Банклар бажарадиган операцияларининг табиати жиҳатидан –универсал ва ихтисослашган банкларга бўлинади. Хизмат кўрсатадиган тармоқлари бўйича – банкларнинг фаолиятига эътибор қаратадиган бўлсак, айрим банклар иқтисодиётнинг турли тармоқларига хизмат кўрсатади. Жумладан, автомобилсозлик, нефть саноати, қурилиш ва бошқа соҳалар. Масалан, мамлакатимиз Саноатқурилишбанки кўплаб тармоқларга хизмат кўрсатади, бироқ асосий фаолияти оғир саноат корхоналарига хизмат кўрсатишга қаратилган. Шунингдек, Агробанкнинг асосий фаолияти қишлоқ хўжалиги корхоналарига, Асакабанк машинасозлик соҳасига ва ҳоказо. - Филиалларининг сони бўйича – айрим банкларда филиаллар умуман мавжуд эмас, айримларида эса мамлакатнинг барча ҳудудларида филиаллари мавжуд.
- Хизмат кўрсатиш доираси бўйича – банклар маълум ҳудудга, ҳудудлараро, халқаро даражада мижозларга хизмат кўрсатиши эътиборга олинади.
- Капиталининг ҳажми бўйича – банклар кичик, ўрта ва йирик тижорат банкларга гуруҳланади.
- Тижорат банклари қандай функцияларни бажаради?
- Биринчи функцияси, вақтинчалик бўш пул маблағларни жалб қилиш, жамғариш ва ушбу маблағларни капиталга айлантириш
- Иккинчи функцияси, корхона ва ташкилотлар, давлат, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлаш.
- Учинчи функцияси, хўжалик субъектлари пул ҳисоб – китобларини амалга ошириш ҳисобланади.
- Тўловни амалга оширишда воситачилик қилиши банкларнинг тўртинчи функцияси ҳисобланади.
- Кредит маблағларни муомалага чиқариш банкларнинг бешинчи функцияси ҳисобланади.
- Иқтисодий ва молиявий маслаҳатларни бериш банкларнинг олтинчи функцияси ҳисобланади.
- Марказий банк ва тижорат банкларининг функциялари ўртасида фарқ борми?
- Агар бўлса қандай фарқлар бор?
- 3-режа.
- Тижорат банкларини бошқариш тизими ва уларда юритиладиган ҳисобварақлар
- Тижорат банклари фаолияти унинг бошқарув органлари томонидан амалга оширилади. Банкнинг бошқарув органи қуйидагилар ҳисобланади.
- 1.Акциядорлар умумий йиғилиши.
- 2. Банк Кенгаши (кузатув кенгаши).
- 3. Банк Бошқаруви.
-
- Тижорат банкларида мижозларга қуйидаги ҳисобварақлар очилади ва юритилади:
- Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар ҳисобварақларидаги маблағларни мижозларнинг биринчи талабидаёқ нақд пулда бериши ёки нақдсиз пул кўринишида тегишли манзилга ўтказиб бериш ҳақидаги мажбуриятини олади.
- Муддатли депозит ҳисобварағи – шартномада қатъий келишилган муддатга қўйилган маблағларни ҳисоби юритиладиган ҳисобварақ ҳисобланади.
- Жамғарма депозит ҳисобварағи, ушбу ҳисобварақлар тегишли мақсад учун жамғариладиган маблағларнинг ҳис,оби юритилади.
- Кредитлар бўйича ссуда ҳисобварақлари, ушбу ҳисобварақларда жисмоний ва юридик шахсларга банк томонидан бериладиган кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
- 4-режа.
- Тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш йўллари
- Марказий банк барча тижорат банклари бажариши зарур бўлган қуйидаги иқтисодий нормативларни белгилайди ва шулар орқали банклар фаолиятини тартибга солади:
- - банк капиталининг етарлик коэффициенти;
- - бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳига таваккалчиликнинг энг кўп миқдори;
- -ликвидлилик коэффициентлари;
- активларни таснифлаш ва баҳолашга доир талаблар;
- -қарзларга доир фоизларни ҳисоблаб чиқариш ва уларни банк даромадлари ҳисобварағига киритишга доир талаблар;
- -очиқ валюта мавқеи лимитларини белгилайди;
- -мажбурий захира лимитларини белгилайди;
- -фоиз ставкасини белгилайди;
- -ва бошқа тартибга солиш инструментларини жорий этади.
-
- Эътиборингиз учун рахмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |