№
|
Бажарилган ишлар
|
Муддати
|
Бажарилган ишнинг қисқача мазмуни
|
Маъсул
|
|
Ўқувчиларнинг қишки таътил кунларини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли тўгараклар ва кутубхонага жалб қилиш
|
4-10 январь
|
Қишки таътил кунларида макттабда фаолият юритаётган тўгараклар ва кутубхона ишининг узлуксизлиги таъминланиб, ўқувчиларга қулай шароитлар яратиб берилди; тўгарак ва кутубхона фаолияти назоратга олинди.
|
Ёшлар етакчиси, тўгарак раҳбарлари, кутубхоначи
|
|
Ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида “Ватанпарварлик кунлари”ни эълон қилиш
|
11-20 январь кунлари
|
11 январь куни тонгги сафланмада 11 дан 20 январга қадар “Ватанпарварлик кунлари” эълон қилинди. Ушбу кунлар давомида амалга ошириладиган тадбирлар ва танловлар ҳақида ўқувчиларга тушунчалар берилди.
|
Ёшлар етакчиси, йўналиш сардорлари
|
|
14 январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Сенга посбонмиз, Ватан!” мавзусида 7,8,9,10 синф йигитлари ўртасида беллашув ташкил қилиш
|
13 январь
|
Бўлиб ўтган беллашувларда ўқувчилар 4 та шарт бўича беллашдилар. Арқон тортиш баҳсларида 10 синф ўқувчилари жамоаси, тош кўтариш баҳсларида 9 синф ўқувчиси Хайиталиев Диёрбек, узоқ масофага югуриш баҳсларида 7 синф ўқувчиси Раҳимбердиев Шоятбек, турникка тортилиш баҳсларида эса 8 “А” синф ўқувчиси Убайдуллаев Бобуржон фахрли биринчи ўринни эгалладилар. Ғолиблар мактаб маъмурияти ва Ёшлар иттифоқининг фаҳрий ёрлиқ, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
|
Ёшлар етакчиси, йўналиш сардорлари
|
|
Бошланғич синф ўқувчилари ўртасида “Мен ҳам аскар бўламан!”, “Ватанимга хизмат қиламан!” мавзуларида расмлар танлови ўтказиш
|
15-18 январь кунлари
|
1,2,3,4 синф ўқувчилари шртасида ўтказилган “Мен ҳам аскар бўламан!”, “Ватанимга хизмат қиламан!” мавзуларида расмлар танловида 34 нафар ўқувчилар қатнашдилар. Чизилган суратлар фан ўқитувчилари томонидан баҳоланиб, ғолиблар аниқланди. Танлов натижаларига кўра, 4 “А” синф ўқувчиси Рафиқов Умиджон биринси, 2 “Б” синф ўқувчиси Мамаюнусов Мухаммадбилол иккинчи, 3 “А” синф ўқувчиси Мамашарипов Азизибек учинчи ўринни эгалладилар.
|
Ёшлар етакчиси
|
|
Ўқувчиларнинг мактаб ҳудудида кийиниш, юриш-туриш ва муомала маданиятига риоя этиши, одоб-ахлоқи юзасидан “Ўқитувчи ва ўқувчи муомаласи” мавзусида суҳбат ўтказиш
|
16 январь
|
Ҳар бир синфда ўқувчи ва ўқитувчи ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва эътибор тушунчалари, ўқувчиниг устозга муомаласи ва айрим ўқувчиларнинг муомаласи танқид остига олиниб, тушунтириш ишлари ўтказилди. Ушбу суҳбатдан ўқувчилар ўзларига керакли хулосани чиқардилар.
|
Ёшлар етакчиси
|
|
Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида “Менинг мактабимда жиноятчилик бўлмаслиги керак” шиори остида профилактика кунларини ўтказиш
|
Ҳафтанинг ҳар пайшанба кунлари
|
Профилактика кунлари давомида ўқувчилар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарикнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Бу борада ИИБ ходими билан ҳамкорликда ишлар йўлга қўйилди.
|
Ёшлар етакчиси, ММИБДЎ
|
|
“Китоб - маънавият кўзгуси” шиори остида ўқувчиларни китобхонликка кенг жалб қилиш
|
Ҳафтанинг ҳар жума кунлари
|
Ҳафтанинг ҳар жума кунлари олиб бориладиган тарғибот ишларида мактаб кутубхоначиси, ёшлар етакчиси ҳамда мактаб сардорлари фаол қатнашиб, китоб ўқувчилар ва китохон синфлар сараланиб, ҳафталик сафланишларда эълон қилиб борилди.
|
Ёшлар етакчиси, кутубхоначи
|
|
Ўқувчилар давоматини назорат қилиш
|
Ҳар куни
|
Доимий равишда ўқувчилар давомати назорат қилиб борилди. Дарсларга келмаган ўқувчилар ва уларнинг ота оналари билан тушунтириш ишлари олиб борилди.
|
Ёшлар етакчиси, синф раҳбарлари
|
|
Сардорлар кенгаши иши фаолиятини назорат қилиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш
|
Доимий
|
Мактаб сардорларига ўз иш фаолиятини бажаришда юзага келаётган муаммо ва тўсиқларни енгишда назарий ва амалий кўмак берилди
|
Ёшлар етакчиси
|
|
Фан ўқитувчиларининг дарс машғулотларини ўтказилишини мониторинг қилиш якунлари таҳлили
|
22-23 январь кунлари
|
Мактаб ЎТИБДЎ билан ҳамкорликда амалга оширилган ушбу мониторинг орқали барча фан ўқитувчилари ўқувчилардан мониторинг тестлари олдилар ва натижалар якуний таҳлил қилинди. Унга кўра мактабдаги ўқувчиларнинг барча фанлар бўйича ўртача ўзлаштириш кўрсатгичи 79% ни ташкил қилди. Ўқитувчиларга ўқувчилар билимини янада оширишда керакли маслаҳат ва методик ёрдам берилди.
|
Ёшлар етакчиси, ЎТИБДЎ
|
|
Ўқувчиларнинг дарс машғулотларига қатнови самарадорлигини ошириш, дарс машғулотларига тайёргарлик кўриш (ўз устида ишлаш) борасида синф раҳбарлари ва фан ўқитувчилари томонидан амалга оширилган ишлар таҳлили
|
24-25 январь
кунлари
|
Биринчи яримйиллик якунлари бўйича барча синф ўқувчиларининг давомати, фанларга бўлган қизиқишлари ва ўқитувчиларнинг дарс машғулотларига тайёргарлиги, таълим ва тарбияга янгича замонавий усулларда ёндошиши, синф раҳбарларининг ўқувчилар билан ишлашда эришаётган ютуқлари ва йўл қўяётган камчиликлари танқидий таҳлил қилинди. Зарур маслаҳатлар берилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.
|
Ёшлар етакчиси, ЎТИБДЎ
|
|
Ёшлар туризмини ривожлантириш мақсадида ўқувчилар билан тумандаги тарихий жойларга саёҳат уюштириш
|
28 январь
|
Мактаб сардорлари ва мактабнинг фаол ўқувчилари билан биргаликда тумандаги хотира майдонига саёҳат уюштирилди. Майдонда ўрнатилган аскар оиласи монументи ўқувчиларда таассурот уйғотди.
|
Ёшлар етакчиси
|
|
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов таваллуди муносабати билан “Сиз доимо қалбимиздасиз!” шиори остида тадбир ўтказиш
|
30 январь
|
Мактабда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан қатор тадбирлар ва танловлар ўтказилди. Жумалан, “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур!” шиори остида 7,8,9,10 синф ўқувчилари ўртасида марафон ташкил этилди, “Хотирангиз қалбимизда мангудир!” мавзусида бошланғич синфларда диктант, юқори синфларда иншолар танлови ўтказилди. Ғолиблар аниқланиб, 30 январь куни ўтказилган “Сиз доимо қалбимиздасиз” номли тадбирда тантанали тқдирландилар.
|
Ёшлар етакчиси, йўналиш сардорлари
|
|
Ойлик бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот тайёрлаш ва туман кенгашига тақдим этиш
|
31 январь
|
Январь ойида бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот тайёрланиб, туман кенгашига тақдим этилди.
|
Ёшлар етакчиси
|