Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги



Download 239,81 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/10
Sana30.06.2022
Hajmi239,81 Kb.
#721441
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
72. Фарғона вилояти сабзавот (1)

 
 
 
 
 
 



КИРИШ 
Мустақиллик 
йиларида 
мамлактимизда 
кўплаб 
соҳаларни 
ривожлантиришга, олиб борилаѐтган ишларни яънада жадаллаштиришга 
хукуматимиз томонидан ҳар томонлама шарт-шароитлар яратилди. 
Жумладан, қишоқ хўжалиги сохасини ривожлантиришга оид муҳим фармон 
ва қарорлар қабул қилинди ҳамда узоқ муддатга мўлжалланган чора –
тадбирлар ишлаб чиқилди. 
Республикамизда сабзавот, полиз, картошка экинларини етиштириш 
билан шуғулланувчи фермер, деҳқон ҳамда соҳа мутахассисларининг асосий 
мақсадлари ҳар гектар суғориладиган ердан олинадиган сабзавот, полиз, 
картошка маҳсулотларининг миқдорини юқори ва сифатли ҳосил етиштириш 
ҳисобига кескин оширишдан иборат.
Юқори сифатли ҳосил олиш учун аввало ҳар бир экиннинг 
биологияси, унинг ўсув даврида озуқага бўлган талаби, экиш муддатларини 
аниқ билиш ва етиштириш жараѐнидаги ҳар бир тадбир ўз вақтида, сифатли 
ўтказилишини таъминлаш зарур. 
Аҳолини сабзавот, полиз маҳсулотлари билан таъминлашни кескин 
яхшилаш ҳамда узлуксизлигини яратиш ҳозирги даврнинг ҳам энг долзарб 
масалаларидан ҳисобланади. Катта ѐшдаги инсоннинг витамин, углевод, 
оқсил, кислоталар, тузларга бўлган талабини қондириш учун ҳар кеча-
кундузда 70 г (37%) чорва махсулотларидан ва 1200г (63%) дан кўпроқ 
ўсимлик, шу жумладан 500 г сабзавот маҳсулотларидан истеъмол қилиши 
зарур. Тиббий меъѐрларга асосан ҳар бир киши йил давомида энг камида 113 
кг сабзавот, 19 кг полиз, 54 кг картошка маҳсулотлари истеъмол қилиши 
керак. 
Сабзавот экинларини жойлаштиришда, албатта уларни алмашлаб 
экиш кўзда тутилиши шарт. Бўлмаса, бир оилага мансуб экинлар кетма-кет 
экилиб қолса, экин касалликлари кўпайиб кетади. Уларни экиш 
муддатларини тўғри белгилаш катта аҳамиятга эга. Экиш муддатлари бир 
ҳафтага кечикса ҳосилдорлик 20-25% га камаяди. 
Кузда асосий экинлардан бўшаган ер майдонлардан келгуси йилда, эрта 
мўл ҳосил етиштириш ушбу майдонларни сифатли қилиб хайдаб, совуққа 
чидамли тўқсанбости сабзавотлардан пиѐз, сабзи, ош лавлаги ва кўкатларни 
экиш муҳим тадбирлардан саналади. Чунки эрта баҳорда ѐғингарчилик 
ҳисобига ернинг етилиши, айниқса ўтлоқи ерларда қийин бўлиб, эртаги 
экинларни экиш муддатлари чўзилиб кетиши мумкин. 
Майдонларни экишга тайѐрлашда дастлаб у ердаги барча ўсимлик 
қолдиқларини сеткали ѐки зигзак бороналар ѐрдамида майдон ташқарисига 
чиқариб тўплаш, сўнг майдонларни нотекис қисмлари бўлса, бу қисмларни 
ер текислаш мосламалари ѐрдамида текислаб чиқиш лозим бўлади. 
Текисланган майдонларга экин тури учун тавсия қилинган фосфор 
хамда калий ўғитлари меъѐрини 70% миқдорида ва ҳар бир гектар майдон 
учун 20-25 тонна махаллий ўғитларни ўғит сепиш мосламалари ѐрдамида 
сепиб чиқиб, бу майдонларни ПН-3-35 русумли плуг билан 28-30 см 
чуқурликда хайдаш, агар майдон шўрланган ѐки ѐввойи ўтлари кўп бўлса 



ПЯ-4-35 русумли плуг билан 35-38 см чуқурликда хайдаш тавсия қилинади. 
Сифатли қилиб текис хайдалган экин майдонларини маълум қисмини 
экишга тайѐрлаб, ушбу майдонга совуққа чидамли сабзавотлардан сабзи, 
пиѐз, ош лавлаги, кашнич, петрушка, салат ва исмалоқ каби сабзавотларни 
тўқсонбости муддатларида экиш, эрта кўкламда таннархи арзон бўлган 
сифатли эртаги сабзавот маҳсулотларини етиштириш имкониятини беради. 
Тўқсонбости усулида экилган сабзавот экинлари уруғлари эрта кўкламда 
ердан жуда барвақт униб чиқиб, тез ривожланиши ҳисобига эрта ҳосил 
беради. 
Тўқсонбости қилиб сепиладиган сабзавот уруғлар сарфи 20% га 
кўпроқ бўлиши керак. 
Сабзавот уруғлари экилган эгатлар устидан чириган маҳаллий 
ўғитлар ѐки дарахт қипиқлари билан мульчалаш ѐки шаффоф полиэтилен 
плѐнкаларини ѐпиш тадбирларини қўллаш экилган сабзавот уруғларини эрта 
кўкламда барвақт униб чиқиб, жадал ўсиб ривожланиши ҳисобига эрта 
баҳорда экишга қараганда ҳосил етилиши 30-40 кунгача эртароқ, 
ҳосилдорлиги эса 15-20 фоизга ортиқроқ бўлади. 
Бу муддатда сепилган сабзавот экинларини уруғлари қиши билан 
унмайди, қишки ѐғингарчиликлар натижасида уруғлар тупроқдаги намликка 
тўйинади ва ҳаво ҳарорати 4-5
0
С бўлганда кўкламда барвақт бегона ўт 
уруғларидан олдин ер нами билан униб чиқа бошлайди.
Ҳарорат 18-20
0
С бўлганда тўлиқ унади, кузда экилган сабзи, пиѐз ва 
лавлагининг барглари кўкламда экилганига қараганда 1,5-2,0 баравар катта 
бўлиб, ҳосил 25-30 кун олдин етилади ҳамда ҳосилдорлиги гектаридан
14-15% 
гача юқори бўлади. Бунда ушбу экинларнинг гулпоя
чиқармайдиган (эркаклаб кетмайдиган) навларини экиш мақсадга 
мувофиқдир. 
Фарғона вилоятининг об-ҳаво, тупроқ шароитига қараб янги 
районлаштирилган, мўл ҳосилли, сифат кўрсаткичлари юқори бўлган, 
зараркунанда ва касалликларга чидамли, механизмлар ѐрдамида ишлов 
беришга мослашган, ҳар бир экиш муддати учун мос навларни тўғри танлаш 
лозим.

Download 239,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish