Хулоса ва таклифлар.
Коронавирус пандемияси соғлиқ борасида ҳам, ижтимоий-иқтисодий
ҳолат борасида ҳам ҳаммамиз заиф эканлигимизни кўрсатди. Етарлича катта бўлган норасмий
секторда меҳнат қилаётганлар ва ўз-ўзини банд қилган ишчилар айниқса заиф бўлиб чиқдилар.
Дастлаб, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш деганда, аҳолининг ижтимоий заиф қатламларига
ёрдам бериш назарда тутилган бўлиб, бу давлатимиз томонидан ижтимоий нафақаларнинг умумий
тизимидан кам та’минланган оилаларга манзилли ёрдам бериш — камбағилликка манзилли ёндашиш
усулларини жорий этиш учун муҳим асос бўлди.
Аммо, пандемиядан олдин ҳам, ижтимоий нафақа олиш учун камбағалликнинг пасайтирилган
чегараси ва қоғозбозлик тўсиқлари кўплаб ҳимоясиз болалар ва катталарни давлат томонидан
бериладиган айни ижтимоий ёрдамсиз қолдирди.
Йил бошида Президент Шавкат Мирзиёев парламентга қилган мурожаатида турли ҳисоб-
китобларга кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 12−15 фоизи ёки 4−5 миллион фуқароси камбағалликда
яшаётганини таъкидлади. Ҳозирги инқироз шароитида бу кўрсаткич сезиларли даражада ўсиши
мумкин. Бундай вазиятда камбағалликка манзилли ёндашиш маъносиз бўлиб қолади, чунки
аҳолининг кўп гуруҳлари у ёки бу ҳолатда бу вазиятдан азият чекиши аниқ ва улар ижтимоий
ёрдамга муҳтож бўлиши мумкин.
Эҳтиёжмандлар учун «темир дафтарни» юритиш оилаларнинг фаровонлигини баҳолашнинг
стандартлаштирилмаган, субъектив мезонларига асосланади. Маҳалла қўмитаси ходимлари ва сектор
раҳбарлари уйма-уй юриб, аҳоли моддий аҳволини йиллар давомида йиғилган мол-мулкдан
(транспорт воситалари, кўчмас мулк объектлари ва ҳ.к) келиб чиқиб баҳолашларига асосланадиган
бўлишса, инқироз даврида оиланинг йўқотилган даромадларига етарлича эътибор бермасликлари
мумкин.
Келажакда «темир дафтар»да тўпланган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар тўғрисидаги
маълумот ҳақиқатан ҳам ижтимоий ёрдам олувчиларнинг тарихини акс эттирадиган республика
реестрини яратиш учун қандай сақланиши ва ундан фойдаланиш мумкинлигини батафсил ўйлаб
кўриш жуда муҳим. Охир оқибат, вазиятни баҳолаш ва одамларга кўрсатилаётган ёрдамнинг
самарадорлиги мамлакатнинг ижтимоий хавфсизлик тармоғини ривожлантиришга хизмат қилади.
Юқорида айтиб ўтилган тўртта асосий йўналишдаги ўз вақтида ва комплекс чора-тадбирлар
туфайли Ўзбекистонда коронавирус пандемиясининг мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятга
салбий таъсирини юмшатиш бўйича инқирозга қарши чораларни амалга ошириш миллий иқтисодиёт
барқарорлигини сақлашга имкон берди, 2020 йил апрель ойининг иккинчи ярмидан бошлаб асосий
йўналишларда ижобий натижаларга эришмоқда.
Минтақадаги пандемия бошланганда, Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё минтақасининг
барча раҳбарлари билан телефон орқали мулоқотлар ўтказди ва Афғонистон, Қирғизистон ва
Тожикистонга коронавирусга қарши ҳамкорлик қилишга чақирган ҳолда, инсонпарварлик ёрдамини
уюштирди. Ўз навбатида, барча Марказий Осиё мамлакатлари ҳукуматлари минтақавий
ҳамкорликнинг афзалликларини юқори баҳоладилар ва Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий фаолиятини
қўллаб-қувватладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |