ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиалида ўтказиладиган Республика илмий-амалий анжумани
АХБОРОТ XАТИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 мартдаги №78-Ф сонли Фармойишига асосан ЎзМУ Жиззах филиалида “Замонавий тадқиқотлар, инновацияларнинг долзарб муаммолари ва ривожланиш тенденциялари: ечимлар ва истиқболлар” мавзусидаги Республика илмий-ама лий анжуман ўтказилишини маълум қиламиз. Анжуман 2021 йил 29-30 октябрь кунлари онлайн ва офлайн режимида ўтказилади.
Анжуманда қуйидаги қуйидаги шўъбалар иш олиб боради:
1-шўъба. Ўзбекистонда ахборот технологиялари ва дастурий таъминотлар яратишнинг амалий масалалари соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг ҳозирги ҳолати ва устивор масалалари.
2-шўъба. Педагогик кадрлар тайёрлаш, кадрларни қайта таёрлаш, уларнинг малакасини оширишни такомиллаштириш усуллари бўйича инновацион хизматлар, дастурлар ишлаб чиқиш ва соҳа истиқболларнинг долзарб масалалари.
3-шўъба. Таълим тизимига инновацион ва АКТни жорий этишнинг долзарб масалалари.
4-шўъба. Психология соҳасида республикада олий малакали илмий ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш истиқболлари.
Анжуман материалларини расмийлаштиришга қуйиладиган талаблар
Мақола, тезис материаллари ўзбек, рус, инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин. Анжуманда иштирок этиш учун муаллифлар 2021 йил 25 октябрь кунига кадар: қуйидаги uzmujf_konf@inbox.ru электрон манзилга юборадилар. Шунингдек материалларни қуйидаги https://t.me/UzMU_JF_konferensya ҳавола орқали телеграмм гуруҳига ҳам юбориш мумкин.
Анжуманда иштирок этиш учун мақола, тезис матнлари 3-5 бет ҳажмда, А-4 катталикдаги қоғозда, 14 кегел катталигида, 1,5 интервалда, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб, Times New Roman шрифтида расмийлаштирилиши лозим. Файл муаллифларининг исми-шарифи билан лотин алифбосида (масалан, Usmanov S) номланиши лозим.
Мақола, тезиснинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади ва навбатдаги қатордан муаллифнинг исми, фамилияси ва бир қатордан кейин илмий даражаси, ташкилот ва шаҳар номи кўрсатилади. Навбатдаги қатордан мақола, тезис матни ёзилади. Матн охирида бир қатор бўш жой қолдирилиб, фойдаланилган адабиётлар рўйхати киритилади. Манбаларга ҳаволалар албатта кўрсатилиши лозим. Расм ва графикларни расмийлаштиришда матн ичида (Внутри текста) Microsoft Office стандарт дастурларини қўллаш тавсия этилади.
Кўрсатилган муддатдан кечикиб тақдим этилган ва белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ҳамда техник экспертизадан ўтмаган мақола, тезислар чоп қилинмайди ҳамда муаллифга қайтарилмайди.
Шўъба номи кўрсатилган ҳолда мақола, тезис матнини юбориш муддати 2021 йил 25 октябргача.
Анжуман материаллари муаллифнинг олдиндан тўлаган бадаллари ҳисобидан чоп этилади (ҳар бир саҳифа учун 10000 сўм, тўловларни CLIСK, PAYME тизимлари орқали UZCARD: 8600332927907935 рақамли пластик картага ўтказиш мумкин).
Тўловни амалга ошириб +998933035342 (Абдурахмонов Зоҳид) рақами билан хабарлашишингиз сўралади.
Ташкилий қўмита манзили: 130100, Жиззах вилояти Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов кўчаси, 259 уй. Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали. Тел.: +998722260170, Факс: +998722260170 E-mail: uzmujf_konf@inbox.ru
Анжуманга қизиқиш билдирганлигингиз учун миннатдормиз!
Ташкилий қўмита
Do'stlaringiz bilan baham: |