Бирор ўзгарувчи қиймат бериш учун Паскал тилида қуйидагича амалга оширилади ва қиймат бериш оператори деб аталади.
<ўзгарувчи>:=<қиймат>
Мисол: х: =3
Х ўзгарувчига 3 узатилган ёки х ўзгарувчи 3 қийматини кабул қилади. Паскалда ўзгарувчилар учун киритилган integer, real, char,ва bооlean турларига мос равишда
арифметик ( integer ва real учун)
белгили
мантиқий
қиймат бериш операторлари киритилган қиймат бериш операторининг синтаксиси қуйидагича ёзилади.
< қиймат бериш оператор > :: = < ўзгарувчи >:=< ифода > .
Шундай қилиб, қиймат бериш операторининг бажарилиш натижасида қайсидир ўзгарувчи янги қиймат кабул қилади, олдинги қиймати эса йўқолиб кетади.
Ифода ва ўзгарувчи бир хил турга тегишли бўлиши керак. Ифода операндлардан тузилади. Операндлар қуйидагича бўлиши мумкин:
ўзгармаслар - уларнинг қийматлари программа бажарилишидан олдин маълум ва программа бажарилиши жараёнида ўзгармайди;
ўзгарувчилар - уларнинг қийматлари программа бажарилишида аниқланади ва ўзгариши мумкин;
ифодалар-уларнинг қийматлари ҳисоблашдан олдин маълум бўлмайди.
Агар қиймат бериш операторининг чап томонида ёзилган ўзгарувчи ва ўнг томонида ёзилган ифоданинг турлари real ёки integer бўлса, бундай оператор арифметик қиймат бериш оператори дейилади. Агар чап томонида турган ўзгарувчи real бўлса, унг томонида ёзилган арифметик ифода real ёки integer бўлиши мумкин. Агарда чап томонида ёзилган ўзгарувчи integer бўлса, у ҳолда ифода фақат integer бўлиши мумкин. Арифметик ифоданинг ҳамма операндларининг турлари real ёки integer бўлиши шарт. Ифоданинг асосий операндлари сифатида ўзгармас, ўзгарувчи ёки функция, амаллар сифатида эса мультипликатив гуруҳ амаллари *, div, mod, / ва аддитив гуруҳ амаллари +, - ишлатилиши мумкин. Мультипликатив гуруҳ амалларининг приоритети аддитив гуруҳининг амалларидан юқори. Ҳар бир гуруҳда амалларининг приоритети бир хил, ва улар ифодада чапдан ўнга қараб бажарилади. Ифодани керак бўлган ҳисоблаш тартибини қавс ёрдамида ёзиш мумкин.
A,B:real;
Lon:boolean;
с: сhar var I, J:integer;
s:string
Begin
I: =12; J: =I+10; A: =0.25; B: =Sin(A); Lon: =A<>B;
с: =а;
s: =’pascal’;
Мустақил бажариш учун топшириқлар:
Integer ва real турида қабул қилинган амаллар ва стандард функциялардан фойдаланган ҳолда арифметик операторлар тузилсин.
Char турида қабул қилинган амаллар ва стандард функциялардан фойдаланган ҳолда белгили қиймат бериш операторлари ёзилсин.
Bооlean турида қабул қилинган амаллар ва стандард функциялар ёрдамида мантиқий операторлар тузилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |