Таянч тушунчалар
Сиёсий тарих, сиёсий тарқоқчилик, Ҳожи Барлос, Кеш вилояти, Туғлуқ Темур, Амир Ҳусайн, “Лой жанги”, Сарбадорлар, Мавлонзода, Конигил воқеаси, давлат бошқаруви, қурултой, қонуний ҳукмдор, суфийлар, ҳарбий юришлар, Анқара жанги, сиёсий бошқарув тажрибалари, маъмурий идора усули, бошқарув тизимлари, ягона сиёсий тартиб, Пирмуҳаммад, Ҳалил Султон, Жаҳонгир Мирзо, Улуғбек, Шоҳрух Мирзо, Дашти Қипчоқ, даргоҳ, девон, беклар беги, катта кенгаш, кичик кенгаш, вазирлар, туманбоши, юзбоши, мингбоши, арзбеги, тавочи, ҳожий, хазинадор, живочи, қушчи, баковулбоши, котиб, битикчи, мирза, табиб, раиййат, сипоҳсолор, девонбеги, суюрғол, тархон, мулкчилик, доруға, қутвол, ҳировул, жавонғор, “Темур Тузуклари”, ички ва ташқи сиёсат, дипломатия, маданий алоқалар, савдо йўллари, шариат қонун қоидалари, шайхулислом, ҳарбий бошқарув, шаҳарсозлик маданияти.
Мавзу бўйича савол ва топшириқлар.
Амир Темур Мовароуннаҳрда тахтга ўтириш арафасидаги сиёсий аҳвол ҳақида гапириб беринг.
Амир Темурнинг марказлашган давлат тузиши ҳақида маълумот беринг.
Амир Темур ва темурийлар давлати бошқарувининг асослари нимада?
Амир Темур манфаатларини кўзлаган ижтимоий табақалар ҳақида маълумот беринг.
Амир Темур ва темурийлар даври ички сиёсати ҳақида нималарни биласиз?
Мансаблар ва унвонлар ҳақида гапириб беринг.
Бу даврда ҳарбий ишлар қандай йўлга қўйилган эди?
Бу даврдаги ҳуқуқий муносабатлар ҳақида нималарни биласиз?
Ер эгалиги ва солиқлар ҳақида маълумот беринг.
Ташқи сиёсат ва дипломатия ҳақида гапириб беринг.
Амир Темур ва темурийлар даври шаҳарсозлик ҳақида нималарни биласиз?
“Темур тузуклари” – давлат бошқарув ҳақидаги муҳим манба эканлигини гапириб беринг.
7-мавзу бўйича фойдаланилган адабиётлар.
1. Каримов И. А. Амир Темур ҳақида сўз. Тошкент. “Ўзбекистон”, 1996.
2. Абдураззоқ Самарқандий. Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн. Т.2., I-қисм. Таржима, кириш, изоҳли сўз ва луғатлар А. Ўринбоевники. Тошкент, “Фан”, 1969.
3. Азамат Зиё. Ўзбек давлатчилиги тарихи. Тошкент, “Шарқ”, 2000.
4. Абдураимов М. Темур ва Тўхтамиш. Тошкент, Ғофур Ғулом, 2000.
5. Амир Темур ва унинг дунё тарихидаги ўрни // Халқаро конференция материаллари, Самарқанд, 1996.
6. Аҳмедов Б. Амир Темурни ёд этиб, Тошкент, Ўзбекистон, 1996.
7. Бобоев Ҳ. Б. Амир Темур ва темурийлар салтанати. Тошкент. Камалак, 1996.
8. Дадабоев Ҳ. Амир Темурнинг ҳарбий маҳорати. Тошкент. Ёзувчи, 1996.
9. Муқимов З. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи, Тошкент, 2003.
10. Мўминов И. М. Амир Темурнинг Ўрта Осиё халқлари тарихида тутган ўрни ва роли. Тошкент. Фан, 1996.
11. Муҳаммаджонов А. Р. Темур ва темурийлар салтанати. Тошкент. Қомуслар бош таҳририяти. 1994.
12. Ртвеладзе Э. В., Саидов А. Х. Амир Темур в зеркале мировой науки. Ташкент, Мир, экономика и право, 1999.
13. Тамерлан. Эпоха. Личность, Деяния / Составление, обработка и подготовка текста Р. Рахмоналиева. М., Гураш, 1992.
14. Низомиддин Шомий, Зафарнома. Форс тилидан Ю. Ҳакимжонов таржимаси, Тошкент, Ўзбекистон, 1996.
15. Темур тузуклари. Форсчадан А. Соғуний ва Ҳ. Кароматов таржимаси (умумий таҳрирчи Б. Аҳмедов), Тошкент. Ғофур Ғулом, 1996.
16. Саидов А., Тошқўлов Ж. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. Тошкент, 1995.
17. Саидаҳмедов И. Давлат ва ҳуқуқ тарихи. Тошкент, Фан, 2006.
18. Сагдуллаев А. ва бошқ, Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият тараққиёти. Тошкент. Академия, 2000.
19. Темур ва Улуғбек даври тарихи, Тошкент. Қомуслар бош таҳририяти, 1996.
20. Файзиев Т. Темурийлар шажараси. Тошкент, Ёзувчи, 1999.
21. Ўзбекистон тарихи. Р. Х. Муртазаева таҳрири остида. Тошкент, 2003.
22. Ўлжаева Ш. Амир Темур ва темурийлар даврида миллий давлатчиликнинг ривожланиши, Тошкент. Фан. 2005.
Do'stlaringiz bilan baham: |