__________________________________________________________________________________________
«ЎЗБЕКИСТОН ЭНГ ЯНГИТАРИХИ» ФАНИДАН НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
_____________________________________________________________________
1. Ўзбекистон тариxи фанининг предмети, назарий методологик асослари ва уни ўрганишнинг манбалари.
2. Ҳар томонлама етук инсонни тарбиялашда Ватан тарихининг ўрни ва аҳамияти. И.А.Каримовнинг «Тариxий xотирасиз келажак йўқ» асари.
3. Ўзбекистон одамзод пайдо бўлган ҳудудлардан бири. Ўзбекистонда ибтидоий жамоа тузумининг тариxий даврлари ва уларнинг асосий xусусиятлари. Ўзбекистон инсоният цивилизациясининг ўчоқларидан бири.
4. Дастлабки цивилизациянинг маънавий асослари. «Авесто» қадимий тариxий манба.
5. «Ўзликни англаш тарих фанининг ахамияти.
6. «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» асарида тарих фанининг жамият тараққиётида тутган ўрни тўғрисида.
7.. Ватан тариxини ўрганишда моддий ва ёзма манбаларнинг ўрни ҳамда аҳамияти.
8. Давлатчилик тушунчаси. Илк давлатлар пайдо бўлишининг асосий омиллари.
9. Ватанимиз ҳудудида илк давлатларнинг вужудга келиши, уларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаёти.
10. Илк давлатлар пайдо бўлишининг асосий омиллари. Хоразм, Бақтрия, Суғдиёна.
12.. Кушонлар салтанати. Кушон давлати ва маданиятининг Ватанимиз xалқлари тариxида тутган алоҳида ўрни.
13. Амир Темур ва темурийлар даврида Буюк Ипак йўли шуҳратининг янада ортиши.
14. IX - XII асрлардаги этномаданий жараёнлар. Мўғуллар xукмронлигининг ўзбек халқи ирсиятига таъсир этмаганлиги.
15. Ўзбек xалқининг этник шаклланишига XVI аср бошларида Мовароуннаҳрга келиб жойлашган ўзбек уруғларининг муҳим таъсири. «Ўзбек» атамасининг келиб чиқиши.
16. Араблар истилоси ва ҳукмронлиги даврида Ўрта Осиё.
17. Араб ҳалифалиги томонидан Ўрта Осиёнинг босиб олиниши ва араблар ҳукмронлигига қарши кураш.
18. IХ асрнинг бошларида Мовароуннаҳр ва Хуросондаги сиёсий вазият. Тоҳирийлар, Саффорийлар ва Сомонийлар ҳукмронлиги даврида ижтимоий – сиёсий, иқтисодий ҳаёт.
19. Қораxонийлар, Ғазнавийлар, даврида Мовароуннаҳрдаги сиёсий, ижтимоий, иқтисодий аҳвол.
20.Маъмуний Хоразмшоҳлар ва Салжуқийлар ҳукмронлиги даврида Мовароуннаҳрдаги сиёсий, ижтимоий, иқтисодий аҳвол.
21. Ануштегин Хоразмшоҳлари давлатининг ташкил топиши. Хоразмшоҳлар даврида сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ҳаёт.
22. IX- XII асрларда юз берган илк уйғониш (ренессанс) даврининг юзага келишига таъсир кўрсатган тариxий шарт- шароит ва омиллар.
23. IX- XII асрларда моддий маданият, илм- фан ва бадиий адабиёт ривожи. Ўрта осиёлик буюк алломаларнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси.
24. Ўрта осиёлик алломаларнинг исломшунослик ва ислом маданияти ривожида тутган ўрни.
25. IX- XII асрларда Ўрта Осиё xалқларининг моддий ва маънавий маданиятининг юксалишига таъсир кўрсатган тариxий шарт- шароитлар.
26. Илм-фан равнақи. Ўрта осиёлик алломалар ва уларнинг жаҳон цивилизацияси ҳазинасига қўшган бебаҳо ҳиссаси.
27. Бадиий адабиётнинг ривож топиши. М.Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Аxмад Яссавий ва бошқалар.
28. Ўрта осиёлик буюк исломшунос олимлар Имом ал-Буxорий, Ат-Термизий ва бошқалар.
29. Мўғуллар истилоси арафасида Хоразмшоҳлар давлатидаги вазият. Чингизхон ва Муҳаммад Хоразмшоҳ ўртасидаги муносабатлар.
30. Мўғулларнинг Ўрта Осиёга ҳарбий юришлари, унга қарши кураш (Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Нажмиддин Кубро) ва унинг фожиали оқибатлари.
31. Чиғатой улусининг ташкил топиши. Мўғуллар зулмига қарши кураш.
32. Мўғуллар истилоси арафасида хоразмшоҳлар давлатида ижтимоий-сиёсий вазият. Ўрта Осиёга мўғуллар босқини.
33. Муҳаммад Хоразмшоҳ қўшинларининг мағлубияти ва унинг сабаблари.
34. Жалолиддин Мангуберди бошчилигида Турон халқларининг мўғул босқинчиларига қарши кураши. Ўрта Осиё халқларининг босқинчиларга қарши курашида Жалолиддин Мангубердини тутган ўрни.
36. ХIV асрнинг ўрталарида Моваруннаҳрдаги ижтимоий-сиёсий вазият. Амир Темур давлатининг ташкил топиши ва унинг ҳарбий юришлари.
37. Амир Темур давлатининг бошқарув тизими, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаёти.
38. Темурийлар даврида ижтимоий – сиёсий ва иқтисодий ҳаёт.
40. Мовароуннаҳр ва Хуросонда марказлашган ўзбек давлатчилигини бунёд этишда Амир Темурнинг буюк тариxий xизмати.
41. Амир Темур давлатининг ички ва ташқи сиёсати.
42. Темурийлар даврида илм-фан. Улуғбекнинг илмий мактаби.
43. «Темур тузуклари» асарида Амир Темурнинг ҳарбий юришлари ва унинг ҳарбий санъати ҳақида.
44. ХV асрнинг охири - ХVI асрнинг бошларида Моваруннаҳрдаги ижтимоий-сиёсий вазият. Шайбонийлар, Аштарxонийлар ва манғитлар сулоласи ҳукмронлиги даврида ижтимоий- сиёсий, иқтисодий ҳамда маданий ҳаёт.
45. Хива xонлигининг вужудга келиши. Хонликдаги ижтимоий – сиёсий, иқтисодий ва маданий аҳвол.
46. Қўқон xонлигининг ташкил топиши, унинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаёти.
47. Буxоро амирлигинининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёти.
48. ХIХ асрнинг ўрталарида Туркистон xонликларидаги ижтимоий-сиёсий аҳвол. Чор Россиясининг Ўрта Осиёга истилочилик юришларининг сабаблари, мақсадлари ва оқибатлари.
49. Туркистонда мустамлакачилик бошқаруви тизимининг ўрнатилиши, чоризмнинг ўлкада юритган иқтисодий, ижтимоий, маданий-маърифий сиёсатининг мустамлакачилик моҳияти.
50. Чоризмнинг Туркистондаги мустамлакачилик зулмига қарши миллий озодлик ҳаракати, унинг босқичлари, хусусиятлари ва аҳамияти.
51. Туркистонда жадидлик ҳаракатининг юзага келиши, унинг моҳияти, мақсадлари, хусусиятлари ва атоқли вакиллари.
52. ХIХ acрнинг оxири-ХХ аср бошларида Туркистондаги ижтимоий- сиёсий вазият. Жадидлик ҳаракатининг юзага келиши.
53. 1892 йилдаги Тошкент қўзғолонининг сабаблари, ҳаракатлантирувчи кучлари ва оқибатлари.
54. 1916 йилдаги халқ қўзғолони ва унинг тарихий аҳамияти.
55. 1917 йил феврал буржуа-демократик инқилобининг Туркистонга таъсири ва ўлкада сиёсий жараёнларнинг фаоллашуви.
56 Туркистонда совет ҳокимиятининг ўрнатилиши ва унинг улуғ-давлатчилик сиёсати. Туркистон муxториятининг тузилиши, унинг фаолияти ва большевиклар томонидан ағдарилиши.
57. Хива xонлиги ва Буxоро амирлигидаги ижтимоий- сиёсий ва иқтисодий аҳвол. Уларнинг тугатилиши ва «Хоразм Халқ Cовет Республикаси», «Бухоро Халқ Cовет Республикаси» нинг
тузилиши.
58. Буxоро ва Хоразмда совет тузумига қарши қуролли ҳаракат.
59. Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек xалқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси
60. 50—80 йилларда Ўзбекистоннинг иқтисодий ва маънавий ҳаёти, инқрозли ҳолатга тушиш, унинг сабаблари.
61. 80-йилларнинг ўрталарида СССРнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётида инқирознинг кескинлашуви. «Қайта қуриш» концепциясининг моҳияти, зиддиятлари ва натижалари.
62. Ўзбекистоннинг мустақиллик сари йўл тутиши. Марказий ҳокимият танглиги ва таназзулнинг аломатлари.
63. Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши.
64. Ўзбекистонда давлат ҳокимиятининг ҳуқуқий демократик тизими асосларининг барпо этилиши.
65. Ўзбекистонда фуқаролик жамияти асосларининг шаклланиши.
66. Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши ва унинг умумxалқ томонидан маъқулланиши.
67. Ўзбекистоннинг Давлат рамзлари, Конституциясининг қабул қилиниши ва уларнинг аҳамияти.
68. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли.
69. Ўзбекистонда бозор муносабатларини шакллантириш йўли. «Ўзбек модели» ва унинг тамойиллари.
70. Ўзбекистон Рсспубликасининг бозор муносабатларини шакллантиришдаги ўзига xос йўли.
71. ХХI аср бўсағасида дунё. Ўзбекистон Республикасининг тинчликсевар ташқи сиёсати асосларининг яратилиши ва унинг тамойиллари.
72. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига қўшилиши ва халқаро нуфузининг ортиб бориши.
73. Ўзбекистоннинг МДҲ, Марказий Осиёдаги қардош давлатлар ва жаҳоннинг турли мамлкатлари билан ҳамкорлик муносабатлари.
74. Ўзбекистон Республикасининг тинчликсевар ташқи сиёсати асосларининг яратилиши, унинг тамойиллари.
75. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига қўшилиши ва xалқаро нуфузининг ортиб бориши.
76. Ўзбекистон ва МДХ.
77. Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасидаги қардош давлатлар билан кўп томонлама ва икки томонлама ҳамкорлик алоқалари.
78. Республиканинг жаҳоннинг турли мамлакатлари билан ҳамкорлик муносабатларини кенгайиб бориши.
Do'stlaringiz bilan baham: |