Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Фарғона водийси демографик районларининг айрим демографик



Download 2,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/33
Sana27.04.2022
Hajmi2,89 Mb.
#585734
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   33
Bog'liq
fargona vodijsi viloyatlarida demografik zharayonlar rivozhlanishining hududij xususiyatlari

Фарғона водийси демографик районларининг айрим демографик 
кўрсаткичлари 
№ 
Д
ем
ог
ра
ф
и
к
 
ра
й
он
л
ар
 
У
рб
ан
из
ац
и
я 
да
ра
ж
ас
и
, %
 
Майдони 
Аҳолиси 
Демографик кўрсаткичлар (ҳар 
1000 кишига нисбатан) 
1991 
2019 
1991 
2019 
М
и
н
г 
км
2
 

С
он
и
 

С
он
и
 

Т
уғ
и
л
и
ш
 
Ў
л
и
м
 
Т
аб
и
и
й
 
ўс
и
ш
 
Т
уғ
и
л
и
ш
 
Ў
л
и
м
 
Т
аб
и
и
й
 
ўс
и
ш
 

Наманган 
58,8 
2,85 
15,4 
1248,4 21,9 2036,1 
22,6 37,2 5,7 31,5 23,7 
4,4 19,3 

Марказий 
Фарғона 
35,2 
1,79 
9,6 
203,0 
3,6 340,5 
3,8 
36,7 4,8 31,9 22,8 
4,5 18,3 

Чуст-Поп 
63,1 
3,85 
20,7 
279,8 
4,9 450,9 
5,0 
33,8 5,9 27,9 21,9 
4,3 17,6 

Қўқон 
47,7 
3,66 
19,7 
1148,6 20,1 1823,1 
20,2 36,5 6,3 30,2 22,4 
4,5 17,9 

Андижон 
53,8 
3,70 
20,1 
1757,0 30,8 2788,6 
30,9 33,5 5,8 27,6 23,5 
5,0 18,5 

Фарғона 
68,6 
2,70 
14,5 
1064,3 18,7 1580,0 
17,5 34,4 6,2 28,2 21,5 
4,7 16,8 
Жами 
57,8 
18,54 
100 
5701,1 100 9019,2 
100 36,2 6,3 29,9 23,5 
4,7 18,8 
Жадвал Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф 
томонидан тайёрланган 


16 
Демографик районлар комплекслик, тарихийлик ва ҳудудий яхлитлик 
тамойиллари асосида ажратилган. Шунинг билан бирга, мазкур районларни 
ажратишда ҳудудларнинг табиий шароити, миграция, урбанизация ва 
иқтисодий-ижтимоий ривожланиш, меҳнат тақсимоти ва хўжалик 
ихтисослашуви каби омиллар ҳам ҳисобга олинди. 
Демографик районлар аҳолининг ҳудудий жойлашуви, динамикаси ва 
демографик жараёнлар ривожланишига энг катта таъсир кўрсатувчи қуйидаги 
географик объектлар номи билан аталди: 

Наманган
демографик райони
. Унинг таркибига Наманган 
вилоятининг Наманган шаҳри, Косонсой, Янгиқўрғон, Чортоқ, Учқўрғон, 
Норин, Уйчи, Наманган, Тўрақўрғон туманлари киради; 

Фарғона_демографик_райони'>Марказий Фарғона демографик райони
. Унинг таркибига Андижон 
вилоятининг Улуғнор ва Бўстон туманлари, Фарғона вилоятининг Ёзёвон 
ҳамда Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманларидан ташкил топган; 

Чуст-Поп
демографик райони
. Энг катта майдонга эга бўлган 
мазкур район Наманган вилоятининг Поп ва Чуст туманларидан иборат; 

Қўқон
демографик райони
. Ушбу район Фарғона вилоятининг 
Қўқон шаҳри, Данғара, Фурқат, Бешариқ, Ўзбекистон, Учкўприк, Бувайда, 
Боғдод, Риштон, Сўх туманларини ўз ичига олади; 

Андижон
демографик райони
. Ушбу район Андижон вилоятининг 
Андижон ва Хонобод шаҳарлари, Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Ҳўжаобод, 
Булоқбоши, Марҳамат, Асака, Балиқчи, Шаҳрихон, Олтинкўл, Андижон, 
Пахтаобод ва Избоскан туманларидан иборат; 

Фарғона
демографик райони
. Мазкур ҳудуд Фарғона вилоятининг 
Фарғона, Марғилон ва Қувасой шаҳарлари, Олтиариқ, Қўштепа, Фарғона, 
Қува, Тошлоқ туманларидан ташкил топган. 
Мазкур 
районлар 
демографик 
жараёнлари 
ривожланишида 
вилоятларнинг марказий ва йирик шаҳарлари муҳим ўрин тутиб, марказий 
шаҳарлардан узоқлашиб борган сари аҳоли зичлиги, урбанизация даражаси 
пасаяди ва демографик жараёнларнинг ўзгариб боришига олиб келади. 
Демографик районлар аҳолиси табиий ўсиш суръатининг ҳудудий 
тафовутларидан келиб чиқиб, водий вилоятларида аҳолининг аста секинлик 
билан шимол томонга “
силжиши
” кузатилмоқда. Бунга асосий сабаб 
Наманган демографик райони аҳолиси ўртасида туғилиш ва унга боғлиқ 
ҳолатда табиий ўсиш суръатларининг бошқа демографик районларга нисбатан 
юқори бўлиши, аҳолининг миллий таркиби ва унга боғлиқ ҳолатда 
шаклланган менталитет (эрта турмуш қуриш, ажралишларнинг камлиги), 
нофаол миграцион ҳаракат каби омиллар кучли таъсир кўрсатган. 
Прогноз даврида водий аҳолисининг мамлакатдаги улуши деярли 
ўзгармаса-да, лекин демографик салмоғи энг юқори ҳудуд сифатида сақланиб 
қолади. Демографик прогнозни амалга оширишда шаҳар ва қишлоқ аҳоли 
пунктларининг хусусиятлари ҳисобга олинди. Унга кўра, шаҳарлар аҳолиси 
миллий-этник 
таркибининг 
мураккаблиги, 
аҳоли 
маълумотлилик 
даражасининг юқорилиги, саноат ишлаб чиқаришининг ривожланганлиги, 


17 
аёлларнинг ишлаб чиқаришда юқори бандлик даражаси каби омиллар аҳоли 
табиий ўсиш суръатларининг паст бўлишида муҳим роль ўйнайди. Ишлаб 
чиқилган прогнозга кўра, Ўзбекистонда 2020-2040 йилларда шаҳар 
аҳолисининг салмоғи 50,6 фоиздан 48,4 фоизга камайиши кутилади. Фарғона 
водийси вилоятларида эса 57,4 фоиздан 56,4 фоизга камайиши прогноз 
қилинади. Бунда водий вилоятларида урбанизация даражасининг мамлакат 
кўрсаткичидан юқорилиги, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси табиий ўсишидаги 
фарқнинг катта эмаслиги муҳим омил сифатида олинди. 
Фарғона водийси вилоятларида туғилиш ва ўлим прогнозига кўра, 
Фарғона, Қўқон, Андижон шаҳарларида демографик жараёнлар, хусусан 
туғилишнинг паст, ўлимнинг юқори ва уларга боғлиқ ҳолатда табиий 
ўсишнинг паст суръатларда бўлиши 2040 йилларгача давом этади. Прогнозда 
урбанизацияга боғлиқ ҳолда аҳоли турмуш тарзининг юксалиб бориши, 
ижтимоий муҳитнинг ўзгариши, экологик ҳолатнинг кескинлашиши каби 
омиллар ҳам ҳисобга олинди. Шунингдек, мазкур шаҳарлардан узоқлашиб 
борган сари чекка туманларда туғилишнинг нисбатан юқори, ўлимнинг паст 
бўлиши ва табиий ўсишнинг ортиб бориши кузатилади. 
Фарғона водийси демографик районларида аҳоли сонининг турли 
даражадаги ўсиш суръатлари, ундаги ҳудудий тафовутларнинг янада 
кенгайишига, ва энг асосийси, 

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish