Клод Бернар тажрибаси
Юрак ва томирлар иннервацияси аниқланганини алоҳида қайд қилиб ўтиш лозим. Ака-ука Э. ва Э. Веберлар сайёр (адашган) асабнинг юракка тормозланиш таъсир этишини, И. Ф. Цион симпатик асабнинг юрак қисқаришларини тезлаштирувчи таъсирини, И.П.Павлов эса шу нервнинг юрак қисқаришларини куча-йтирувчи таъсирини кашф этди. А.П.Вальтер, сўнгра Кл. Бернар томирларни торайтирувчи иннервацияни топишди;
К.Людвиг ва И.Ф.Цион юрак билан аортадан бошланувчи, марказга интилувчи толаларни топдилар, бу толалар юрак ишини ҳамда томирлар тонусини рефлекс йўли билан ўзгартиради.
В.Ф.Овсянников узунчоқ мияда томирлар тонусини бошқарувчи марказни очди. Н.А.Миславский узунчоқ мияда жойлашган нафас марказини мукаммал ўрганди.
XIХ асрнинг 20-йилларида М.Флураис ўз тадқиқотларида қушларнинг бош мия катта ярим шарларини олиб ташлаб, сезги ва ихтиёрий ҳаракатларнинг келиб чиқишида шу яримшарларнинг ролини тажрибада исботлади
Миячанинг шикастланиши ҳаракат координацияга таъсир қилишини кўрсатди, Сезги айан шу вақтда ўзгармаслигини кузатди.
И.М.Сеченов
1862 йили МАТдаги тормозланиш жараёнини очган, 1863 йили эса «Бош мия рефлекслари» деган гениал асрини нашр қилган И.М. Сеченовнинг ишлари жуда катта аҳамиятга эга бўлди.
И.М. Сеченов ушбу китобида бош мияда рўй берадиган жараёнларнинг, шу жумладан одамнинг фикрлаши каби мураккаб жараёнларнинг рефлектор табиати ҳақидаги идеяни ривожлантирди. И.М.Сеченов шу билан ОАФ физиологиясига асос солди, физиологиянинг бу соҳасини кейинчалик И.П.Павлов ривожлантирди.
Иван Михайлович Сеченов
1829 – 1905
1863 г й да «Бош мия рефлекслар» деган китобни чоп этди. Руҳий фаолиятининг рефлектор табиянини очиб берди. Марказий тормозланишни очиб берди.
Тиббий-хирургик академиянинг профессорлари
С.П.Боткин, И.М.Сеченов, В.Л.Грубер
(фото 1860-х годов)
И. М. Сеченов икки хил рефлекслар борлиги ҳақида гапира бошлари. Биринчилари туғма – МНТ қўйи бўлимлари томонидан амалга оширилувчи, ва иккинчидан олий, бош мия томонидан бошқарадиган ва индивидуал ҳаёт давомида ўзгариб турадиган рефлекслари
И. М. Сеченов понимал рефлекс как универсальную и своеобразную форму взаимодействия организма со средой, опирающаяся на эволюционную биологию.
И. М. Сеченов дарвингача эволюцион таълимотнинг буют тарғиботчи эди. У рефлексларнинг адаптация, ривожланиш ва мақсадида ўзгарувчанлиги ҳақида мия физиолоиясида эвоолюцион-биологик ёдашувни ривожлантирди
1862 йида И. М. Сеченов томонидан марказий тормозланишини очиш – бош мия физиологиясининг ўрганишига янги қадам бўлди
И. М. Сеченов биологик эҳтиёжлари билан боҳлиқ бўлган «марказнинг физиологик холати» деган тушунчани киритди.
Рефлекслар ҳақида таълимотига муҳим ўзгариш киритилди. Жавоб реакцияси нафақат мавжуд таъсирловчилрга, балки олдинги нерв марказларида қолган турли таъсирловиларнинг изларига (ҳаётий) тажрибага боғлиқ деб тушунтирилди..
XIХ асрнинг иккинчи ярмида марказий асаб тизими турли қисмларининг функционал аҳамияти ўрганила бошлади, бунинг учун бош мия билан орқа миянинг турли қисмларини олиб ташлаш ёки уларга таъсир этиш методи-калари қўлланилди (Л.Лючиани)
Л.Лючиани
астения
атония
атаксия
(лопаточно-плечевой, рефлекс большого веретена, выдыхательный и др.) позволяют определить состояние соответствующих рефлекторных дуг, а патологические (тыльностопный рефлекс Менделя — Бехтерева, запястно-пальцевой рефлекс, рефлекс Бехтерева — Якобсона) отражают поражение пирамидных путей.
Ф. Гольц « Бош мия функциялари деган китобини чоп этган.Биринчи бўлиб итда битта ярим шарни олиб ташлаб ит тирик қолишини , яъни ҳаёт учун асосий белгиларни сақлаб қолишни кўрсатган
Т.Фритш ва Ф. Гитциг биринчи бўлиб
мотор пўстлоғини аниқлашди
Фридрих Гитциг Тпеодлр Фритш
Бу даврнинг характерли белгиси шундаки, ҳаёт жараёнларини тор аналитик тушунишдан кенг синтетик тушунчага ўтилди. ОАФ ҳақида И.П.Павлов яратган таълимот физиологиянинг муҳим мувоффақияти бўлди. И.П.Павлов рефлектор назарияни жуда кенгайтирди ва ривожлантирди, одам ва юрак ҳайвонларнинг ташқи муҳит таъсирига мукаммал ва мураккаб жавоб беришини таъминловчи асаб механизмини ўша назария асосида очиб берди
Шартли рефлекс шундай механизм бўлиб, ОАФнинг органи эса бош мия ярим шарлари пўстлоғидир. И.П.Павлов ва унинг шогирдлари, ҳамфикрлари бош мия катта ярим шарлари пўстлоғида содир бўладиган асосий жараёнларни ўрганишда, мия пўстлоғи организм билан муҳит ўртасидаги муносабатнинг энг мураккаб шаклларини ҳамда организмнинг олий интеграциясини таъминлашни (яъни унинг барча орган, тўқима, ҳужайралари функциясининг бирлаштириб туришини) тажрибада исбот этишди
Ҳайвонлардаги ОАФ қонуниятларининг аниқланиши туфайли одам бош мияси фаолияти қонунларини очишга ёндашиш мумкин бўлиб қолди. Шунинг натижасида икки сигнал тизими ҳақидаги таълимот яратилди. Иккинчи сигнал тизими фақат одамга хос бўлиб, нутқ ва абстракт тафаккур билан боғланганлиги аниқланди.
Жаҳон физиологиясида янги йўналишни яратган И.П. Павлов эътиқодли ва изчил материалист бўлиб, материянинг бирламчи ва онгнинг иккиламчи эканлигини эътироф этар эди. У «психик фаолият бош мия маълум массасининг физиологик фаолияти натижасидир»
деб хисоблайди.
Иван Петрович Павлов
1849 – 1936
Руҳий фаолиятни физиологик усуллар ёрдамида ўрганиш мумкинлигини кўрсатди. Шартли рефлекс ҳақида таълимотни яратди ва уни пуҳта ўрганиб чиқди.
Опыт “мнимого кормления” собаки (по И.П.Павлову):
1 — выведенный наружу отрезок пищевода; 2 — фистула желудка; 3 — цилиндрик для сбора желудочного сока.
За работы по изучению нервной регуляции пищеварительных желез И.П.Павлов был удостоен Нобелевской премии (1904 г.)
Эксперимент в лаборатории И.П.Павлова
Установка для исследования условных слюнных рефлексов по И.П.Павлову: А — внутренняя часть экспериментальной камеры; Б— внешняя часть
Медиаторлар ҳақидаги таълимот асаб охирларида ҳосил бўладиган баъзи кимёвий бирикмаларнинг физиологик ролини ўрганади. Медиаторлар нерв импульсини асаб охи-ридан периферик аъзоларнинг ҳужайраларига ёки асаб ҳужайраларига ўтказувчи кимёвий моддалардир. Медиа-торларни 1920 йилда О.Леви бақанинг ажратилган юрагидаги асабларга таъсир этиб тажрибада аниқлади. Бу кашфиёт жуда кўп олимларнинг тадқиқотларида тасдиқланди ва янада ривожланди (А.Ф.Самойлов, А.В.Кибяков, У.Кеннон, Д.Нахмансон, Г.Дейл, В.Фельдбег, М.Бакк, Б.Минц ва б.).
Марказий ва периферик асаб тизимининг ҳамма қисмлари қўзғалганда ёки тормозланганда физиологик фаол моддалар ҳосил бўлиши эндиликда аниқланди. Ацетилхолин, адреналин ва унинг ҳосиласи – норадреналин, шунингдек баъзи бошқа моддалар медиаторлар эканлиги кўрсатиб берилди; уларнинг таъсир этиш механизми зўр бериб ўрганилмоқда. Медиаторлар нерв охирларида асаб импульсини ўтказишдан ташқари, асаб тўқимасининг қўзғалувчанлигини ва физиологик ҳолатини ўзгартира олиши ҳам аниқланди. Медиаторларни ўрганиш клиника учун амалий жиҳатдан муҳим натижалар берди. Асаб тизимининг бир қанча касалликларида ва заҳарланишнинг баъзи турларида медиаторлар ҳосил бўлиши, таъсир этиши ва парчаланиши бузилар экан. Бундай касалликлар ва заҳарланишларни даволашнинг янги усуллари шу асосда тавсия этилди ва амалиётга жорий қилинди
Do'stlaringiz bilan baham: |