Ижтимоий-иқтисодий ҳаёт. Солиқ сиёсати. Араблар Ўрта Осиёни босиб олгач бу ҳудуддаги ҳаммашаҳар ва аҳоли жойларида ўз қўшинларини жойлаштирдилар. Бу ҳарбий кучлар ўз вақтида маҳаллий аҳоли устидан назорат қилиб турарди. Араб халифалиги тасарруфига ўтган Моварауннаҳр ҳудудида кўпгина йирик ер эгалари - деҳқонларнинг мавқеи аввалги ҳолатича сақланиб қолди. Улар сиёсий жиҳатдан халифа ва унинг ноибига буйсўнар эдилар.
Бутун VIII аср давомида араб зодагонларининг деҳқонлар билан тил топишув ҳоллари кучаяди ва айнан мана шу даврда йирик деҳқон уруғ аймоқлари қўли остидаги ер-мулкларнинг юқори араб ҳарбий мулкдорига ўтиши руй беради. Араб қўшини таркибига маҳаллий аҳоли ичидан кўплаб эркаклар мажбуран сафарбар қилинди. Ҳарбий ҳаракатлар натижасида аҳолининг бир қисми ҳалок бўлди, бир қисми асирга олинди. Барча шаҳар ва қишлоқларда ўз ҳарбий гарнизонларини жойлаштирган араблар, шу ҳарбий кучларга таяниб аҳолидан турли солиқлар ундиришар, уларни турли жамоа ишларига сафарбар қилишар эди.
Араб халифалиги давлат бошқаруви
Х алифа
Вазир ул-вўзаро
А мир ул-умаро
Давлат ишлари ва
давлатни бошқариш
Ҳарбий ишлар ва
ҳарбий қўшинлар
Девон ад-дар
(кенгаш)
Девон ал-машриқ
Девон ал-хараж
Девон ал-мағриб
Қ уръони Карим (ҳуқуқий масалалар)
В илоят ноиблари
а мирлар
Йирик ер эгалари ўртасидаги зиддият ва қарама-қаршилик арабларнинг аралашувига сабаб бўлар ёки мулкнинг бир шахсдан иккинчисига ўтишини таъминлар эди. Ўрта аср муаллифлари маълумотларига кўра, деҳқонлар қўли остида кишлок жамоалари бўлиб, бу жамоадан ер олган кишилар хирож тўлаганлар. Деҳқонлар мустақил қўрғонларда ҳаёт кечириб, уларнинг яхши қуролланган ҳарбий бўлинмалари бўлган. Бундай бўлинмаларнинг аскарлари чокарлар деб аталган. Деҳқонлар халифа ноибининг маҳаллий аҳоли орасидан бўлган вакилига буйсунадилар. Меҳнаткаш аҳоли, асосан кадиварлар, кашоварзлар ҳамда қўллар деҳқонларда мавжуд бўлган ер-мулкларнинг маълум улушини ижарага олиб ишлашган ва бунинг эвазига солиқ тўлаганлар. Деҳқонлар орасида ер-мулк, шахсий уй-жой ва қўрғонлар
масаласида низо ва жанжаллар чиқиб қолса, муаммони халифа ҳал қилган. Ҳар бир ҳуқуқий муаммо ислом қонўн-қоидаларига биноан кўриб чиқилган.
VIII аср ўрталарига келиб Моварауннаҳр ҳудудида сиёсий бошқарув араб халифалиги сиёсий тизимига мослаштирилган эди. Вилоятлардаги ҳокимлар ва бошқа ҳукмдорларнинг қўли остидаги маъмурий-идора усули ўз шаклини саклаб долган буилшига қарамай, хокимларнинг халифа ноибига итоат этишлари шарт эди. Маҳаллий давлат бошлиқларининг кўпчилиги ўз ҳуқуқлари ва имтиёзларини сақлаб қолиш мақсадида ислом динини қабўл қилган эдилар. Ислом динини қабул қилмаган зодагонлар ўз мол-мулкларидан маҳрум этилар ёки катта миқдордаги товон тулар эдилар.
Араблар иқтисодий ҳаётни ўз қўлларидан чиқармаслик мақсадида босиб олинган ҳудудларда сосонийлар тартибидаги солиқ тизимини жорий қилдилар. Бўлар асосан қуйидагилар эди: