Ўзбекистон иқтисодиётида еврооблигацияларнинг аҳамияти.
Режа:
Ўзбекистоннинг давлат еврооблигацияларининг дунё молия бозорларида жойлаштирилиши ва уларнинг аҳамияти.
Ўзсаноатқурилишбанк АТБ еврооблигацияларини сотиб олган компаниялар ва тармоқлар таҳлили
Халқаро капитал бозоридан жалб қилинган маблағлар таҳлили
Ҳозирги кунда жаҳон бўйлаб, шу жумладан, мамлакатимиз иқтисодиётида ҳам еврооблигацияларнинг тобора ривожланиб бораётганлигини кўришимиз мумкин. Еврооблигацияларнинг аҳамиятини ошириш, уларни муомалага чиқариш ва жойлаштириш борасида мамлакатимизда бир қатор тадбирлар олиб борилмоқда ва муҳокама қилинмоқда. Шунингдек, дунё бозорларига давлат еврооблигацияларини жойлаштирилиши маблағларни жалб этиш учун эмас, балки ўзбек бозори учун бенчмарк яратиш мақсадида амалга оширилмоқда. Бенчмарк бозорни баҳолаш учун олинган мўлжал, бошқалар учун қиёсланиш даражаси ҳисобланади. Дунё молия бозорларига давлат облигацияларини жойлаштириш ва хорижий инвесторлардан ҳукуматнинг шу йўл билан қарз олиш жараёни маҳаллий компаниялар учун намунага айланади ва уларни ўз бизнесларини кенгайтириш учун маблағларни фаол жалб қилишга ундайди. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили. Чет эл облигациялари маълум бир мамлакатга ушбу давлат қонун-қоидалари асосида жойлаштирилади. Чет эл облигациялари ҳам одатда, жаҳоннинг йирик молиявий марказ шаҳарларида, масалан, Нью-Йорк, Лондон, Токио ва бошқа шаҳарларда жойлаштирилади. Чет эл облигацияларидан фойдаланиш амалиёти 500 йилдан бери мавжуд бўлса, еврооблигациялар пайдо бўлганига атиги 30-40 йил атрофида вақт бўлди. Бугунги кунда чет эл облигацияларини асосан ривожланган мамлакатлар эмиссия қилишмоқда [1]. Еврооблигациялар давлат қарзларини бошқаришда самарадорлиги юқори бўлган шакллардан бири ҳисобланади.
Еврооблигация - хорижий инвесторлар орасида халқаро синдикат андеррайтерлари орқали жойлаштириладиган, эмитент ва хорижий инвесторлар учун чет эл валютасида чиқарилган қарз муносабатли қимматли қоғоз ҳисобланади. Еврооблигациялар жойлаштирилаётганда жаҳоннинг ҳеч қайси бир мамлакатида рўйхатга олинмайди. Еврооблигациялар асосан банк консорциумлари, синдикатлари ва халқаро ташкилотлари томонидан эмиссия қилинади.
Еврооблигациялар муомаласи маълум бир давлатнинг облигациялар муомаласини тартибга солишнинг иқтисодий-ҳуқуқий меъёрлари орқали ташкил этилмайди, балки еврооблигациялар асосан халқаро ҳуқуқий меъёрлар бўйича тартибга солинади, еврооблигациялар бир вақтнинг ўзида бир неча мамлакатлар ёки турли мамлакатлар фонд бозорларига жойлаштирилади [4]. Услубиёт. Ушбу мақолани ёзишда қиёслаш, статистик гуруҳлаш, диаграммалар орқали таҳлил қилиш каби илмий усуллар қўлланилган. Мақоланинг мақсади. Дунё молия бозорларига мамлакатимиз суверен облигацияларининг жойлаштирилиши ва аҳамияти, унинг хўжалик юритувчи субъектларнинг молия бозоридаги фаолиятига таъсирини илмий жиҳатдан ўрганиш ва илмий хулосалар шакллантиришдан иборат. Илмий муаммо. Бугунги кунда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини молиялаштиришда молиялаштиришнинг турли хил усуллари, хусусан, облигациялар орқали молиялаштириш амалиётини кенгайтириш ва бу жараёнда давлат еврооблигациялари ролини ошириш орқали давлат ва хусусий шериклик муносабатлари ривожланинишининг янги босқичини шакллантириш долзарб ҳисобланади. Асосий натижалар. Иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги шароитида еврооблигацияларнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Шунингдек, ҳозирги кунларда еврооблигацияларни ривожланаётган давлатлар ҳамда мамлакатимиз ҳудудига жойлаштирилаётганлиги ва муомалага чиқарилаётганлиги ҳам фикримизнинг исботи ҳисобланади. Евроқимматли қоғозлар бу эркин муомалада бўлувчи, синдикат андеррайтерлар ёки турли мамлакатлардан бўлган икки иштирокчи орқали жойлаштириладиган, уларни бир ёки ундан ортиқ мамлакатларга сотиш режалаштирилган, фақат молия-кредит ташкилотлари орқали эга бўлиш мумкин бўлган қимматли қоғозлар ҳисобланади. Бугунги кунда жаҳон фонд бозорида қимматли қоғозларнинг йиллик эмиссияси ҳажми барча манбалар ҳисобидан талабгорларга берилган халқаро кредитлар ва молиявий маблағларнинг қарийб ярмини ташкил этади. Бугунги кунда молия вазирлиги давлат қимматли қоғозларни эмиссия қилишдан ташқари халқаро кредит рейтингига ҳамда ўзбек бозори учун бенчмарк яратиш мақсадида еврооблигацияларни жойлаштирди. Бенчмарк – бозорни баҳолаш учун олинган мўлжалдир. Мамлакатда иқтисодиётни ривожлантириш жараёнида ҳокимият аҳоли ўртасида шаклланиб қолган кредитларни қабул қилмаслик стереотипи билан боғлиқ тўсиққа дуч келади.
Ҳукумат бундай ҳолатни еврооблигациялар жойлаштириб, шу асосда компаниялар учун кредитларнинг фоиз даражсини яратиш асносида бартараф этиш мумкин бўлади. Хориждан қарз олиш йўли билан ҳукумат маҳаллий компаниялар учун намунага айланади ва уларни ўз бизнесларини кенгайтириш учун маблағларни фаол жалб қилишга ундайди. Шунингдек, кўплаб ишлаб чиқариш ва инфратузилма лойиҳаларини қўллаб-қувватлаши, янги иш ўринлари яратиши лозимлиги, бунинг учун молиялаштиришнинг муқобил манбалари муҳим ҳисобланади. Молия вазирлиги ўзбек бозори учун бенчмарк яратиш мақсадида 5 йиллик 500 миллион долларлик евробондларни 4,75 фоиздан, 10 йиллик 500 миллион долларлик евробондларни эса 5,375 фоиздан жойлаштирди. Еврооблигацияни сўндириш муддати 2024 ва 2029 йил февраль ойлари этиб белгиланган. Еврооблигацияларнинг даромадлилиги 5,625—5,75 фоиз ҳамда 6 фоиз миқдорида белгиланган эди, аммо талабнинг юқорилиги сабабли фоиз ставкалари қайта кўриб чиқилиб, улар 4,75% ва 5,3%гача туширилди. Жойлашув талабга жавоб берадиган ва яхши диверсификация қилинган бўлиб чиқди, чунки институционал инвесторлардан 3,8 миллиард долларлик 150 га яқин таклиф қабул қилинди1 . Географик нуқтаи назардан британиялик инвесторлар 5−10 йиллик облигацияларнинг 39% ва 32%ини, америкаликлар эса 23% ва 31%ини харид қилдилар. Континентал Европа инвесторлари 32% ва 37%га эга бўлдилар, қолган 6% ва 10% эса Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка инвесторлари томонидан сотиб олинди. Облигацияларнинг аксариятини (75% ва 78%) бошқарув фондлари, суғурта компаниялари ва пенсия фондлари (20% ва 16%) ҳамда банклар (5−6%) харид қилди.
Ўзбекистон Республикаси 5 йиллик еврооблигацияларининг Лондон фонд биржасига олдисотди амалга оширилган бўлиб, купон даромадининг 4,75 фоизни ташкил этган. Бозор даромадлилиги эса 3,37 % фоизни (23.09.2019 ҳолатига) ташкил этмоқда. Еврооблигациянинг номинал баҳоси 100 долларни ташкил етади. 2024 йил 20 февралда сўндирилади. Еврооблигациялар Лондон фонд биржасига жойлаштирилгандан сўнг, унинг бозор даромадлилиги шакллантирилди.
Ўзбекистон еврооблигацияларнинг бозор даромадлиги тенденцияси 1-расмда акс эттирилган. Беш йиллик еврооблигацияларнинг бозор даромадлиги 105,79 фоизни ташкил этмоқда. 2019 йил 20 февралда жойлаштирилганда ушбу қимматли қоғознинг даромадлиги деярли 100 фоизни ташкил этган. Бу ҳолат шуни англатадики, ушбу қимматли қоғозлар 2019 йил февраль ойига нисбатан 2019 йил июнь ойида даромадлилиги 103,08 фоизни ташкил этган ва 2019 йилиниг сентябрь ойига келиб 5,2%га юқори эканлиги кўриниб турибди. Мазкур қимматли қоғозларнинг бозор даромадлигиги ўсиши хорижий инвесторларни ва халқаро молиявий ташкилотларнинг 5 йиллик еврооблигациянинг иккиламчи сотиб олишга қизиқиши ортишига олиб келади. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, 5 йиллик еврооблигациянинг бозор даромадлилиги 5,2 фоизга ошганлиги сабабли хорижий молияий инвесторлар ушбу қимматли қоғозларни сотиб олишга интилмоқда. Ўзбекистоннинг 10 йиллик евроблигациялари динамикаси 2 -расмда ўз аксини топган. Расм маълумотларидан кўриниб турибдики, 10 йиллик еврооблигацияларнинг бозор даромадлиги 4,012 фоизни (23.09.2019 йил ҳолатига) ташкил этмоқда. 2019 йил 20 февралда жойлаштирилганда ушбу қимматли қоғознинг даромадлиги деярли 100 фоизни ташкил этган. Бу ҳолат ушбу қимматли қоғозлар 2019 йил февраль ойига нисбатан 2019 йил июнь ойида даромадлилиги юқори эканлигини кўрсатади. Мазкур қимматли қоғозларнинг бозор даромадлигиги ўсиши хорижий инвесторлар ва халқаро молиявий ташкилотларнинг 10 йиллик еврооблигациянинг иккиламчи сотиб олишга қизиқиши ортишига олиб келади. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, 10 йиллик еврооблигациянинг бозор даромадлилиги 10,48 фоизга ошганлиги сабабли хорижий молиявий инвесторлар ушбу қимматли қоғозларни сотиб олишга интилмоқда. 10 йиллик ва 5 йиллик еврооблигацияларнинг бозор даромадлилигини солиштирганимизда 10 йиллик еврооблигациянинг даромадлилиги даражаси юқори эканлигини кўришимиз мумкин 1-жадвалда МДҲ давлатлари эмитентларининг облигациялари келтирилган. Ушбу жадвалда Арманистон, Озарбайжон, Беларус, Тожикистон, Қозоғистон ҳамда Россия давлатлари эмитентлари томонидан эмиссия қилинган облигацияларнинг ҳажми, купон ставкаси, эмиссия қилинган куни, облигацияларнинг муддатлари ва қолган муддати, ҳамда ҳозирги нархда йиллик фоиз ставкаси берилган. Жадвал маълумотлари бўйича Арманистон 500.072.000 АҚШ доллари миқдорида облигация эмиссия қилган, ушбу облигациянинг купон ставкаси эса 6 %, эмиссия қилинган куни 30.09.2013 йил бўлиб, 30.09.2020 йилгача бўлган муддатда, ҳозирги нархда йиллик фоиз ставкаси 4,952% ни ташкил этади. Озарбайжон 1.250.000.000 АҚШ доллари миқдорида облигация эмиссия қилган бўлиб, 18.03.2014 йилда эмиссия қилган ва 18.03.2024 йил муддатигача ҳозирги нархда йиллик фоиз ставкаси 5,104 % ҳисобланади. Қўшни мамлакатимиз ҳисобланган Тожикистон 14.09.2017 йилда 14.09.2027 йил муддатгача облигация эмиссия қилган бўлиб, ҳажми 500.000.000 АҚШ доллари ва купон ставкаси 7,125%. Қозоғистоннинг «Development Bank of Kazakhstan» банки томонидан ҳажми 1.264.004.000 АҚШ доллари бўлган, 10.12.2012 йилда облигациялар эмиссия қилинган, уларнинг муддати 10.12.2022 йилгача бўлиб, купон ставкаси 4,125% ва ҳозирги нархда йиллик фоиз ставкаси 4,620%ни ташкил етади. Шунингдек, Россиянинг «Газрпом» ва «Внешэкономбанк» банклари томонидан эмиссия қилинган муддатлари мос равишда 19.07.2012 ва 22.11.2010 йилда купон ставкаси 4,950% ҳамда 6,800%, 22.11.2025 йил муддатгача, ҳажми 1.000.000.000 АҚШ доллари миқдорида бўлган облигациялар эмиссия қилинган1 . Халқаро ташкилотлар билан бир қаторда, айрим давлатларнинг миллий молия органлари, биринчи навбатда Марказий банклар ва фонд бозори назоратчилари, шунингдек, еврооблигация бозорини тартибга солишга ёрдам беради. Ўз ваколатлари доирасида Европа мамлакатларининг миллий валюталаридан бирида кўрсатилган ва асосан ҳар қандай мамлакат 1 https://markets.businessinsider.com сайти маълумот лари асосида муаллифлар томонидан тайёрланди. ҳудудида жойлаштириладиган еврооблигацияларнинг муомаласи ривожланиб бормоқда. Европа бозори билан таққослаганда қимматли қоғозлар бозорини янада қаттиқроқ тартибга солиш АҚШда ва ундан ташқарида амалга оширилади. Еврооблигацияларнинг кўпгина масалалари бўйича тартиб-қоидалар мажбурий бўлимлари ва буюртмаларини АҚШ қимматли қоғозлар тўғрисидаги қонунларининг талабларига расмий равишда мувофиқ келтирилган ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |