Деҳқон хўжаликлари
Фермер хўжаликлари
Қишлоқ хўжалиги корхоналари
ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES
VOLUME 1 | ISSUE 3 | 2020
ISSN: 2181-1385
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2020: 4.804
Academic Research, Uzbekistan 678 www.ares.uz
Расм Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари
асосида муаллиф томонидан тайёрланган.
Қишлоқ хўжалик корхоналари улушининг 1990-2007 йиллар оралиғида 55-
60 фоиздан 2-3 фоизга пасайиши кузатилган ва бу рақам кейинги йилларда
ўзгармасдан қолмоқда. Табиийки, ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари
етиштиришда фермер хўжаликларининг улуши, асосан, қишлоқ хўжалиги
корхоналарининг ҳиссаси камайиши эвазига кўпайган.
Таҳлилларга кўра, фермер хўжаликларида ишлаб чиқарилган маҳсулот
ҳажмининг кўпайиб бориши жами қишлоқ хўжалиги ва деҳқон хўжаликларига
нисбатан жадалроқ кечмоқда. Хусусан, 2005 йилда жами қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари мамлакатда 105,4 фоизга ўсган бўлса, фермер хўжаликларида у
130,7 фоизга ортган. Худди шундай, бу кўрсаткичлар, мос равишда, 2006 йилда
106,7 ва 146,6 фоиз; 2007 й. – 106,1 ва 117,8 фоизга тенг бўлган. Бироқ, сўнгги
йилларда нисбат бирмунча тенглашган: 2017 йил якунлари бўйича фермер
хўжаликларида яратилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 2016 йилга
қараганда 106,2 фоизга ўсган ҳолда, жами қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бу
даврда 106,7 фоизга ортган.
Фермер хўжаликларининг шаклланиши ва ривожланиши мамлакатнинг
турли минтақаларида табиий, ижтимоий-иқтисодий омилларга боғлиқ ҳолда
турлича кечмоқда. Бинобарин, ушбу соҳанинг деярли барча кўрсаткичлари
ҳудудий ҳусусиятлар касб этади. Мамлакат фермер хўжаликларига
бириктирилган ер кўлами жиҳатдан Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари
ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси етакчилик қилади. Мазкур минтақаларда
фермер хўжаликлари учун ажратилган ер майдони мамлакатнинг бу тоифадаги
жами ерларининг деярли ярмига тенг. Айни вақтда, ҳудуди нисбатан кичик
Андижон, Хоразм, Сирдарё ва майдон жиҳатдан йирик бўлсада, суғориладиган
ер майдонлари кам бўлган (чўл ҳудуд) Навоий вилоятларида фермер
хўжаликларига ер майдонлари камроқ ажратилган. Республика минтақаларида
фермер хўжаликларининг ўртача ер майдони ҳудудларнинг географик
хусусиятлари ва ихтисослашувига боғлиқ ҳолда турилича шаклланган.
Бинобарин, бу кўрсаткич аҳолиси зич Фарғона водийси вилоятларида 30
гектаргача, Самарқанд, Тошкент ва Хоразмда 30-35 га, Бухоро ва Навоийда 35-
40 га, Жиззах, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида 40-45 га ҳамда Сирдарё
вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида 45 гектардан ортиқни ташкил
этади.
Фермер хўжаликларида меҳнат қилаётган ишчи ходимлар сони хусусида
сув ресурслари билан нисбатан яхши таъминланган ва шу асосда қишлоқ
Do'stlaringiz bilan baham: |