Ўзбекистон халқаро ислом академияси



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/117
Sana18.02.2022
Hajmi1,29 Mb.
#455205
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   117
Bog'liq
хрестоматия

5-модда 
1. Ушбу Битим доирасида ҳамкорлик Томонлар давлатларининг 
ваколатли органлари ёрдам сўраб берган сўровлар асосида амалга 
оширилади. 
2. Ёрдам сўраб бериладиган сўровлар ёзма шаклда юборилади. Ёрдам 
тўғрисидаги сўровнинг ҳақиқийлиги ёки унинг мазмуни борасида шубҳа 
туғилса, уни тасдиқлаб бериш сўралиши мумкин. 
3. Ёрдам сўраб бериладиган сўровда: 
а) ёрдам беришни сўраётган ваколатли органнинг ва сўров 
йўлланаётган ваколатли органнинг номи; 
б) иш моҳиятининг баёни; 
в) сўровдан мақсад ва унинг асосланиши; 
г) сўралаётган ёрдамнинг мазмуни кўрсатилиши керак. 
4. Шу жумладан, зарурат ва имкониятга қараб, сўровда қуйидагилар 
ҳам бўлиши лозим: 
а) ишга алоқадор шахсларнинг исми ва фамилияси, лақаби, уларнинг 
туғилган вақти ва жойи, фуқаролиги, касб-кори, доимий ёки вақтинчалик 
яшаш жойи; 
б) ишга алоқаси бўлган юридик шахслар, муассаса ва 
ташкилотларнинг номланиши ва жойлашган ўрни ҳақида маълумот; 
в) қилмиш ёки воқеанинг баёни, жиноий ишлар бўйича эса — 
сўраётган Томон давлатининг қонунларига мувофиқ қилмишнинг тоифаси 
ҳамда қўлланадиган қонун тегишли моддасининг матни; 
г) жавоб олиниши керак бўлган саволлар рўйхати; 
д) сўровни бажариш чоғида амал қилиш керак бўлган алоҳида тартиб 
баёни ҳамда бу заруратнинг асосланиши; 
е) сўровни бажаришда фойдаси тегиши мумкин бўлган бошқа ҳар 
қандай маълумотни. 
5. Ушбу Битим доирасида маълумотларни ваколатли органлар бир-
бирига ўз ташаббусларига кўра сўровсиз юборишлари мумкин. 


6-модда 
1. Агар сўровни бажариш сўралаётган Томон давлатининг миллий 
хавфсизлиги ёки бўлак манфаатларига зиён етказиши мумкин бўлса, ёхуд 
унинг миллий қонунлари ёинки халқаро мажбуриятларига зид келса, ушбу 
Битим доирасида ёрдам кўрсатишдан тўла ёки қисман воз кечилиши мумкин. 
2. Агар сўровда кўрсатилган қилмиш сўралаётган Томон давлатининг 
қонунларига кўра жиноят деб ҳисобланмаса, сўровни бажариш рад этилиши 
мумкин. 
3. Сўровни бажаришни рад этишга қарор қилинган тақдирда сўраётган 
Томон давлатининг ваколатли органи рад этиш сабабини кўрсатган ҳолда 
ёзма равишда хабардор қилинади. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish