Ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар
Танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан амалга оширилади.
Робототехника бўйича мусобақаларни ўтказиш регламенти
Мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш учун ташкилий қўмита тузилади. Ташкилий қўмита ҳакамлар ҳайъати тарикбини шакллантиради, мусобақаларни ўтказиш дастури ва иштирокчилар командалари рўйхатини тасдиқлайди, мусобақани назорат қилади, танлов ишларини баҳолайди, якуний ҳулосалар чиқаради, ҳакамлик ҳайъати мажлислари баённомаларини расмийлаштиради, мусобақа натижалари ҳақида ҳулоса чиқаради, мусобақани ташкил этиш юзасидан турли масалалани ҳал қилади.
Мусобақанинг ўтиши. Мусобақалар жадвали.
Мусобақа вақти ва ўтказилиш жойи
Мусобақалар __________________________________________________ __________ да 2019 йил _____________ куни ўтказилади. Манзил: Тошкент шахар, ___________________________________________________
____________Иштирокчиларни қайд этиш
____________Мусобақани очилиши
____________Мусобақалар
____________Ҳакамлик ишлари
____________Якунлаш. Тақдирлаш
____________Иштирокчиларниг қайтиши
Дастурга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мукин. Иштирокчилар роботларини фақат созлаш вақтларида ростлашлари мумкин, бу вақт тугагач роботни модификациялаш ёки ўзгартириш (масалан, батарейкаларини алмаштириш) ва дастурни алмаштириш мумкин эмас. Шу билан бирга командалар қўшимча вақт сўрашлари мумкин эмас.
Иштирокчиларга бажариш учун йўриқномалар, топшириқлар берилади. Маълум топшириқларни робот томонидан бажарлиши балларда баҳоланади.
Мусобақа шартлари
- Робот қисқа вақт мобайнида стартдан финишга етиб келиши лозим.
- Масофани (дистанцияни) босиб ўтиш учун максимум 2 дақиқа (минут) берилади.
- Робот 5 сониядан кўп вақтга йўналишни йўқотса, дисквалификация қилинади.
- Мусобақа давомида иштирокчилар роботга тегмасликлари лозим.
2. Трасса
2.1. Полигон ранги – оқ.
2.2. Чизиқ ранги – қора.
2.3. Робот ҳаракатланадиган полоса кенглиги – 30 мм.
2.5. Старт/финиш чизиқлари – сариқ.
2.6. Полигон ясалган материал – баннер матоси.
3. Робот
3.1. Роботнинг максимал кенглиги -20 см
3.2. Узунлиги - 20 см
3.3. Баландлиги- 20 см
3.4. Робот вазни- 1000 грамм, робот фудболда-700 грамм.
Ушбу кўрсаткичлар ва конструктив талаблар бўйича маълумотлар телеграм гурухимиз орқали қўшимча хабар қилинади: ________________________________________________________________
бўлиши лозим, қўшимча батарейкалар ва аккумулятор блокларига рухсат берилмайди.
3.6. Мусобақадан аввал робот ўлчамлари ва қўлланилган детал турлари текширилади.
Конструктив талабларга мос келмайдиган роботлар мусобақаларга қўйилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |