Ижтимоий тузилишдаги
мутаносиблик:
«Конфликтлар социологияси»нинг
қоидалари:
1. Ҳар қандай барқарор жамиятнинг 1.
Ҳар қандай жамиятнинг ижтимоий
19
Parsons T. Sosiological theory and modern sosity — N.Y.1967.
20
Darendorf R. The modern sosial conflict — London, 1988.
www.ziyouz.com kutubxonasi
62
ижтимоий тузилишида муайян уйғунлик
ва мутаносиблик мавжуддир.
тузилишида ўзганилар ва зиддиятлар
мавжуддир.
2. Барқарор жамиятдаги уйғунлашган
ижтимоий тузилишда барча таркибий
қисмлар асосан мутаносибликда намоён
бўлади.
2. Ўзгараётган ижтимоий тузилишдаги
таркибий қисмлар орасида
номутаносиблик ва зиддиятлар мавжуд
бўлади.
3. Ижтимоий тузилишнинг
мутаносиблиги учун уни ташкил
қиладиган таркибий қисмларнинг
барчаси муайян аҳамият касб этади.
3. Ижтимоий тузилишнинг зиддиятларда
уни ташкил этадиган таркибий
қисмларнинг барчаси ўз аҳамиятига
эгадир.
Бу ҳолатларнинг бир-бири билан мутаносиб эмаслиги кўриниб турибди. Улар
ижтимоий тараққиётнинг турли хил ифодаланиши сифатида намоён бўлади ва шунга
асосланиб қадрият тизимларининг хилма-хил кўринишларини таҳлил қилиш мумкин.
Т. Парсонс жамиятнинг ижтимоий тузилишидаги уйғунлик ва мутаносибликни
сақлаб қолиш учун қадриятлар омилларга таянади. У жамиятдаги барқарорликни
асрашда кишиларнинг муайян қадриятларга асосланган ҳамжиҳатлиги катта аҳамитга
моликлигини алоҳида таъкидлайди. Р. Дарендорф эса жамиятнинг ижтимоий
тушилишидаги фарқлар, тафовутлар ва айрим қарама-қаршиликларга кўпроқ эътибор
беради. Унинг фикрича, жамиятдаги ўзгаришларнинг домийлиги унинг ижтимоий
тузилишидаги ўзгаришлар ва зиддиятлар доимийлигини таъминлайдиган асосдир. Ана
шу сабабдан ҳам жамият ва унинг тузилишидаги зиддиятлардан кўз юммасдан, балки
уларни доимий ҳисобга олиш амалиётга катта фойда келтиради ҳамда қарама-
қаршиликларни ўз вақтида ҳал қилиш имконини беради.
Мазкур қарашларнинг иккаласи ҳам собиқ иттифоқ даврида танқид остига
олинган эди. Уларга замонавий ва холисона қарши эса бу танқиднинг адолатдан
эмаслигидан далолат беради. Бизнингча, бир-бирига мутлақо зиддиек бўлиб
қўринаётган бу қарашлар жамиятни икки хил тушуниш, ундаги жараёнларни икки хил
талқин қилиш билан боғлиқ бўлиб, уларда жамият ижтимоий тузилишининг бир-
биридан фарқ қиладиган турли ҳолатлари ифодаланган холос.
Қадриятлар тизимининг барқарорлиги — муайян тизимнинг бошқа тизимлардан
фарқ қиладиган, таркибий қисмлари мутаносибликда намоён бўладиган, бу тизимни
ташкил этувчи қисмлар унинг барқарорлигида ўз аҳамиятига эга бўлган, тизимнинг ўзи
эса ижтимоий субъектларнинг маънавий эҳтиёжларини қондирадиган ва уларнинг
ҳамжиҳатлигини таъминлайдиган мезон сифатида аҳамиятини сақлаб турган бирор
даврдаги амал қилиш жараёнини ифодалайди.
Диалектика «О»ни («нол»ни) тан олмайди, яъни диалектик нуқтаи назардан
олганда мутлақ барқарорлик йўқ. барқарорликабадий ўзгаришларнинг нисбий тинч
ҳолатидир. Аммо бу ҳолатда ҳам ўзгаришлар жараёни боради. Мазкур қоида қадрият
тизимларнинг амалиётига тадбиқ этилганида, бу тизимларнинг барқарорлиги уларнинг
узлуксиз аксиологик ўзгаришлар жараёнидаги нисбий тинч ҳолатидир ва шу ҳолатнинг
бирор вақт ичида нисбатан ўзгармай тиришидир, дея эътироф этиш имконини беради.
Қадриятлар изимининг шундай ҳолати унинг ўзига хослигини, тизимларга
ўхшамаслигини, мазкур ҳолат тарзида тўла-тўкис қайта такрорланмаслигини
(бетакррлигини) ифодалайди.
Ана шунга асосланган ҳолда жамиятнинг умумий ижтимоий тузилишига
қадриятларнинг ҳам энг умумий тизими, ушбу ижтимоий тузилишни ташкил этган в
ўзаро боғланган таркибий қисмларга (ёки элементларга) эса хусусий қадрият тизимлари
мос келади, деб қараш мумкин.
Аксиологик ҳодисаларни, жумладан, қадрият тизимларини системалилик
принцпипи нуқтаи назаридан талқин қилишда қуйидаги ҳолатларга алоҳида эътибор
берилади:
www.ziyouz.com kutubxonasi
63
Do'stlaringiz bilan baham: |