Ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 1,4 Mb.
bet59/168
Sana30.06.2022
Hajmi1,4 Mb.
#719593
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   168
Bog'liq
Б.Ж.ЭШОВ.

Девони вакф (вакф ерлари девони). Мачитлар, мадрасалар, умуман диний муассасалар ихтиёрида бўлган ер-сув, мол-мулк кабиларни бошқарган.
Девони қози аз-зиё (қозилик ишлари девони). Бу девонни давлатнинг бош қозиси бошқарган. Девон барча вилоятлар ва шаҳарлардаги қозилар фаолиятини назорат қилиб турган.
Юқорида санаб ўтилган девонларнинг барчаси (сохиб ал-борид девонидан бошқа) маҳаллий ҳокимлар ва олий марказий ҳокимиятга бўйсунган. Таъкидлаш лозимки, Сомонийлар даврида маҳаллий бошқарув тизими ҳам самарали фаолият юритган. Вилоятлар бошқарувчилари – ҳоким, шаҳарлар бошқарувчилари эса – раис деб юритилган. Вилоятлар ҳокимлари кўп ҳолларда ҳукмрон сулола вакилларидан ва катта таъсирга эга бўлган йирик зодагонлардан тайинланган.
Сомонийлар даврида амалдорларни давлат хизматига қабул қилишда маълум бир талаблар: давлат тили ҳисобланган араб тилини мукаммал билиш, исломий ҳуқуқ-фиқх меъёрларидан тўлиқ хабардорлик, тарих, адабиёт каби илмлардан бохабарлик, ҳисоб-китоб ишларида билимдонлик ва бошқалар мавжуд бўлиб, бу марказий ва маҳаллий давлат бошқаруви самарадорлигини оширишга хизмат қиларди. Давлат бошқарувида ҳарбий-маъмурий амалдорларнинг мавқелари ниҳоятда катта эди. Шунингдек, X асрда мусулмон руҳонийлари ҳам катта обрўга эга эдилар. Мовароуннаҳрда асосан ислом динининг ханифийлик мазҳаби тарқалган бўлиб, диндорлар бошлиғи устод (кейинчалик шайх-ул-ислом) Сомонийлар давлатида катта мавқега эга бўлган.
Сомонийлар давлатида суд ишлари шариат қонун-қоидаларига асосланган бўлиб, улар қозилик девони томонидан бошқарилган. Суд жараёнидаги ишлар қозикалон, қозилар, муфти, раислар томонидан амалга оширилган. Вилоят ва шаҳар қозилари қозикалонга бўйсунган.
Давлатда ҳар бир вилоятлар ва шаҳарлар ҳукмдорлари кўнгиллиларидан иборат қўшин сақлаган. Кўнгиллилар одатда озод ва бой деҳқонларнинг ўғилларидан иборат бўлган. Кўнгиллилар ҳарбий ҳолат вужудга келган вақтда албатта йиғилган. Улар вилоят ва давлат даромади ҳисобига сақланган. Давлат ҳудудлари вилоят қўшинлари ва ғозийларнинг қисмлари билан қўриқланган.

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish