Ўзбекистон Миллий Универсетити Фалсафа факулътети 120503 Этика ва эстетика юналиши 1курс магистранти



Download 34 Kb.
Sana13.07.2022
Hajmi34 Kb.
#790374
Bog'liq
eldor va epekur


Ўзбекистон Миллий Универсетити
Фалсафа факулътети 120503
Этика ва эстетика юналиши 1курс магистранти
Маматқулов Элдор
ГЕДОНИЗМ- ЭПИКУР ТАЛҚИНИДА

Бугун биз тарихий бир даврда-халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қуйиб,тинч ва осойишта хаёт кечираётган авваламбор ўз куч ва имкониятларига таяниб , демократик давлат ва фуқоролик жамияти қуриш йулида улкан натижаларни қулга киритаётган бир замонда яшамоқдамиз


Биз ўз тақдиримизни ўз қулимизга олиб, азалий қадриятларимизга суяниб шу билан бирга , тараққий топган давлатлар тажрибасини хисобга олган холда , мана шундай олийжаноб интилишлар билан яшаётганимиз, халқимиз асрлар давомида орзиқиб кутган озод, эркин ва фаровон хаётни барпо этаётгпанимиз, шу йўлда эришаётган ютуқларимизни халқоро хамжамият тан олгани бундай имкониятларнинг барчасини айнан мустақиллик бергани чуқур англаймиз.1 Эпикурнинг ахлоқий таълимоти ўз замонасига нисбатан прогрессив аҳамиятга эга бўлган. Унинг фикрича ҳаётнинг мақсади, роҳат-фароғат, хурсандчиликдан иборат бўлмоғи лозим.
Эпикур фикрича роҳат-фароғат, хурсандчилик инсон бахтининг ибтидо ва интихосидир2.
Эпикур роҳат-фароғатни Кирен мактаби намоёндалари каби ҳиссий лаззатда кўрмай, балки азоб-уқубатдан қутилишда деб таъкидлайди. Роҳат-фароғат эришиш асносида инсон бахтли ҳаёт кечиради, бунга эришиш учун инсон ҳаётий икир-чикирларига бефарқ қараши кераклигини баён қилиб утганлиги тақсинга сазовордир. Шунинг учун инсон руҳи осойишта ҳамда жисмонан ва руҳан соғлом бўлмоғи лозимлигини келтириб утишимиз мумкин.
Аммо Эпикур назарда тутган роҳат-фароғат хурсандчилик ахлоқсизлик, кайфу-сафо бўлмай, балки жисмоний азоб-уқубат ва руҳий хавфдан қутилишидан иборатдир.
Эпикур айтиб утганидек азоб-уқубатдан халос бўлган, роҳатга эришган кишига, ўлим ҳавфи бегонадир. Эпикур, Афлотун ва афлотунчиларнинг ғоялар дунёсидаги жон, жоннинг ҳолати ҳақидаги ҳузур-халоват, гўзаллик тўғрисидаги барча қарашларини уйдирма деб хисоблаб ва ушбу қарашларни уз таьлимотига киритиб утирмади. Эпикур факат моддий олам бор, унда инсон ҳузур-халоватли турмуш кечириши мумкинлигини таъкидлаб , инсон ўлим ваҳималаридан қутулиши кераклигини айтиб утади.
Инсон сезиш ҳисси орқали яхши ёмонни ажратади. Ақли орқали эса инсон ҳамма яхшиликни қабул қилиб, ҳамма ёмонликни рад этади. У шароит, муҳит, жойига, мўътадиллик, нисбийликка қараб иш тутади. Очлик ҳолатида одам таом ҳам жуда лаззатли кўриниб, инсонга жисмоний ҳузур бағишида этади. Биз ҳузур-ҳаловат, лаззат деганимизда ҳирс, айшу-ишрат, ичкиликбозлик, хотинбозлик, маиший бузуқликни, кайф-сафо, шоҳона турмушни тушунмасдан, балки жисмоний эзилиш, ҳамда руҳий истироблардан халос бўлишни, озодликни тушунамиз кераклигини Эпикур уз қарашларида куришимиз мумкин. Ҳамма яхшиликнинг боши инсоннинг ақллидадир. Ақллилик, оқиллик билан яшамасдан туриб, покиза ва оқилона яшаш мумкин бўлмаганлиги каби покиза ва одилона яшаш, ёқимли ҳаёт кечириш учун оқилсизликдан, ақлсизликдан воз кечиб булмайди. Шу уринда донолар айтганидек бахтсиз бўлсанг ҳам ақлли бўл, ақлли бўлмоқ, беақл бахтликдан афзал дейдилар.
Фалсафа тарихини сохталаштирувчи тадқиқотчилар Эпикурга тухмат қилиб, уни шаҳвоний, маиший расволикда айблаб, ахлоқсизликка чиқариб, унинг таълимотига путур етказишга уринганлар ва уринмоқдалар. Эпикур ҳузур-ҳаловат, лаззат деганда инсоннинг ахлоқига, ҳулқига, табиатига зид келадиган эвдоманизмни яъни ахлоқсизликни, кайфу-сафони тарғиб қилмаган, балки оқилона ақллий, инсоний, башарий турмушни тушунган, уни орзу-ҳавас қилган. Унингча намунавий киши ҳаёти тинч, беташвиш, изтиробсиз ҳаёт кечиришдир. Бироқ шуни айтиб утиш жоизки Эпикур ахлоқий қарашларида инсонни курашга чақирмайди ва даъват этмайди. Балки ширин турмуш ҳар бир инсон учун нималигини тушунтириб беришга қаратилганлиги айтиб утилган. Эпикур назарида қария ва ёшларга фалсафани ўрганиш лозимлигини тавсия қилиб утади. Ҳар бир киши ёшлигида фалсафани ўрганиши лозим, қариганда ҳам фалсафа билан шуғулланишдан тўхтамаслиги керак дейди. Фалсафа билан шуғулланган ёш, қариган чоғида ҳам бахтли ўтган дамларини хотиралайди. Қария айни бир вақтнинг ўзида ҳам ёшлик, ҳам қарилик даврини эслайди, истиқболидан қўрқмайди. Қўрқмаслик, бахтлиликдир, бахтли бўлишлик билим ва илмдандир. Шунинг учун урта аср диндорлари, Эпикурнинг бу таълимотига қарши чиқиб, унга қарши курашдилар.
Инсон ўз маънавий ҳаётини барча нарсаларга нисбатан меъёрида ўтказиши шарт дейди файласуф. Эпикурнинг ахлоқий қарашларида адолат, дўстлик ва оқиллик категориялари ҳам катта ўрин тутади3. У адолат нисбий эканлигини тан олган ҳолда уни бошқаларга зарар кўрсатмасликка ундайди. Эпикурнинг бу ғоялари унинг ижтимоий битим назариясига асос бўлади. Эпикур фикрича, донишманд, ҳаётни яхши билувчи, кундалик ҳаётнинг икир-чикирларидан юқори турувчи кишидир. Аммо Эпикурнинг аҳлоқий таълимоти ўзига хос хато ва камчиликларидан холи эмас. Унинг аҳлоқ тўғрисидаги таълимоти индивиднинг манфаатига қаратилган. Унинг ахлоқи пассив кузатувчан, исёнсиз курашдан бош тортувчи, донишманд ахлоқидан иборат эди. Юкоридагиларни умумлаштириб шуни айтиш мумкинки Эпикурнинг ахлокий таьлимоти бугунги кунда Европани инкирозга олиб бораётган оммавий маданият ва ахлокий тубанлик каби ходисаларнинг фалсафий асоси эмас балки инсониятни эзгуликка фаровонлика чорловчи гояларнинг ибтидоси хисобланади.Колаверса миллий истиклол гоямизнинг бпровард максади булмиш Озод ва обод ватан эркин ва фаровон хаёт куриш гоясини ёшлар онгига сингдиришда Эпикурнинг азоблардан кутилиш фаровон хаётга еришиш борасидаги карашларидан унумли фойдаланиш зарур.



1 Юксак маънавият енгилмас куч Каримов И А Тошкент 2008. 3 бет.

2 Ғарб фалсафаси Тошкент 2004 Шарқ 195-196-бет

3 Ғарб фалсафаси Т-2004 Шарқ 197-бет

Download 34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish