Ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Қадимги Шарқ давлатчилиги пайдо бўлиши ва ривожланиши1



Download 1,4 Mb.
bet14/168
Sana30.06.2022
Hajmi1,4 Mb.
#719593
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   168
Bog'liq
Б.Ж.ЭШОВ.

Қадимги Шарқ давлатчилиги пайдо бўлиши ва ривожланиши1.

Миср




Миллоддан аввалги IV минг йилликнинг 2-ярми. Ном-давлатларининг пайдо бўлиши




Миллоддан аввалги III минг йилликнинг 1-3 чораги. Қадиги подшолик




Миллоддан аввалги III минг йиллик сўнгги чораги-II минг йиллик биринчи чораги. Ўрта подшолик.




Миллоддан аввалги II минг йиллик ўрталари ва охирлари. Янги подшолик.




Миллоддан аввалги X-VIII асрлар. Мисрда Ливия династияси.




Миллоддан аввалги IX асрнинг охири. Карфагеннинг пайдо бўлиши.




Миллоддан аввалги VII аср ўрталари. Мисрда Оссурия ҳукмронлиги ўрнатилиши.




Миллоддан аввалги VI асрнинг сўнгги чораги. Мисрда Аҳамонийлар ҳукмронлигининг ўрнатилиши




Миллоддан аввалги V-III асрлар. Карфагеннинг гуллаб-яшнаши.




Месопотамия




Миллоддан аввалги IV минг йилликнинг охири-III минг йилик боши. Дастлабки Шумер шаҳарларининг пайдо бўлиши.




Миллоддан аввалги III минг йиликнинг 1-чораги ва ўрталари. Шумерда илк сулолавий давр.




Миллоддан аввалги III минг йиликнинг сўнгги чораги. Месопатамиянинг бирлашуви.




Миллоддан аввалги XVIII аср. Бобилда Хамураппи ҳукмронлиги.




Миллоддан аввалги XVI-XIV асрлар. Митанннинг юксалиши.




Миллоддан аввалги XVI-XII асрлар. Бобилда Касситлар сулоласи.




Миллоддан аввалги XVI-XI асрлар. Оссурияда ўрта подшолик.




Миллоддан аввалги XVI-VII асрлар. Янги Оссурия даври. Буюк давлатнинг ташкил топиши.




Миллоддан аввалги VII-VI асрлар.
Янги Бобил подшолиги




Миллоддан аввалги VI аср ўрталари. Бобилнинг Аҳамонийлар томонидан босиб олиниши.




Кичик Осиё




Миллоддан аввалги II минг йиллик бошлари. Кичик Осиёнинг шарқий қисмида савдо калониялари




Миллоддан аввалги XVIII-XVI асрлар. Қадимги Хетт подшолиги.




Миллоддан аввалги XV аср. Хетт подшолигининг заифлашуви.




Миллоддан аввалги XIV- XIII асрлар. Хетт подшолиги. Кучли давлатнинг ташкил топиши




Миллоддан аввалги X-VIII асрлар. Фригия подшолигининг гуллаб-яшнаши.




Миллоддан аввалги VII-VI асрлар. Ливия подшолигининг гуллаб яшнаши.


Хитой




Миллоддан аввалги XVII-XI асрлар. Шан-Инь даври. Давлатчиликнинг пайдо бўлиши.




Миллоддан аввалги XIV аср. Давлатнинг пойтахти бўлган Шан шаҳрига асос солиниши.




Миллоддан аввалги XI-VII асрлар Ғарбий Чжоу даври.




Миллоддан аввалги VII-III асрлар. Шарқий Чжоу сулоласи даври




Миллоддан аввалги VI-V асрлар. Темир қуролларнинг кенг ёпилиши. Конфуций




Миллоддан аввалги IX IV-III асрлар. Чжанго даври.


Ҳиндистон




Миллоддан аввалги III минг йилликнинг-II минг йиллик бошлари. Ҳинд цивилизацияси




Миллоддан аввалги XIII-Х асрлар. Илк Ригведа даври




Миллоддан аввалги IX -VII асрлар. Сўнгги Ригведа даври Шимолий Ҳиндистонда давлат пайдо бўлиши.




Миллоддан аввалги VI-V асрлар. Темир қуролларининг кенг ёйилиши. Шаҳарлар қурилиши.




Миллоддан аввалги IV-II асрлар. Маурия давлати.



3 - §. Қадимги Бақтрия, Хоразм ва Суғдиёна давлатлари.
1. Қадимги Бақтрия подшолиги.
Ҳозирги Афғонистоннинг шимоли-шарқи, Ўзбекистоннинг жануби ва Тожикистоннинг жануби-ғарбида жойлашган ҳудудлар турли ёзма манбаларда Баҳди, Бақтриш, Бақтриёна, Бақтрия, Бахли, Бахлика, Тухоло каби номлар билан эслатиб ўтилади. Замонавий адабиётларда уни Бақтрия деб аташ эътироф этилган(“Шоҳнома”да Бахтар замин, қадимги туркийларда Баҳодирлар юрти).
Археологик маълумотларнинг гувоҳлик беришича, миллоддан аввалги II минг йиллик ўрталарига келиб Сурхон воҳасида қадимги деҳқончилик маданиятининг жадаллик билан ривожланиши асосида илк давлатчиликка ўтиш жараёни бошланади. Бу жараён босқичма-босқич ривожланишнинг ўзига хос хусусият ва қонунларига эга эди. Агар давлатчилик асосини шаҳар маданияти ташкил этилишини ҳисобга олдиган бўлсак, бу жараён Ўзбекистоннинг жанубида, Бақтрия ҳудудида миллоддан аввалги II минг йиллик биринчи ярмидаёқ шаҳармонанд қишлоқ Сополлитепа мисолида бошланган эди. А.Асқаровнинг фикрича, агар Сополлитепа ўзининг қадимги шаҳарсозлик маданиятига хос барча аломатлари билан протошаҳар, яъни, Авестода тилга олинган “вара” иншоотини эслатса, Жарқўтон ёдгорлиги Ўзбекистон ҳудудида биринчи бор шаклланган том маънодаги шаҳар эди. Жарқўтон қадимги Шарқ шаҳарларидан таркибий жиҳатидан фарқ қилмайди.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, Жарқўтон кўринишидаги кўҳна шаҳарларни қадимги Шарқдаги ном-давлатлар шакллари билан қиёслаш учун далиллар етарли. Аммо, Месопатамия ном-давлатларининг асосий белгиларидан бўлган ёзув Жарқўтонда мавжудлиги ҳозирча баҳсларга сабаб бўлмоқда. Умуман олганда, миллоддан аввалги II минг йилликнинг сўнгги чорагига келиб қадимги Бақтрия ҳудудларида давлатчиликнинг ном ёки воҳа типидаги сиёсий уюшмалари шакллана бошлаганлигига илмий асослар бор.
Миллоддан аввалги I минг йилликнинг биринчи ярми Бақтрия ҳудудларида кўпгина тарихий-маданий ўзгаришлар бўлиб ўтади. Бу ўзгаришлар қуйидаги жараёнлар билан боғлиқ эди:

  1. Темир буюмларнинг пайдо бўлиши ва кенг тарқалиши.

  2. Қалъалари бўлган қишлоқларнинг пайдо бўлиши ва кейин уларнинг шаҳарларга айланиш.

  3. Моддий маданиятнинг сезиларли даражада ўзгариши.

  4. Шарқий Эрон қабилаларининг миграцияси.

Археологик нуқтаи назардан, юқоридаги давр Марғиёна типидаги Ёз I маданияти мавжуд бўлган даврга тўғри келади. Тадқиқотчилар Ёз I маданияти даврини миллоддан аввалги II-I минг йиллик бўсағаси – VIII-VII асрлар билан белгилайдилар. Сурхон воҳасидан айнан мана шу маданиятга ўхшаш ёдгорликлар кўплаб очиб ўрганилган. Бу даврда Бақтриянинг тўртта-Улонбулоқсой, Бўстонсой, Ургул ва Ҳалқажар воҳалари ўзлаштирилган бўлиб, археологик тадқиқотлар натижаларига кўра, Кучуктепа, Жарқўтон, Бандихон ва Қизилтепа уларнинг мараказлари эди. Юқоридаги воҳалар ўтроқ зироаткорлар ва чорвадор-састарлар ҳарбий бошлиқларининг мулклари, марказлар эса уларнинг қароргоҳлари бўлган бўлиши мумкин.
Миллоддан аввалги I минг йилликнинг биринчи ярмида Қадимги Бақтрия давлати таркибига Марғиёна ва Суғдиёна ҳам кирганлиги тахмин қилинади. Бу ҳақда турли ҳал маълумотлар мавжуд бўлиб, қадимги форс подшоси Доро I Марғиёнада бўлиб ўтган Фрада бошчилигидаги қўзғолонни (миллоддан аввалги 521 йил) бостиргани ҳақидаги Беҳистун ёзувларини “мана мен нималарни қилдим Бақтрияда” деб, ҳулосалайди. Доро III даврида Бақтрия ва Суғдиёна бирлаштирилган ўлка бўлиб, унда Бесс номли сатрап ҳокимлик қилган даврда Бақтрия, Марғиёна ҳамда Суғдиёна аҳолисининг урф-одатлари ва маданияти бир-бирига анча ўхшаш бўлган.
Тарихнинг отаси Геродотнинг “Тарих” асарида Бақтрия халқи Миср ва Бобил каби йирик давлатлар қаторида тилга олнади. Юнон тарихчиси Ктесий Книдский Бақтрия ҳақида қимматли маълумотлар беради. Тарихчи давлатдаги кўплаб шаҳарлар, мустаҳкам пойтахт шаҳар Бақтра (Балх), Бақтрия подшоси Оксиарт, унинг битмас-туганмас бойликлари ҳақида ҳикоя қилади. Тадқиқотчиларнинг фикрларга қараганда Қадимги Бақтрия подшолиги қудратлилиги жиҳатдан қўшни вилоятлардан анча устун бўлиб, улар орасида алоҳида мавқега эга бўлган. Бақтриянинг табиий бойликлари ундан ташқари ҳудудда ҳам Олд Осиёга қадар машҳур эди. Айниқса, Бадахшон ложуарди (лазурит) ва лаъли жуда қадрланган.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, миллоддан аввалги VIII-VI асрнинг ўрталари қадимги Бақтрия давлатининг (айнан Бақтрия, Марғиёна ва Суғдиёна вилоятларининг маълум қисмлари сифатида тахмин қилинади) ривожланган даври бўлиб, бу йирик давлатнинг ҳудудий чегаралари: Мурғоб воҳаси, Ҳиндиқуш тизмаси, Бадахшон, Нурота тизмаси ва Бухоро ҳудудларига тақалган бўлиши мумкин. Бу даврда Бақтрия вилоятларига қадимги Хоразм давлати ва сак-масагетларнинг ҳарбий-сиёсий уюшмасига тегишли ўлкалар чегарадош бўлган.
Авестонинг эски қисмларида Ахурамазда яратган “энг яхши ўлкалар ва мамлакатлар орасида тўртинчи бўлиб гўзал ва байроқлари баланд кўтарилган Баҳди мамлакати” атамаси учрайди. Айрим олимларнинг фикрича бу “бахтар” атамасига мос келса керак. Бақтрия ҳақидаги кейинги қадимги маълумотлар Ахамонийлар подшоларининг миххатларида ва бўртма тасвирларида учрайди. Мисол учун, Ахамонийлар подшоларининг марказларидан бири Персепол шаҳридаги сарой деворларида бўртма расмларда бақтрияликлар идишлар кўтарган ва икки уркачли Бақтрия туялари билан тасвирланади. Демак, Бақтрия мустақил сатраплик сифатида Ахамонийлар давлатининг иқтисодий ва маданий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган.
А.Сагдуллаевнинг тадқиқотларига кўра, Бақтрия ҳақидаги турли маълумотлар қадимги юнон тарихчилари-Геродот, Ктесий, Арриан, Страбон, Курций Руф, Диадор,Плиний кабиларнинг асарларида ҳам мавжуд бўлиб, улар бу подшоликнинг қадимийлиги ва юксак маданияти ҳақида маълумотлар беради. Хусусан, Ктесий Книдский Оссурия подшоси Нин Белиднинг Бақтрияга қилган юриши, унинг бақтриялик аёл Семирамидага уйланганлиги, Бақтрия подшоси Оксиарт ва унинг бой хазинаси ҳақида маълумот беради. Ктесийнинг Бақтрия чегаралари ҳақидаги маълумотлари ҳам қизиқарлидир. Унинг хабар беришича: ғарб томондан Бақтрия текислигига борадиган йўлни тоғлар тўсиб турадилар, улардан фақат довонлар орқали ўтиб бориш мумкин. Бақтрия Танаисдан Ҳинд дарёсига чўзилган бўлиб, Танаис уни Европадан, Ҳинд дарёси эса Ҳиндистондан ажратиб туради.
Геродот ўзининг “Тарих” асрарида Бақтрия ва бақтрияликларни 45 марта тилга олади. “Бақтрия” атамаси Эсхилнинг миллоддан аввалги V асрда саҳнага қўйилган “Форс”лар трагедиясида ҳам учрайди. Яна бир қадимги тарихчи Страбон Бақтрияни “орийлар ўлкасининг жавоҳири” сифатида таърифлайди.
Ёзма манбалар маълумотлари кўп ҳолларда археологик маълумотлар билан тасдиқланади. Археолгия маълумотларининг гувоҳлик беришича, миллоддан аввалги VII-VI асрларда Бақтрияда шаҳарлар шаклланиб бўлган эди. Олтиндилёртепа (Аорн), Бақтрия (Болои Ҳисор) ва Қизилтепа каби кўҳна шаҳарлар мустаҳкам ҳимоя деворлар билан ўраб олинадики, улар бу ҳудудларда давлатчилик ривожланишининг асоси эди.
Бақтриянинг Аҳамонийлар давлати таркибига кирганлиги ҳақида ёзма ва археологик маълумотлар нисбатан кўпчиликни ташкил этади. Археология маълумотларига кўра, миллоддан аввалги I минг йилликнинг ўрталарига келиб, Амударёдан кечув жойида ва дарё ёқалаб йўллар бўйида қалъалар (Шўртепа, Талашқон, Термиз, Хирмонтепа) бунёд этилади. Бу ҳолатни олимлар Аҳамонийлар маъмуриятининг Бақтириядан Суғдга ўтувчи йўлларни қаттиқ назоратда тутган бўлиши мумкинлиги билан изоҳлайдилар. Бу даврга келиб Бақтрия аҳолиси жойлашувида ҳам сезиларли ўзгаришлар бўлиб ўтади. Бронза даврида ўтроқ деҳқончилик манзилгоҳлари асосан Бақтриянинг шимоли-ғарбида марказлашган бўлса, кейинроқ бу кўлам кенгайиб шимоли-шарқий қисмларни ҳам қамраб олади. Тоғ олди ҳудудларидаги воҳаларда аҳоли турмуш тарзи янада қизғинлашиб борган бўлса, Сурхондарё, Конфирниҳон, Вахш, Явансув атрофларда янги воҳалар ўзлаштирилади.
Э.В.Ртвеладзе Бақтриядаги бу даврга оид тадқиқотларни умумлаштириб, ушбу ҳудудлардаги аҳоли жойлашувининг қуйидаги ўнта воҳасини ажратади:

  1. Уланбулоқсой-Амударёнинг ирмоғи бўлган Уланбулоқсой воҳасини эгаллаган бўлиб, унинг ҳудудларида Кучуктепа ва Дабилқўрғон жойлашган.

  2. Шеробод-Амударёнинг ирмоғи бўлган Шерободдарёнинг ўрта оқимида жойлашган. Бронза даврида ўнг қирғоқ Шерободдарёда манзилгоҳлар пайдо бўлади ва кейинчалик чап қирғоқ ҳудудлари ўзлаштирилиб воҳанинг чегараси Ангоргача чўзилади.

  3. Ургул (Бандихон)-Бандихонсойнинг ўрта оқимида жойлашган. Илгариги ўнг қирғоқдаги Бандихон I ва II инқирозга учраб, чап қирғоқда янги манзилгоҳ – Ғозимуллатепа I пайдо бўлади.

  4. Ҳалқажар-Сурхондарёнинг ўнг ирмоғи Ҳалқажар воҳаси ҳудуларини эгаллайди. Бронза даврида бу ердаги ирмоқлар ҳавзалари ўзлаштирилган бўлса, миллоддан аввалги VII асрдан бошлаб дарёнинг чап қирғоғида манзилгоҳлар пайдо бўлади. Бу воҳадаги энг йирик ёдгорлик Қизилтепа кўҳна шаҳри ҳисобланади.

  5. Юқори Сурҳон-Сурхондарёнинг ўрта оқими ҳавзасида жойлашган бўлиб бу воҳада ҳам иккита манзилгоҳ аниқланган. Улардан бири Шерободсойнинг ўнг қирғоғида, иккинчиси эса Дашнободсойнинг ўрта оқимида жойлашаган.

  6. Ўрта Сурхон-Сурхондарёнинг ўрта оқими ҳавзасида жойлашган бўлиб, бу воҳадан ҳам иккита манзилгоҳ-Ҳайитободтепа ва Бандихонсойнинг Сурхондарёга қуйилиши жойида жойлашган Номсизтепа аниқланган.

  7. Амударё-Термиздан Болдиргача бўлган Амударёнинг ўрта оқими ҳавзасида жойлашаган. Бу воҳада Термизнинг пастки қатламлари ва Кампиртепадаги 0,5 км. ғарбда жойлашган Номсизтепа миллоддан аввалги I минг йиллик ўрталарига оиддир.

  8. Вахш – Яван – Вахш ва Явансув дарёларининг ўрта оқимида жойлашаган. Бу воҳадан учта манзилгоҳ – Томошатепа, Болдайтепа ва Шўрчи яқинидан Номсизтепа аниқланган.

  9. Қуйи Кофирниҳон – Кофирниҳон дарёсининг қуйи оқимларини эгаллайди. Бу воҳадан учта – Қалаимир, Мунчоқтепа ва Хирмонтепа манзилгоҳлари аниқланган.

  10. Бойтудашт-Панж воҳасининг юқори қисмидаги Бойтудашт мавзесида жойлашган. Бу воҳадан унчалик катта бўлмаган саккизта манзилгоҳ аниқланган.

Шундай қилиб, миллоддан аввалги I минг йиликнинг ўрталарига келиб қадимги Ўзбекистоннинг жанубида ижтимоий-иқтисодий муносабатлар билан боғлиқ кўплаб ўзгаришлар бўлиб ўтади. Юқоридаги санаб ўтилган воҳаларнинг ҳар бири маълум ҳудудий-сиёсий бирлашмани ташкил этган бўлиб, ўз номига, маъмурий марказларига, йирик шаҳарларига эга бўлган бўлиши мумкин эди. Мисол учун, Сурхондарёдаги Қизилтепа кўҳна шаҳри атрофида тўртбурчак шаклда қурилган қадимги уй-қўрғонлари (Қизилча) 3-4 та қўшни уйлардан иборат бўлиб, алоҳида жойлашган қишлоқ жамоасини ташкил этганлар. Ҳар бир катта оила жамоасини маълум уй-жой, чорва ва ерга эгалик қилиб, маълум даражада иқтисодий мустақил бўлган. Қишлоқ жамоаларининг ҳудудий, иқтисодий ва ижтимоий бирлашуви, ибтидоий даврларга оид уруғ-қабилавий бирлашувдан тубдан фарқ қилиб, илк давлатчилик шакллари пайдо бўлганлигидан далолат беради.
Миллоддан аввалги VII-VI асрлар Бақтрия жамиятида ҳудудий бўлиниш шаклланиб, алоҳининг ўтроқлашув жараёнлари янада кучаяди. Кўҳна шаҳарлар қишлоқ хўжалик атрофларига эга бўлиб, қалъалар пайдо бўлади, муҳим савдо йўллари бўйларида таянч истеҳкомлар барпо этилади. Турли бинолар бунёд этишда мудофаа иншоотларининг аҳамияти етакчи ўрин эгаллайди.
Қадимги Бақтрия деҳқончилик районларининг тузилиши табиий-географик жойлашув ва шарт-шароитларга қараб турлича бўлган. Манзилгоҳларнинг сони ва ўзлаштирилган ерларнинг умумий майдонига қараб маданий-хўжалик воҳалар бир нечта гуруҳларига бўлинган. Воҳаларнинг чегаралари суғорма деҳқончилик ҳудудлари ва суғориш тармоқларнинг чегаралари билан ўзвий боғлиқ эди.
Тарихий таҳлил шуни кўрсатадики, давлатчилик жамиятнинг ичида, ўз ички қонуниятлари асосида пайдо бўлади ва ривожланади. Шакллана бошлагани 3,5 минг йилдан кам эмаслиги илмий жиҳатдан асосланган Бақтрия давлатчилиги бунинг ёрқин мисолидир.

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish