Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги “Камалак” болалар ташкилотининг н и з о м и I боб. Умумий қоидалар


V БОБ. ТАШКИЛОТНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛИШИ



Download 72,5 Kb.
bet4/5
Sana19.04.2022
Hajmi72,5 Kb.
#562205
1   2   3   4   5
Bog'liq
16. Камалак низоми янги

V БОБ. ТАШКИЛОТНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛИШИ
ВА УНИ БОШҚАРИШ
5.1. Ташкилотнинг энг қуйи бўғини – таълим муассасаларидаги “Камалак” болалар ташкилотининг Сардорлар Кенгаши бўлиб, у болаларни ўз атрофида бирлаштиради.
Сардорлар Кенгаши таълим муассасалари (умумий ўрта таълим мактаблари, гимназиялар, меҳрибонлик уйлари, махсус мактаб-интернатлари ва бошқа таълим-тарбия муассасалари)даги Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти қошида фаолият юритади.
Ҳар ўқув йилининг бошида ҳар бир синфда 9 нафардан иборат синф Сардорлар Кенгаши аъзолари сайланади.(Синфдаги ўқувчилар сони 10 нафардан кам бўлган синфларда Сардорлар Кенгаши тузилмайди. “Камалак” сардори фаолияти йўлга қўйилади).
Бошланғич ташкилотнинг ҳисобот-сайлов йиғилишида 9 нафардан иборат таълим муассаси Сардорлар Кенгаши сайланади.
Сардорлар Кенгашининг асосий ваколат ва вазифалари қуйидагилардан иборат:
- ташкилотга оид масалаларни йиғилишларда муҳокама этиш;
- Кенгаш ишини фаолият йўналишлари бўйича ташкил этиш;
- Кенгаш аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
- иш режаларни белгилаш, масъулларнинг ҳисоботларини эшитиш;
- аъзоларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш.
Сардорлар Кенгаши туман (шаҳар), Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда Республика даражасида ҳам ташкил этилади.
Туман (шаҳар), Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда Республика даражасидаги Сардорлар Кенгашининг асосий ваколат ҳамда вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • қабул қилинган қарорлар ва режаларнинг бажарилишини таъминлашда Раёсатга кўмаклашиш;

  • сардорларга услубий ёрдам кўрсатиш, илғор тажрибаларни оммалаштиришда Раёсатга кўмаклашиш;

  • турли мақсадли дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш, таълим муассасаларидаги Сардорлар Кенгашининг фаолиятини йўналишлар асосида ташкил этишга кўмаклашиш.

5.2. Ташкилотнинг маҳаллий бўлимлари туман (шаҳар) “Камалак” болалар ташкилотидир. Барча таълим муассасаларидаги Сардорлар Кенгаши туман (шаҳар) “Камалак” болалар ташкилотига бирлашади ва бўйсунади.
5.3. Ташкилотнинг ҳудудий бўлимлари Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳар “Камалак” болалар ташкилотидир. Барча туман (шаҳар) “Камалак” болалар ташкилотлари маъмурий-ҳудудий бўлинишига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳар “Камалак” болалар ташкилотига бирлашади ва бўйсунади.
5.4. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар “Камалак” болалар ташкилотлари Республика “Камалак” болалар ташкилотига бирлашади ва бўйсунади.
5.5. Республика “Камалак” болалар ташкилоти раиси ташкилотга умумий раҳбарлик қилади. Раиснинг асосий ваколат ва вазифаларига қуйидагилар киради:

  • ташкилотнинг умумий фаолияти, унинг ижроия органига раҳбарлик қилиш, қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини назорат қилиш;

  • турли идора, муассаса ва ташкилот вакиллари билан ташкилот номидан иш юритиш;

  • ташкилотнинг ижроия органи йиғилишлари баён ва қарорларини имзолаш;

  • ташкилот номидан ишонч қоғозисиз турли субъектлар (халқаро, хорижий ва республикага оид юридик ҳамда жисмоний шахслар) билан шартномалар, шу жумладан, хўжалик шартномаларини имзолаш;

  • белгиланган тартибда ташкилот маблағларини тасарруф этиш, ташкилотнинг умумий фаолиятини, шу жумладан молия-хўжалик ишларини ташкил этиш.

5.6. Туман (шаҳар), Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳар “Камалак” болалар ташкилоти раиси Муассиснинг қарори билан сайланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда мақомига кўра ёшлар иттифоқи Кенгаш раиси ўринбосарига тенглаштирилади.
Республика “Камалак” болалар ташкилоти раиси Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қарори билан лавозимга сайланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда Марказий Кенгаш раиси ўринбосари ҳисобланади.
5.7. Ташкилотнинг ижроия органи Раёсатдир. Раёсатнинг:
- Республикада – ўттиз беш нафаргача;
- Ҳудудларда – йигирма беш нафаргача;
-Туман (шаҳар)ларда – ўн беш нафаргача аъзолари бўлади, унинг йиғилишлари ҳар олти ойда камида бир маротаба ўтказилади. Раёсатга ташкилот раиси раҳбарлик қилади. Раёсатнинг асосий ваколат ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • ташкилот фаолиятига доир масалаларни муҳокама этиш, қарорлар қабул қилиш;

  • иш режаларни тасдиқлаш ва масъулларнинг ярим йиллик, йиллик фаолияти бўйича ҳисоботларини эшитиш;

  • Раёсат томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини назорат қилиш;

  • ташкилот тизимларида услубий ёрдам кўрсатиш, ходим ва фаолларнинг малакасини ошириш ишларини олиб бориш, илғор тажрибаларни оммалаштириш;

  • кўрик-танловларни ташкил этиш, фаолларни рағбатлантириш;

  • турли мақсадли дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш, таълим муассасаларидаги Сардорлар Кенгашининг фаолиятини йўналишлар асосида ташкил этишга кўмаклашиш.

5.9. Ёшлар иттифоқи Марказий, ҳудудий ва туман (шаҳар) Кенгашлари:
- ташкилот ҳисоботини тинглаш, улар бўйича қарорлар қабул қилиш;
- ташкилотнинг фаолият самарадорлигини ошириш бўйича қарорлар қабул қилиш.



Download 72,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish