Ўзбекистон Миллий Университети Макроиқтисодиёт кафедраси 7-Мавзу: Тижорат банклари ва уларнинг функциялари. Маърузачи: и ф. д., проф. А. В. Вахабов Tошкент-2021
Bog'liq 7 мавзу Тижорат банклари ва уларнинг функциялар
Ўзбекистон Миллий Университети Макроиқтисодиёт кафедраси 7-Мавзу: Тижорат банклари ва уларнинг функциялари. Маърузачи: и.ф.д., проф. А.В.Вахабов Tошкент-2021
Режа: 1.Тижорат банклари фаолиятини ташкил этишнинг иқтисодий ва ҳуқуқий асослари 2.Тижорат банкларининг турлари ва функциялари 3.Тижорат банкларини бошқариш тизими ва уларда юритиладиган ҳисобварақлар 4.Тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш йўллари (мустақил ўқиш учун)
Мавзу доирасида таклиф этилаётган қўшимча адабиётлар:
1.Ўзбекистон Республикаси банк тизими. (тўлдирилган иккинчи нашри) Ф.Муллажонов . -Т.: “Ўзбекистон”, 2011.
2.Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуни
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Банкларни рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисда”ги Низоми (АВ 8.10.2014й., 1024-сон)
4.Shelagh Heffernan. 2012. Modern Banking. Printed and bound in Great Britain by Bell and Bain Ltd., Glasgow. 354 p.
1-режа.
Тижорат банклари фаолиятини ташкил этишнинг иқтисодий ва ҳуқуқий асослари
Тижорат банки, умуман банк деганда нимани тушунасиз?
Банк – бу иқтисодиётдаги вақтинчалик бўш пул маблағларни тегишли шартлар асосида ўзига жаб этиб, ушбу маблағларга эҳтиёжи бўлган жисмоний ва юридик шахсларга қайтаришлик, тўловлилик ва муддатлилик тамойиллари асосида берадиган, шунингдек ҳисоб-китоб ва бошқа воситачилик хизматларини кўрсатадиган тижорат муассасасидир.
Демак, банк ҳам корхона ва ташкилотларнинг ҳам асосий фаолияти фойда олишга қаратилган.
Фойдани шакллантириш нуқтаи назардан уларнинг фаолиятида қандай фарқ бор?
Ўзбекистонда мустақилликача бўлган даврда қандай банклар мавжуд бўлган, улар ҳозирги банклардан нимаси билан фарқ қилган?
Мамлакатимиз мустақилликка эришгунга қадар иқтисодиётни марказдан бошқариш ёки режалаштириш тизимига хизмат қиладиган бир поғонали монопол банклар ташкил этган. Улар собиқ СССР Давлат банки, Ташқи иқтисодий фаолият банки, Қурилиш банки ва Давлат меҳнат омонат жамғармалари кассаларидан иборат бўлган. Давлат банкининг республика, вилоят ҳамда туман бўлимлари мавжуд бўлган.
Ўзбекистонда тижорат банклари қачон ва қандай тартибда ташкил этилди?
Ўзбекистонда дастлабки тижорат банкларин мустақилликка эришгандан сўнг, собиқ иттифоқ банклари базасида янгидан ташкил этилди. Уларнинг ҳуқуқий асоси бўлиб 1991 йил 15 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуни хизмат қилди. 1996 йил 25 апрелда ушбу қонун янги таҳрирда қабул қилинди.
Ўзбекистонда қандай ташкилот тижорат банклари фаолиятига лицензия берилади, уларнинг фаолиятини назорат қилиш ва тўхтатиш қайси ташкилот зиммасига юклатилган?
Ўзбекистонда тижорат банклари фаолиятига лицензия бериш “Марказий банк тўғрисида”ги қонуннинг (1995 йил 21 декабр) 50 моддасига асосан Марказий банк томонидан амалга оширилади, шунингдек қонуннинг 51 моддасига уларнинг фаолиятини назоратини ҳам қилади.
Демак, Ўзбекистонда тижорат банклари фаолиятига лицензия бериш, уларнинг фаолиятини назорат қилиш ва тўхтатиш Марказий банк зиммасига юклатилган.
Тижорат банклари фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш Марказий банкнинг қайси департаменти томонидан ва қандай ҳужжати асосида амалга оширилади?
Тижорат банкларига лицензия бериш Марказий банкнинг “Кредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш ва тартибга солиш” департаменти томонидан “Банкларни рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисда”ги Низом (АВ 8.10.2014й., 1024-сон) асосида амалга оширилади.
Банк акциядори деганда нимани тушунасиз?
Кимлар тижорат банкларининг акциядорлари бўлиши мумкин?
Банк акциядори – бу банкни ташкил этишда ўз маблағи билан иштирок этувчи шхслардир.
Ўзбекистонда юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, чет эллик юридик ва жисмоний шахслар банк муассислари ва акциядорлари бўлиши мумкин. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фаолият корхона ёки муассасалар, шунингдек Марказий банк тижорат банклари акциядорлари бўла олмайди.
Марказий банк тижорат банклари капиталини шакллантиришда акциядорларга нисбатан қандай талабларни ўрнатган?
Марказий банк тижорат банклари устав капиталини шакллантиришда қуйидаги талабларни ўрнатади:
-агар ўзаро боғлиқ шахсларнинг устав капиталида улуши 5 фоиздан ортса бу ҳақда Марказий банкка тегишли маълмуотнома тақдим этиш лозим;
-устав капиталининг 20 фоиздан ортиқ қисми бир ёки ўзаро боғлиқ шахсларга тегишли бўлса Марказий банкнинг ёзма рухсатини олиши керак;
-банк акциядори капитал таркибидаги улушини ҳар қандай ҳолатда ҳам бир йил ичида қайтариб олишга рухсат берилмайди.
Норезидент банк ва хусусий тижорат банки деганда нимани тушунасиз?
Уларга амалий мисоллар келтиринг.
норезидент банк - хорижий давлат ҳудудида рўйхатга олинган банк;
хусусий тижорат банки - устав капиталида жисмоний шахсларнинг улуши камида 50 фоизни ташкил этадиган ва устав капиталининг қолган қисми давлатнинг улуши бўлмаган юридик шахсларга тегишли бўлган банк.
Чет эл банкининг шўъба банки ва чет эл капитали иштирокидаги банк деганда нимани тушунасиз?
Уларга амалий мисоллар келтиринг.
чет эл банкининг шўъба банки - устав капитали тўлалигича норезидент банк томонидан шакллантириладиган банк;
чет эл капитали иштирокидаги банк - чет эллик инвесторларнинг иштироки устав капитали умумий суммасининг камида ўттиз фоизини ташкил этадиган банк. Бунда, чет эллик инвесторлардан бири юридик шахс бўлиши лозим.
Ўзбекистонда янгидан ташкил этилаётган тижорат банклари устав