Š А Д Р И Я Т Л А Р
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ушбу ҳолатни таҳлил қилишда илмий билишнинг системалилик усули,
алоҳидалик, хусусийлик ва умумийлик, бутун ва бўлак категорияларининг
диалектикасига асосланиш қўл келади.
Бунда қадрият шакллари боғланган объект, жараён ва бошқаларнинг макон ва
замонда зоҳир бўлиши, улар ўртасидаги боғланишлар ва алоқаларни ўрганиш, объектив
асоси, субъектив жиҳатдан англаниши, умумий, хусусий ва алоҳида жиҳатларини
таҳлил қилиш имкони туғилдаи. Бу эса қадриятларнинг намоён бўлиш шакллари
ўртасидаги ўзаро алоқа, боғланиш ҳамда уларнинг инъикочи бўлган энг умумий
қадрият тизимларига хос хусусиятларни ўрганиш имконини беради.
Умумбашарий қадриятлар тизимидги асосий қисмлар таҳлил қилинаётганида
улар боғлиқ объктларнинг маконда ва замонда зоҳир бўлишига эътибор бермоқ керак.
макон ва замонда ушбу қадрият объектлари борлиқнинг бирор шакли, жиҳати,
воқеликнинг бирор қисми, оламдаги нарсалар ва атроф-муҳитнинг энг муҳим
томонлари сифатида намоён бўлади. ушбу мънода қадриятларнинг умумбашарий,
умумсайёравий ва минтақавий ҳамда бирор кичик ҳудуд ёи жойга боғлиқ бўлган
шаклларини кўрсатиш мумкин. Бу қадриятларни, оламдаги моддийлик ва
маънавийликки нисбатан олганда, моддий қадриятлар, дейиш мумкин. Унда
жамиятнинг иқтисоди ва ишлаб чиқариши ҳам кўзда тутилдаи.
Бунда умумийлик, хусусийлик ва алоҳидаликнинг диалектикаси замонавий
атамлар - «глобал», «зонал» ва «локал» қадрият объектларининг ўзаро муносабати
тарзида зоҳир бўлади. биз бу борада атрофлича фикр юритиш мақсадида эмасмиз ва
ишимизнинг ҳажми ҳам бунга имкон бермайди. Қолаверса, мавжуд атамалар билан
боғлиқ жараёнлар диалектикаси илм-фанда кенг муҳокама қилинмоқда, бу борада
тадқиқотлар олиб борилмоқда. Мазкур илмий мулоҳазаларимиз борасида эса биз
умумбашарий объектларнинг намоён бўлиш шаклларини қисқача тавсифламоқчимиз
холос.
1. Инсониятни ўраб турган борлиқ. Атроф-муҳит ва табитнинг энг муҳим
томонларини, оламдаги энг умумий боғланишлар ва алоқдорликнинг субъект учун
ижтимоий қадри ва аҳамиятини ифодалайдиган қадриятлар умумбашарий хусусиятга
эгадир. Улар инсон онгига боғлиқ бўлмаган ташқи олам ва борлиқнинг яшаши,
ҳаракати, макон ва замондаги ўзгаришлари билан боғлиқдир. Умумбашарий
31
www.ziyouz.com kutubxonasi
қадриятларнинг объектив асослари инсоният учун мутлақ ҳақиқат сифатида мавжуд,
уларнинг борлиги, зарурлиги, иносн ва жамият учун абадий, мавжудлиги эса инсоният
қонунлари, талаб ва эҳтиёжларидан устун туради.
Умумбсайёра аҳамиятига молик қадрият объектлари ҳам шундай. Масалан: Ер
сайёрасини атмосфера қатлами ўраб туради. Бу қатламнинг инсон учун зарурлиги,
ижтимоий қадри тўғрисида бўҳс ҳам бўлиши мумкин эмас. Унинг сайёрамиз ҳаёти
учун қадри ниҳоятда катта, аммо тириклик ва инсон мавжуд бўлиши учун аҳамияти
ундан ҳам каттароқ. Ҳолбуки, бу қатлам бўлмаса ҳам Ер сайёра сифатида яшаши
мумкин, аммо бу қатламсиз тирикликни, ҳайвонот ва ўсимлик оламини, инсон ҳаётини
тасаввур қилиш мумкин эмас.
Бирор минтақа миқёсидаги қадриятларнинг объектив асослари эса ана шу
минтақа аҳолисига табиий яшаш шарти ёки этник макон ва бошқалар сифатида таъсир
қилади. Бу таъсир гоҳида минтақа миқёсидан чиқиши, у ёки бу минтақавий
қадриятнинг аҳамияти умусайёравий хусусият касб этиши мумкин (масалан, Орол
денгизининг ижтимоий аҳамияти билан боғлиқ муаммолар). Минтақавий қадриятлар
билан боғлиқ ҳудудни бир неча миллат, элат, халқ ва давлат аҳолиси учун умумий
ватан сифатида тушуниш ҳоллари ҳам учрайди. Ҳозирги даврда ишлатилаётган
«Марказий осиё», «Яқин Шарқ» ёки «Кариб денгизи ҳавзаси» каби ҳудудий атамлар
аҳамияти жиҳатидан ана шундай маънони англатади.
Демак қадриятларнибашарият ва унинг бир қисми Ер сайёраси табиати билан
боғлиқ шакллари учун асос бўладиган объектлар: а) инсонга яшаш ва фаолият
кўрсатиш имконини беради, кишиларнинг табиий эҳтиёжларини ва талабларини
қондиради; б) ҳаётнинг зарурий шарти сифатида ижтимоий тараққиётнинг ҳамма
даврларида мавжуд бўлади, ўз аҳамиятини сақлаб қолади, хусусиятларини ва
сифатларини турли-туман тарзда намоён қилади; в) бу борадаги қадриятлар кишини
ўраб турган борлиқ ёки табиий муҳитнинг хусусияти, кўриниши, сифати билан ҳам
боғлиқ ҳолда намоён бўлиши мумкин. Бу ҳолда ҳар бир қадриятнинг ўрни ва аҳамияти
инсон учун беқиёс бўлади.
Жамиятнинг яшаши, одамларнинг ҳаёт кечириши учун юқоридаги қадриятлар
билан бирга жамиятдаги умумижтимоий ва умуминсоний қадриятлар ҳам муҳим
аҳамият касб этади. жамиятнинг маънавий ҳаёти ва ижтимоий онг шакллари нуқтаи
назаридан олганда уларга нисбатан кўпроқ маънавий қадриятлар ибораси қўлланилади.
Улар:
- кишиларга щётнинг мазмунини чуқурроқ тушуниш, жамяит қонун-
қоидаларидан фойдаланиш, ўзларининг ҳатти-ҳаракатларини ана шу маънавий
мезонлар талабига мослаштириш имконини беради;
инсон билатн табиат, инсон билан инсон муносабатларини ўзида акс
эттиради, жамият ривожи жараёнида такомиллашиб боради;
ўз табиатига кўра бирор-бир керакли ахборот беради, кишининг маънавий
оламини бойитади, яшашнинг ҳақиқий мезонларини белгилайди, одамлар интиладиган
идеал, азалий орзу, эзгу-мақсад сифатида намоён бўлиши мумкин;
муайян кишилар, гуру„ томонидан нотўғри тушунилиши, талқин
қилиниши, қабул қилнмаслиги, рад қилиниши, танқид остига олиниши, таъқиқлаб
қўйилиши ҳам мумкин. Аммо бу уларнинг қадри ёки аҳамиятини бутунлай йўқотиб
юбора олмайди. Улар замин ва замон силсилалари орасидан ўзларига йўл очадилар ва
асрлардан ўтиб инсоният учун муайян қадрларини намонё қилиб бораверадилар;
кишиларнинг маънавияти, яшаш усули, турмуш тарзи, хатти-ҳаракатлари,
ижтимоий фаолиятининг асосий мезонлари даражасига кўтарилганларида ўз
аҳамиятларини тўла-тўкис намоён қилишлари учун имконият бўлади;
32
www.ziyouz.com kutubxonasi
- уларнинг қадри ва жамият учун аҳамиятини моддийлик қонуниятлари орқали
изоҳлаш, баҳосини эса моддий фойдаси билан ифодалаш қийин. Бу баҳо замон ўтиши
билан Қ згариши, янгича изоҳланиши ва ифодаланиши мумкин.
Кдаят шаклларини бирор объектга боғлиқ ҳолда намоён бўлишини ҳисобга
олганда, умумижтимоий қадрият шаклларининг жамият, уннг тузилиши, ижтимоий
сбъектлар ва ижтимоий онг шаклларига алоқадор туркулмрини кўрсатиш мумкин.
Масалан жамиятнинг тузилишига хос умумижтимоий. Миллий, синфий, ирқий ва
бошқалар. Ёки ижтимоий онгнинг шаклларига боғлиқ қадрият шакллари ҳам бор:
сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, диний, жамиятнинг асосий соҳаларига боғлиқ иқтисодий,
ижтимоий. Маданий, маънавий ва бошқа қадрият шакллари.
Ижтимоий қадрият шакллари орасидаги фарқлар асло мутлақ эмас, балки
нисбийдир. Улар орасида ўтиб бўлмас чегаралар йўқ. Қадрият объектларининг маконда
намоён бўлишинимоддий, умумбашарий. Умумсайёравий, минтақавий шакллари
орасидагичегараларини аниқлаш нисбатан осонроқ кечиши мумкин. Аммо бу ҳолатда
ҳам хулосаларимизда нисбийлик сақланиб қолади, бундай нисбийлк ижтимоий
қадриятлар, айниқса, умуминсоний, миллий, синфий ва бошқа қадрият шаклларни, улар
ўртасидаги муносабталарни таҳлил қилаётганда янада яққолроқ кўзга ташланади. Биз
қуйида қадряитларнинг баъзи шаклларини атрофлича таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |