, экранга белгини узатиш, принтерда белгини чоп қилиш каби кўрсатмалар бўлиши мумкин. Масалан, йиғиндини ҳисоблаш учун қуйидаги форматдаги буйруқ коди бўлиши мумкин.


Буйруқ коди ( амали) 1-операнд адреси (с) 2-операнд адреси (d)



010110

111010101001

110001100101

Бу ерда 010110 қўшиш « » амалининг коди, 111010101001 с ўзгарувчи учун хотирада ажратилган жойнинг адреси, 110001100101 эса d ўзгарувчи учун қийматлар устида қўшиш амалини бажариб, натижани хотира регистрларининг бирига жойлаштиради, кўп ҳолларда бу сумматор деб номланувчи А регистри бўлади.


Программага кирувчи бундай буйруқлар кетма-кетлиги хотиранинг маълум бир қисмида жойлашади. Программа бўйича ЭҲМ нинг иши Бошқарув қурилмасини (БҚ) Буйруқ адреси санагичи (БАС) деб номланувчи регистрга «қарашдан» бошланади. БАС да программадаги биринчи буйруқнинг хотирадаги адреси бўлади. Шу буйруқни бажарилиши билан ЭҲМ иш бошлайди. Бу буйруқ бажарилиш пайтида БАС да навбатдаги буйруқ адреси пайдо бўлади, кейин процессор шу буйруқни бажаради, БАС да навбатдаги буйруқ адреси пайдо бўлади ва ҳоказо. Бу жараён БАС да «программа бўйича ишлаш тугаши» буйруғининг адреси пайдо бўлиб, шундан кейин ЭҲМ ўз ишини тугатади.
БҚ кўрсатилган адрес бўйича хотирада маълумотни ўқийди ва арифметик-мантиқий қурилма (АМҚ)ни бу амални бажаришга созлайди. БҚ қийматлар операндларнинг буйруқдаги адреслари орқали хотирадан топади. Бу ишлардан кейин БҚ «дам олади», яъни АМҚ га кўрсатилган амални бажаришга имкон беради. АМҚ бажарилган амал натижасини ўзининг чиқишларида номоён қилади. Ўз ишини тугатган АМҚ, бу ҳақида БҚ га сигнал орқали маълум қилади. БҚ натижани кўрсатилган хотира адресига ёки транслятор томонидан кўзда тутилган жойга (регистрга) жойлаштиради. Шундан кейин БҚ БАС дан навбатдаги буйруқни ўқийди ва юқоридаги жараён такрорланади. Шундай бўлиши мумкинки, кейинги буйруқ маълумотни бирор-бир ташқи қурилмага (экранга, коғозга, дискка) чиқариш буйруғи бўлиши мумкин. Бу ҳолда БҚ мос қурилмага мурожаат қилади, уни ишга тайёрлайди ва уни ишга туширади. Маълумотни чиқариш тугагандан кейин Чиқариш қурилмаси БҚ га бу ҳақида сигнал беради. Худди шундай, кейинги буйруқ маълумотни киритиш бўлса, бошқарув клавиатура, дискдан ўқиш ва бошқа қурилмаларга берилади ва улар ўз ишини тугатади. Кейин БҚ БАС дан навбатдаги буйруқни олади ва уни бажаришга ўтади.
Шундай қилиб, ЭҲМ программага риоя қилинган ҳолда машинанинг барча қурилмаларини мувофиқ ишлашини таъминлайди.
Сонларнинг ЭҲМ хотирасида сақлаш учун иккилик саноқ системасидан фойдаланиш жуда ҳам қулай. Бу саноқ системасини қўллаш, икки турғун ҳолатга ўтиш имконини беради. Бу ҳолатлардан бири соннинг разряди 1 учун бошқаси эса 0 учун хизмат қилади. Бундай элементлар тузилиш жиҳатдан содда ва ишончлидир. Худди шундай соннинг ишоралари учун ҳам фойдаланиш мумкин. Одатда элементнинг 0 га мос келувчи ҳолати, ишора регистрида + ишораси учун, бирга мос келувчи ҳолати эса, - ишораси учун фойдаланилади.
Икки байтлик ишорали бутун соннинг ЭҲМ хотирасидаги тасвирланиши:

0

1

0

1

0

1

1

0

0

0

1

1

1

1

0

1



















































15 бит- Соннинг абсолют қиймати
Тўрт байтлик ҳақиқий соннинг тасвирланиш схемаси:



Ишора

Соннинг тартиби

Соннинг мантиссаси

1 бит

6-бит

25-бит

Саноқ системаларига боғлиқ бўлмаган ҳолда, сонлари фиксирланган ва сузувчи вергулли деб номланувчи икки кўринишларда ифодалаш мумкин. Фиксирланган вергулли сонлардан фойдаланувчи машиналарда, ишора разрядларидан бошқа ҳамма регистр разрядлари (ёки ячейкалар) сонларнинг разрядларини ифодалаш учун хизмат қилади ва регистрнинг ҳар бир разрядига, соннинг аниқ ва ҳар доим битта разряди мос келади. Бу ҳолат арифметик амаллар бажаришни соддалаштиради, лекин машинада ишлатиладиган сонлар диапазонини жуда чеклаб қўяди. Одатда бу диапазон -1
Бу камчиликлардан қутулиш учун замонавий ЭҲМ ларда сонларни сузувчи вергулли кўринишда ёзиш мумкин. Бу ҳолда разрядларнинг бир қисми соннинг тартиби учун, қолган қисми эса соннинг мантиссаси учун ажратилади. Ҳар икки қисмлари биттадан разряд сон тартибининг ва мантиссасининг ишораси учун ажратилади.
Одатда сузувчи вергулли машиналарда сонларнинг нормаллашмаган ёзувчидан ҳам фойдаланиш мумкин, лекин ундан фойдаланмаган маьқул, чунки нормаллашмаган сонлар устида баьзи бир амаллар нотўғри бажарилади ёки умумий бажариб бўлмайди. Замонавий шахсий компьютерларда сонларни ёзиш учун ҳар хил узунликдаги ячейкалар (сўзлар) ҳам да кодлашнинг (ишорали ва ишорасиз) турли усуллари фойдаланилади. Белгили ва сатр ўзгарувчиларини кодлаш учун ASCII жадвали фойдаланилади. Бу жадвалда 256 та белгини ҳар бирига [0,255] оралиқдаги бир бутун сон мос келади. Мантиқий қийматлар одатда битта разрядга бир ёки нолни ёзиш орқали аниқланади.



Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish