Ўзбекистон Хитой ва жаҳон эркин иқтисодий зоналари nashr etilgan: 28/01/2019



Download 22,42 Kb.
Sana06.07.2022
Hajmi22,42 Kb.
#748580
Bog'liq
Ўзбек-Хитой эркан иқтисодий зоналари


Ўзбекистон – Хитой ва жаҳон эркин иқтисодий зоналари
 NASHR ETILGAN: 28/01/2019
Бугунги кунда мамлакатимизда: “Навоий”, “Ангрен”, “Жиззах”, “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Ҳазорасп” каби эркин иқтисодий зоналар фаолият юритмоқда. Эркин иқтисодий зоналарда умумий қиймати 486 миллион долларга тенг бўлган 62 лойиҳа амалга оширилган, 4 минг 600 дан ортиқ иш ўрни яратилган. ЭИЗлар ҳозир, айниқса Навоий, Жиззах ва Ангрен ҳудудларида самарали фаолият кўрсатмоқда.

Хусусан, “Навоий” эркин иқтисодий зонасида бугунги кунда 124,2 миллион долларлик инвестиция эвазига Жанубий Корея, Буюк Британия, Италия, Хитой, БАА, Ҳиндистон, Сингапур, Россия давлатлари билан ҳамкорликда 24 лойиҳа бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Энг муҳими, шу кунгача киритилган инвестицияларнинг 34,2 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобланади. Мавжуд корхоналарда 100 турдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилиб, уларни экспорт қилиш йўлга қўйилган.


2015 йил якуни бўйича 184,4 миллиард сўмлик товар ишлаб чиқарилиб, 5,1 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган. 2014 йилнинг шу даврига нисбатан экспорт ҳажми 3 карра ошган.

“Навоийазот” акциядорлик жамияти Хитойнинг “Hunan Aloft Imp Exp. Co. Ltd” компанияси билан ҳамкорликда тузган “Navoi Hunan Pulp” қўшма корхонаси мана 8 йилдан буён фаолият юритмоқда. Лойиҳа қиймати 4,2 миллион АҚШ долларини ташкил этади. 54 нафар иш ўрни яратилган.


“Навоий” эркин иқтисодий зонасида “Ўзфармсаноат” акциядорлик концерни 5 лойиҳа бўйича, “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти эса электрон ҳисоблагичлар ва қуёш панелларини ишлаб чиқариш бўйича Хитойлик ҳамкорлар билан қўшма корхоналар ташкил этиш юзасидан музокаралар олиб бормоқда.

Ҳозирги кунда “Ангрен” эркин иқтисодий зонасида жами 11 корхона фаолият кўрсатмоқда. Уларда мис қувурлари ишлаб чиқаришдан ташқари, кўчалар ҳамда бинолар учун тежамкор электр ёритгичлар, кўмир брикетлари, замонавий қурилиш материаллари каби маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Умуман олганда, “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси маъмурий кенгаши томонидан 23 та лойиҳа маъқулланган бўлиб, уларнинг қиймати қарийб 458 миллион АҚШ долларини ташкил қилди.


“Жиззах” эркин иқтисодий зонасида бугунги кунга қадар 51 миллион долларлик (унинг ярмидан кўпи тўғридан-тўғри хорижий сармояларни ташкил қилади) 13 лойиҳа амалга оширилди. 2018 йилда уларнинг сони 11 тага кўпайтирилиб, бунинг учун 156 миллион долларлик инвестиция жалб этилди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, давлат мулки хусусийлаштирилган объектлар базасида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир кўплаб вазифалар белгиланган. Мамлакатимизда эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш, янгиларини ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар бунда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ушбу режаларнинг амалга ошиши мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, унинг самарадорлигини ошириш, инновацион ғоялар, янги технология линиялари, модуллар, юқори унумда ишлайдиган замонавий асбоб-ускуналар ва техника воситаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш орқали рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга, аҳоли турмуш шароитини яхшилашга олиб келади.
Сармояларни ишлаб чиқаришга жалб қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли фаровонлигини оширишда кичик саноат зоналарининг аҳамияти катта бўлмоқда.
Яқинда давлатимиз раҳбари тегишли вазирлик, идора ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бу соҳадаги фаолиятини таҳлил ва танқид қилиб, уларда ташаббускорликнинг етишмаслиги, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш бўйича ишларни ташкил қилиш даражаси суст эканлигини алоҳида қайд этиб ўтди.
“Ургут”, “Қўқон”, “Ғиждувон” ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналари, шунингдек, фармацевтика йўналишидаги эркин иқтисодий ҳудудларда янги корхоналар ташкил этиш учун хорижий сармояларни жалб қилиш ишлари ҳам суст бораётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Маълумки, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, шунингдек, вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш каби қатор вазифалар белгиланган. Хусусан, фаолият кўрсатаётган эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат зоналари самарадорлигини ошириш, янгиларини ташкил этиш режалаштирилган.
Шу муносабат билан, “Тараққиёт стратегияси” маркази Швейцариянинг “Peace Nexus” халқаро жамғармаси билан ҳамкорликда эркин иқтисодий зоналар фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилган “Ўзбекистон Республикасида эркин иқтисодий зоналарнинг самарали фаолият юритиши ҳамда уларга қулай шароитлар яратиш” лойиҳаси амалга оширилади. Унга етакчи халқаро ва маҳаллий мутахассис, экспертлар жалб этилди.
Лойиҳа доирасида юртимиздаги қатор эркин иқтисодий зоналар фаолияти, улар орқали ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ва экологик ҳолатни яхшилаш имкониятлари ҳамда мавжуд бўлган бошқа муаммолар ҳам ўрганилди. Жумладан, мутахассислар “Навоий” ва “Ангрен” ЭИЗларига ташриф буюриб, жойларда тадқиқотлар олиб борди. У ерда ЭИЗлар фаолияти, инвестицион муҳитни яхшилаш бўйича яратилаётган шароитлар билан яқиндан танишди. Инвесторлар дирекция вакиллари, корхона ходимлари, маҳаллий тадбиркорларнинг фикрлари, мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган таклифларини ўрганди.
ЭИЗлар фаолиятининг норматив-ҳуқуқий асослари ва уларнинг инвестицион жозибадорлиги, солиқ сиёсати, божхона маъмуриятчилиги, ЭИЗларнинг атроф-муҳитга таъсири каби беш йўналишда тадқиқотлар олиб борилди. Шу мавзуда ўтказилган давра суҳбатида “Peace Nexus” жамғармасининг Марказий Осиё бўйича маслаҳатчиси, Германиянинг “Roland Berger” консалтинг компанияси мутахассиси, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси вакиллари ҳамда тадқиқотда иштирок этган бошқа экспертлар иштирок этди ва ўрганиш натижаларини эълон қилди. Давра суҳбати якунларига кўра, тадқиқот натижалари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар 2019 йил Давлат дастури лойиҳасига киритилди.
Фармонда қайд этилишича, мазкур ҳужжат мамлакатда юқори технологияли янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, ҳудудларни рақобатдош ва экспортга йўналтирилган замонавий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга янада фаол жалб қилиш, ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт, ижтимоий инфратузилма ва логистика хизматларини жадал ривожлантиришни таъминлаш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни кенгайтиришнинг энг муҳим омили сифатида эркин иқтисодий зоналарни изчил ривожлантириш борасида қулай шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинди.
Эркин иқтисодий зоналар - ер, даромад, мулк солиқлари, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалари тўловларидан озод қилинди.
Кўрсатиб ўтилган имтиёзлар 3 йилдан 10 йилгача муддатни ўз ичига олган бўлиб, бунда эркин иқтисодий зоналарга киритилган сармоялар миқдори инобатга олинадиган бўлди:
300 минг доллардан 3 миллион долларгача ҳажмдаги инвестициялар - 3 йил муддатга;
3 миллион доллардан 5 миллион долларгача ҳажмдаги инвестициялар - 5 йил муддатга;
5 миллион доллардан 10 миллион долларгача ҳажмдаги инвестициялар - 7 йил муддатга;
10 миллион ва ундан кўп АҚШ доллари ҳажмидаги инвестициялар 50 фоизга камайтирилган даромад солиғи билан - 10 йил муддатга берилади.
Яна бир муҳим мавзу. 2017-2019 йилларда “Нукус-фарм”, “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарё-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлиқ-фарм” ва “Паркент-фарм” номларидаги эркин иқтисодий зоналари ташкил этилди ва ташкил этилмоқда.
Шу “фарм”ларни ўқийсану, не-не хаёлларга чўмасан киши. Албатта бу фирма, фабрика ва компаниялар ишга тушгач қўшимча иш жойлари яратилиб, янги дори-дармонлар пайдо бўлади, қўшимча даромад келади.
Ўзбекистоннинг замини, қуёши, об-ҳавосида ўсган ноёб доривор гиёҳлар минг йиллардан буён униб, ўсиб, қуёшда қуриб, қовжираб ётибди. Улардан ажратиб олинадиган ва тайёрланадиган дори-дармонлар узоқ юртларда ўзга муҳитда тайёрланган дориларга қараганда дардимизга яхшироқ шифо бўлишини ўлка медицинаси фани исботлаган. Лекин, савол пайдо бўлади. Нима, заминимиз бағрида униб, ўсаётган доривор ўсимликлар бугун ниш уриб чиқдими? Жаҳон эътироф этган буюк Абу Али ибн Синомизнинг бутун дунёда кўзга суртиб ўқилаётган жилд-жилд “Тиб қонунлари”ни яратилганига ахир 1 минг 230 йилдан ошиб кетди-ку?!
Нега шу вақтгача ўзимизнинг еримизда, ўзимизнинг об-ҳавомизда униб чиққан ўсимликлардан дори-дармонлар тайёрламасдан хорижда кимёвий моддалар асосида тайёрланган, баҳолари ҳам осмонда бўлган, препаратларни олиб келамиз? Шу ишларни қачонлардир қилса бўлар эди-ку. Кимни кутдик?! Тўғри, ҳечдан кеч ҳам яхши. Уларга раҳмат деб миннатдорлигимизни билдирган ҳолда яна бир саволга тўхтаб ўтмоқчимиз, нима Ўзбекистон фақат доривор ўсимликларгагина бойми? Бошқа соҳалар-чи, айтингчи, яна қанчадан-қанча ишга туширилмаган имкониятларимиз бекор ётибди?
Ахир анорни шарбати, инсон қон томирларидаги қизил қон таначаларини қайта тиклаш каби ажойиб шифобахш хусусиятга эга эканлиги фанга маълум-ку, анжир, бошқа мева-чеваларимизнинг инсон организми учун фойдасини Абу Али ибн Сино ёзиб қолдирмаганмиди? Яна бир мисол, Собиқ Иттифоқ телевидениесининг “Время” дастурига Сурхондарёнинг Дашнободида етиштирила бошлаган данаксиз анорлар ҳақида сенсация даражасидаги репортаж тайёрлаган эдим. Шунга ҳам мана 30 йил бўлибди, хўш натижаси нима бўлди? Республика бозорларида данаксиз анорни ким кўрди? Айни пайтда Тошкент вилояти Қибрай туманидаги Юсуф ака Ибрагимов хонадонида бу ажойиб неъматдан татиб кўришингиз мумкин. Бу ютуқ ва камчиликларни сўрайдиган, уларга жавоб берадиган соҳа раҳбарлари борми ўзи?
Яна кимни кутишимиз керак, деб ҳозирги ва ўтган йиллардаги фармацевтика, медицина, биология, боғдорчилик соҳаларидаги олимлар, илмий-тадқиқот институтларию уларнинг ўрта, катта ва бош раҳбарларига, мутахассисларига мурожаат қилгинг келади. Бу муаммоларни ким ва қачон ўртага ташлайди, уларни ким ечади, ким ва қачон қудратли ўзбек фармацевтика индустриясини, самарали даволаш ўлка медицинасини оёққа қўяди?
Минг-минг йиллардан буён пахта етиштирамиз. Толаси, унинг сифати учун не-не олтин медаллар, олий совринлару нуфузли мукофотлар олганмиз. Ўзимизда пахта толасидан ип йигирамиз, мато тўқиймиз, кийим тикамиз, лекин нега фахр билан кўз-кўз қилиб, кийиб юрадиган, жаҳон бозорларида рақобат қила оладиган ўзимизнинг “бренди“миз бўлган чиройли кўйлакларимиз ҳанузгача йўқ?! Умуман бизда мато тўқиш, кийим бичиш, уст-бош тикиш маданияти қай аҳволда? Нимага ўзимизда етиштирилган пахтани, терини, жунни четга чиқариб у ерда қайта ишлатиб, бичиб-тикиб, катта миқдордаги қўшимча қийматларини хорижда қолдириб, тайёр кўйлак, шим, костюмларни палон минг ёки миллион-миллион сўмларга улардан сотиб оламиз?!
Сўнгги пайтда иқтисодиётни ривожлантиришдаги долзарб вазифаларни амалга оширишда эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ғишт қолипидан кўчадиган давр келди. Ахир эркин иқтисодий зоналар бир туман, вилоят, мамлакат ҳудуди ичида ҳам, икки ёки ундан кўп давлатлар ўртасида ҳам ташкил қилиниши мумкин-ку. Жаҳонда хусусий, давлат билан ҳамкорликда ташкил этилаётган эркин иқтисодий зоналар ҳам мавжуд.
Эркин иқтисодий зона – минтақани жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун мамлакат ва чет эл капиталини, истиқболли технологиялар ва бошқарув тажрибаларини жалб этиш мақсадида тузиладиган, аниқ белгиланган маъмурий чегаралари, маълум бир маҳсулот ишлаб чиқариб, алоҳида ҳуқуқий тартиботи бўлган махсус ажратилган ҳудуддир.
Эркин иқтисодий зона ҳудудида юридик шахслар ва фуқаролар (жисмоний шахслар) хўжалик, молиявий ва бошқа фаолиятнинг исталган турлари билан шуғулланишига йўл қўйилади.
Бундан 5 йил муқаддам 2013 йили 514 гектар майдонда “Жиззах” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилган эди. Бу ерда автомобиль заводи қурилиши бошланди, безакли ойна ишлаб чиқариш корхонасини лойиҳалаш ишлари якунланди, ишлатилган аккумуляторларни таъмирлаб қайта тиклаш йўлга қўйилди. “Жиззах” ЭИЗга чет эллик идора ва компанияларининг қизиқиши ҳам ортиб бормоқда. “Жиззах” эркин иқтисодий зонаси билан яқиндан танишиш учун Хитойнинг Цзянсу провинцияси вакиллари, АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси ҳамда бошқа хорижлик меҳмонлар ташриф буюрди.
Эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш, мазкур ҳудудларда солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар яратиш, иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш, кенгайтириш, такомиллаштириш, самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар, жумладан, Навоий вилоятида эркин иқтисодий зона ташкил этиш, унинг фаолиятини кенгайтириш, шу вилоятда кичик-кичик саноат зоналарини ташкил қилиш, “Жиззах”, “Сирдарё”, “Ғиждувон”, “Қўқон”, “Ургут”, “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналарини яратиш бўйича кўплаб Президент фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинди. Улар жуда катта умид ва ишонч бағишламоқда.
Ишни ташкил қилишнинг бу усули янгича маъно ва мазмун касб этмоқда, унинг бизга, маҳаллий муҳитимизга мос шакл ва моделлари яратилмоқда. Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналарнинг Маъмурий кенгашини ташкил этишига қарор қилинди. Президентимизнинг 2019 йил 3 январдаги “Жиззах вилоятини комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг самарали моделини ишлаб чиқиш тўғрисида”ги фармони бунга яққол мисол бўла олади. Мазкур фармон асосида Жиззах вилоятини ривожлантиришнинг янги концепцияси ишлаб чиқилади, “Илғор ҳудуд” синов лойиҳаси яратилади. Фармонда шунингдек, ҳудуд аҳолисининг турмуш шароитларини яхшилаш ва даромадларини ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор берилган.
Мамлакатимизда эркин иқтисодий зоналар кўпайиб, улар ривожланиб бормоқда. Яна бир янгилик, куни кеча табиий дори-дармон гиёҳларини тайёрлайдиган, фармацевтика маҳсулотлари ва юқори сифатли дори воситаларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган янги - “Андижон-фарм” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди. Фармонда Ўзбекистонда замонавий технологияли фармацевтика корхоналарини ташкил этиш, ички бозорни маҳаллий доривор ўсимликлар хомашёсини чуқур қайта ишлаш асосида ишлаб чиқарилган юқори сифатли дори воситалари билан тўлдириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида ташкил этилаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилади.
Download 22,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish