турмуш тарзи, анъаналари, урф-одатлари ва кўникмалари ҳисобига олинаётганлиги;
- Ўзбекистондаги демографик вазият, аҳали-нинг миллий таркиби,
республиканинг қулай геостратегик мавқеи, тибиий-иқлим шароитининг ўзига хослиги,
ишлаб чиқариши, саноати, қишлоқ хўжалигининг потенциаллари ва истиқболларига
эътибор берилаётганлиги;
- давлат мустақиллигини мустаҳкамлаш, иқтисодий қийинчиликларни
бартараф этиш ва реформаларни амалга ошириш билан диалектик уйғунликда миллий
манфатларига мос келадиган фаол ташқи сиёсат олиб борилаётганлиги;
- минтақада, Мустақил Давлатлар Ҳамдўст-лигинида, жаҳондаги мамлакатлар
билан алоқа ва муносабатларда тенг ҳуқуқлик, ўзаро манфаатдорлик, бошқа
мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслик амал қилинаётгалиги;
- кўпгина халқ манфаатларига жавоб берувчи иқтисодий сиёсат, инсон
манфаатларига қаратилган баъзи иқтисодиётининг реал йўллари танлаб
олинаётганлиги;
- республикамизнинг барча фуқаролари ва фридик шахсларига ташаббус
кўрсатиш ва ишбилармонликни ривожлантириб, эркин хўжалик фаолиятини амалга
ошириш учун тенг имконият яратиш кафолатланаётганлиги;
- мустақил Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий негизлари сифатида
умуминсоний қадриятларга содиқлик, халқимиз маданий меросини мустаҳкамлаш ва
ривожлантириш, инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён илиши ва
ватанпарварликнинг асосий омил сифатида қаралаётганлиги.
28
Хуллас, Ўзбекистоннинг мустақил ривожланиш йўлига ўтганлиги, унда умумий
қадриятлар тизимининг шаклланиши ва барқарорлигини таъминлайдиган асос
омилларидан биридир. Мустақиллик туфайли республикамизда янги демократик
қадриятлар тизимини шакллантириш имкони очилди.
Мустақиллик бугунги Ўзбекистонда идеал қадриятдан амалиётга айланиб
бормоқда. Бунда сиёсий, иқтисодий, маданий, маънавий соҳаларда туб ўзаришларни
амалга ошириш, халқ тинчлиги, эркинлиги ва фаровонлигини таъминлаш, бемократик
қонунларга асосланган хаёт тизими вужудга келтириш, ҳар бир шахснинг камолоти,
қобилияти ва исътедодини намоён қилиш учун тўлиқ имкониятларни яратиш борасида
бажарилиши лозим бўлган масъулиятли вазифалар пайдо бўлди.
Янги қадриятлар тизимининг вужудга келиши, жамиятдаги асосий ижтимоий
субъектларнинг ўзаро ҳамжиҳатлиги, келишуви, ҳамкорлиги асосидаги фаолиятининг
мезонига айланиши бир қанча вақтни талаб қиладиган ўзгариларни амалга ошириш
даврини қамраб олади. бу даврда бир томондан, илгариги қадриятлар тизимининг
муайян таъсири, иккинчи томондан эса янги тизимнинг турли жараёнлар, ўзгаришлар
орқали ўзига йўл очаётганлигининг гувоҳи бўлинади. Ўзбекистонда ҳам ана шундай
диалектик инкор, ворислик ва навқиронлик орқали борадиган жараён давом этмоқда.
Биз бу жараёнда тарихнинг бурилиш даврларида содир бўладиган умумий аксиологик
28
Бу ќақда кенгроқ: И.А.Каримовнинг Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Т.1. (-Т.: Ўзбекистон, 1996.)
китоби ва бошқа асарларига қаранг.
www.ziyouz.com kutubxonasi
80
феномен билан, яъни кишилар илгаридан ўрганиб қолган баъзи жиҳатлар ва
хусусиятларнинг ўз қадрини муайян даврда сақлаб қолиш ҳолати билан дуч
келмоқдамиз. Зеро, одамларнинг умри ўша қадриятлар устувор бўлган даврда
ўтганлигидан, уларнинг амалиёти бутун-бутун авлодларни ўраб турувчи ижтимоий
муҳитнин бир қисми бўлганлигидан бу қадриятларнинг таъсири кишиларнинг турмуши,
фаолияти ва қиёфасида бирор муддат давомида сақланиб қолиши табиий ҳол. Ушбу
Do'stlaringiz bilan baham: |